03.06.2021 йилдаги 346-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 663-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/663/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 663-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/663/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 663-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/663/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳолларда тегишлича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ёки уларнинг аффилланган шахслари монополияга қарши органга олдиндан розилик олиш учун ариза билан мурожаат қилади.
6. Ариза берувчи монополияга қарши органга аризани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда асосланган ҳужжатлар билан бирга тақдим этади.
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тоифага кирмайдиган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), уларнинг фаолият турини ўзгартиришда, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишда:
Ушбу банднинг «б» кичик банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
11. Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш бўйича ҳаракатлар мазкур Низомнинг 10-банди «б» кичик банди талабларига мувофиқ рад этиш ҳолатларини келтириб чиқарганда ҳам товар ёки молия бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслигини исботловчи далиллар ва (ёки) ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, ушбу аризани қаноатлантириши мумкин.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

Монополияга қарши органга ариза тақдим этади.

Ўз ихтиёрига кўра

2-босқич

Монополияга қарши орган

Давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсларининг фаолият тури беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши) режалаштирилаётганини аниқлайди.

Беш кун ичида

3-босқич

Монополияга қарши орган

Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациялаш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётганини ҳамда товар бозорида тўсиқлар (тегишли бозордаги фаолиятни тартибга солувчи низомлар) ҳужжатлар мавжудлигини беш кун ичида аниқлайди.

Беш кун ичида

4-босқич

Монополияга қарши орган

Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг аффилланган шахсларининг муассиси ягона етказиб берувчи ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона эканлиги ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ эканлигини ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланишини аниқлайди.

Беш кун ичида

5-босқич

Монополияга қарши орган

Қўшимча фаолият билан шуғулланиши режалаштирилаётган давлат иштирокидаги корхонанинг фаолият соҳасида рақобат ривожлангани ва унинг фаолияти асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаганини аниқлайди.

Беш кун ичида

6-босқич

Монополияга қарши орган

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан акциялар (улушлар) олинадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият соҳасида рақобат ривожланганини аниқлайди.

Беш кун ичида

7-босқич

Монополияга қарши орган

Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган), фаолият тури ўзгартириладиган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинадиган давлат иштирокидаги корхона, унинг аффилланган шахслари фаолият юритадиган товар ёки молия бозори ва унинг чегараларини беш кун ичида аниқлайди.

Беш кун ичида

8-босқич

Монополияга қарши орган

Қуйидаги йўналишлар бўйича сўровномаларни юборади:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтган бир турдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар сони тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига давлат иштирокидаги корхонанинг фаолият юритиши режалаштирилаётган товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар) ҳажмлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига давлат иштирокидаги корхонанинг фаолият юритиши режалаштирилаётган товар бозорида товарларнинг экспорти ва импорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхати ва ҳажмлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳани амалга ошириш бўйича.

Ўн беш кун ичида

9-босқич

Монополияга қарши орган

Аризани ўрганиш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида хулоса тайёрлайди ва ушбу хулоса махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга), уларнинг фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишга монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ариза берувчига юборади.

Ўн кун ичида

Ариза берувчи

Ф.И.О., манзили, телефон рақами ҳамда ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилади.

1.

Хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш (қайта ташкил этиш), фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялар (улушлар) олиш мақсади

Хўжалик юритувчи субъектнинг ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши), унинг фаолият тури ўзгартирилиши, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акцияларни (улушларни) олиш асослари санаб ўтилади. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) хусусий сектор ёки давлат секторлари томонидан сотилмаётган сабаблари кўрсатилади.

2.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва тоифаси (кичик, ўрта ёки йирик тадбиркорлик субъекти)

Ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилади.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг (унинг тоифасини аниқлаш мақсадида) ўртача йиллик ишчи кучи ва ўртача йиллик даромади кўрсатилади.

3.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият тури

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг барча фаолият тури саналади (статистика кодлари билан бирга).

4.

Ташкил этилаётган, (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг таъсисчилари (иштирокчилари) тўғрисида маълумот

1) Жисмоний шахсларнинг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи (СТИРи кўрсатилган ҳолда).

2) Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) сони ва уларнинг номинал қиймати.

3) Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) овоз берувчи умумий акциялар (улушлар)нинг улушдор (акциядор)ларининг фоиздаги акциялари (улушлари).

4) Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқ ва ваколатлари.

5.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект билан бирга битта шахслар гуруҳига кирувчи шахслар тўғрисида маълумот

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таъсисчиларини (иштирокчиларини) бевосита ёки билвосита назорат қилувчи шахсларнинг номи, манзили ва фаолият тури кўрсатилган маълумотлар.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таъсисчиларини (иштирокчиларини) бевосита ёки билвосита назорат қилувчи шахсларнинг бошқа юридик шахслардаги, жумладан, хорижий юридик шахслардаги иштироки тўғрисидаги маълумот, уларнинг номи, манзили ва фаолият тури.

6.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқарадиган товар (иш, хизмат)нинг салоҳиятли истеъмолчилари рўйхати

Барча салоҳиятли истеъмолчилар санаб кўрсатилади. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир фаолият тури бўйича умумий бозор ҳажмидаги улуши 25 фоиздан ошган хизмати истеъмолчилари тўғрисидаги маълумот алоҳида тақдим этилади.

7.

Хўжалик юритувчи субъектни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари доирасида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш

Давлат-хусусий шериклик механизмини амалга ошириш орқали хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар (эълонлар, сўров натижалари, жамоатчилик муҳокамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хулосаси ва бошқалар).

8.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган хўжалик юритувчи субъект фаолият юритиши режалаштирилган айни бозордаги ёки ўрнини босувчи бозордаги субъектлар тўғрисида маълумот

Ушбу бозор географияси чегаралари доирасида айни ёки товар ўрнини босувчи товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган рақобатчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

9.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект реализация қилишни режалаштираётган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) реализация қилинган умумий ҳажми

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан ўз маҳсулотининг (товар, иш, хизмат) реализация қилиниш ҳажми, товар, иш, хизматларининг реализацияси, экспорти ва импорти ҳажмлари бўйича маълумотлар тақдим этилади.

Реализация ҳажмлари натурал ва қиймат шаклида охирги календарь йил учун статистика ва божхона кодлари кўрсатилган ҳолда тақдим этилади.

10.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг режалаштирилаётган товарлар экспорти ва импортининг умумий ҳажми

11.

Аризани кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устави нусхаси.

Агар хўжалик юритувчи субъект қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилаётган бўлса, унинг амалдаги устави нусхаси ва бизнес режаси.

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг расми

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИ

ҚАРОР

_______________________________________

(ҳаракатнинг номи)га монополияга қарши органнинг

олдиндан розилигини бериш тўғрисида

20__ й. «___» _________ даги ____-сон

______________________________________

(кўриб чиқиш санаси)

(кўриб чиқиш жойи)

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг махсус комиссияси

_____________________________________________________________________________________________

(комиссиянинг номи)

____________________________________________________________________________________, таркибида

(комиссия раиси ва аъзоларининг Ф.И.О., лавозими кўрсатилган ҳолда)

________________________________________________________да тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб

__________________________(ариза келиб тушган сана)

Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш бўйича ____________________________________

______________________________________________________________________________________________

(кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширувчи юридик шахснинг ва ҳаракатнинг номи)

Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ

АНИҚЛАДИ:

_______________________________________________________________________________________________

(ҳужжатларни кўриб чиқишда аниқланган иш ҳолатлари ёзилади)

Юқоридагиларга кўра ҳамда Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосланиб, Комиссия

ҚАРОР ҚИЛДИ:

______________________________________________________________________________ розилик берилсин.

(ҳаракатнинг номи)

Махсус комиссия раиси __________________________________________________________________________

_________________________________________________(имзо)__________ _________(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари: _____________________________________________________________________________

_________________________________________________(имзо)__________ _________(Ф.И.О.)

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 663-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/663/0940-сон)
а) 12-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
в) 5-илова қуйидаги мазмундаги 1-18-2-позиция билан тўлдирилсин: