Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбир номи | Бажариш муддати | |||
1-босқич | Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиси (ходими) | 1. Транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланган ҳолати юзасидан билдирги билан мурожаат қилиш. 2. Транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарар ҳолатини ўрганиш учун зарур ҳужжатларни топшириш. | Уч кунда | |||
2-босқич | Транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили | Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига ариза билан мурожаат қилиш | Мурожаатига кўра | |||
3-босқич | Миллий гвардия органлари раҳбари | Мулкий зарар ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза)ни ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этиш | Бир кунда | |||
4-босқич | Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича доимий комиссия котиби | Мулкий зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланиш хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилганлиги бўйича ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлаш | Икки кунда | |||
5-босқич | Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича доимий комиссия | 1. Мулкий зарарни ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш. | Ўн кунда (қўшимча ҳужжатларни олиш талаб этилганда йигирма кунда) | |||
2. Қарорни манфаатдор шахсларга етказиш. | Уч кунда | |||||
6-босқич | Миллий гвардия органлари | 1. Мулкий зарар миқдорини баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда аниқлаш. | Ўн кунда | |||
2. Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб бериш. | Қарор қабул қилингандан сўнг ўн кунда |