06.07.2021 йилдаги ЎРҚ-700-сон
 LexUZ шарҳи
14) ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларида ҳодиса содир бўлган жойга етиб бориш, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига олиб бориш, жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва уларни ички ишлар органларига олиб бориш учун, ушбу транспорт воситаларидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ва транспорт воситаларидан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини идентификацияловчи ҳужжатларни берган ҳолда, фойдаланиш, бундан чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари мустасно. Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади;
Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилганидан бошқа ҳолларда жавобгарлик қонунда белгиланган тартибда юзага келади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Шахс томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси қонуний равишда тақиқлаган ҳамда ҳарбий хизматчига кўрсатилган масофадан янада яқинлашишга, кийим-бошидан ёки қўл юкидан ниманидир олишга уринишда ифодаланган ҳаракатларнинг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси қўриқланадиган шахсларнинг, ҳарбий хизматчининг ўзининг ёхуд бошқа шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрликни ишлатиш таҳдиди сифатида талқин қилиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларнинг содир этилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчисига совуқ ёки ўқотар қуролни қинидан олиш ва жанговар шай ҳолатга келтириш, шунингдек уни ушбу Қонун талабларига мувофиқ қўллаш ҳуқуқини беради.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи