Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика Маънавият ва маърифат маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ҳузурида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» деган ғоя асосида мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, аҳоли, айниқса, ёшларни Ватанга муҳаббат, маънавий меросимиз, миллий адабиётимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ишларини илмий-методик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
маънавий-маърифий ишлар ҳолати, миллий ғоянинг мамлакат тараққиётидаги ўрни, жамият барқарорлигига салбий таъсир этувчи таҳдидлар ва уларни бартараф этиш юзасидан илмий-амалий изланишлар олиб бориш;
мамлакатдаги ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини тадқиқ қилиш, баҳолаш ва яхшилаш бўйича илмий-амалий таклифлар тайёрлаш;
маънавий-маърифий тарғибот ишларини амалга оширишнинг самарали ва таъсирчан замонавий тарғибот технология ҳамда усулларини ишлаб чиқиш;
аҳолининг ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, Интернет тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш;
эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси асосида тарбиявий ишлар самарадорлигини баҳолашнинг илмий асосланган индикаторлари ва кўрсаткичларини жорий қилиш;
вазирликлар ва идораларда, жумладан, таълим тизими, маҳалла ва ҳудудлар бўйича маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
соҳани илмий асосда ривожлантиришга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш, уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ қилиш, илмий экспертизани йўлга қўйиш;
дунёнинг мафкуравий манзарасини ўрганиш, таҳлил қилиш, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этишда миллий ва умуминсоний қадриятларга мос хорижий тажрибани амалиётга жорий этиш;
Институт ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;
Институт «Маънавият тарғиботчиси» таълим муассасасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
4. Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Марказ раҳбарига, зарур ҳолларда, Институт тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;
6. Белгилаб қўйилсинки, Институтни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2021 йилда Марказнинг Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасидан Марказнинг ҳудудий бўлимларига жойларда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш учун ажратилган маблағлари ҳисобидан қопланади, 2022 йилдан бошлаб эса республика бюджети параметрларида назарда тутилади.
7. Марказ ва «Маънавият тарғиботчиси» таълим муассасасининг ушбу таълим муассасасига тегишли бўлган мол-мулкни, шу жумладан, транспорт воситасини белгиланган тартибда Институтга беғараз бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Институт уставини ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
давлат органлари ва ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимларининг тўлов шартномаси асосида Институтда малакасини ошириш тартибини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
б) уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Институтда тегишли йўналиш бўйича ихтисослаштирилган илмий кенгаш фаолиятини ташкил этсин.
9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Институтни зарур телекоммуникация хизматлари билан, жумладан, ҳукумат алоқаси ҳамда Интернет тармоғига уланишини таъминласин.
10. Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 9-уй манзилидаги Халқ таълими вазирлигига тегишли бўлган бинонинг 3-қаватига Марказ ҳузуридаги Институт, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти, «Маънавий ҳаёт» ва «Тафаккур» журналлари таҳририятларини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топширсин, Марказ қабул қилиб олсин ҳамда объектни Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирлаш, сақлаш ва ундан мақсадли фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Директор | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Директор ўринбосари | Илмий котиб | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва амалга ошириш бўлими 5 | Ижтимоий-маънавий муҳитни таҳлил қилиш, баҳолаш ва замонавий тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш бўлими 2 | Кадрлар бўйича инспектор 1 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бухгалтер 1 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тарғибот ишларини методик таъминлаш бўлими 3 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Малака ошириш бўлими 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Юрисконсульт 1 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Илмий экспертиза бўлими 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||