19.05.2021 йилдаги 309-сон

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Инкубация марказларини ташкил этиш учун зарур инфратузилма яратиш

1.

Стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини Қарши давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалида ташкил этиш.

1. Қашқадарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасалари (Қарши давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) дирекцияси» масъулияти чекланган жамияти ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш.

2021 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк дирекцияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари

2. Қашқадарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қўшма қарорни тасдиқлаш.

2021 йил июнь

3. Қашқадарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларида инкубация марказларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2.

Стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини белгиланган олий таълим муассасаларида ташкил этиш.

1. Инкубация марказларини ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларида зарур хоналарни ажратиш.

2021 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Инкубация марказларини замонавий компьютер техникаси, зарур мебель ва инвентарлар, юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жиҳозлаш.

2021 йил июль

II. Стартап-лойиҳалар экотизимини жорий этиш бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш

3.

Инкубация марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Инкубация марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун олий таълим муассасаларининг Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлимини масъул этиб белгилаш.

2021 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, IT-парк дирекцияси

2. Белгиланган лавозимларга малакали мутахассисларни жалб этиш.

2021 йил июнь

4.

Инкубация марказларига жалб қилинган олий таълим муассасалари ходимларини ўқитиш.

1. Олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари фаолиятини юритиш бўйича ўқув-методик дастур ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2021 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк дирекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари

2. Инкубация марказлари ходимларини стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари фаолиятини юритиш учун олий таълим муассасаларида ўқув курсларини ташкил этиш.

2021 йил июль

III. IT-парк ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини йўлга қўйиш

5.

Стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари ташкил этиладиган олий таълим муассасалари ва IT-парк ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. IT-парк ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими ва дастурини имзолаш.

2021 йил июль

Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк дирекцияси

2. Инкубация марказларининг расмий веб-сайтини ва ижтимоий тармоқларда инкубация марказларининг расмий саҳифаларини очиш ва улардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш.

2021 йил июль

6.

Олий таълим муассасаларида инкубация ва акселерация дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Талабаларнинг стартап-лойиҳаларини танлаб олиш бўйича олий таълим муассасаларида эълон бериш ва ариза қабул қилиш.

2021 йил август

Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, IT-парк дирекцияси

2. Талабаларининг стартап-лойиҳаларини IT-парк мутахассислари иштирокида танлаб олиш ҳамда олий таълим муассасалари инкубация марказларининг инкубация ва акселерация дастурларига киритиш, жумладан:

Қарши давлат университети — 10 та стартап-лойиҳалар;

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали — 20 та стартап-лойиҳалар;

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали — 10 та стартап лойиҳаларнинг.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили

Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари

3. Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларининг кооперацияси ва ҳудуднинг стартап экотизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2021 йил сентябрь-октябрь

Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, IT-парк дирекцияси

4. Стартап-лойиҳалар ташаббускорларининг мазкур дастурларда иштирокини таъминлаш.

2021 йил октябрь

5. Дастурлар натижаларига кўра Қашқадарё вилояти кесимида стартап-лойиҳалар намойишларини ташкил этиш.

2021 йил ноябрь

6. Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари инкубация марказининг инкубация ва акселерация дастурларининг энг яхши стартап-лойиҳалари учун маблағ ажратиш.

2021 йил ноябрь

7. Энг яхши стартап-лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва синовдан ўтказиш, кейинчалик давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига жорий этиш учун тақдим этиш.

2021 йил ноябрь

8. Иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида хакатонни ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йил декабрь

7.

IT-парк резидент-компанияларида инкубация марказлари ташкил этилган олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёт ўташлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. IT-парк резидент-компанияларида талабаларнинг малакавий амалиёт ўталадиган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларини ва магистратура мутахассисликларини аниқлаш.

2021 йил ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, IT-парк дирекцияси

2. Олий таълим муассасалари талабалари томонидан IT-парк резидент-компанияларида малакавий амалиётни ўташ бўйича келишув имзолаш.

2021 йил декабрь

3. Талабалар учун IT-парк резидент-компанияларида малакавий амалиёт ўталишини ташкил этиш.

4. IT-парк резидент-компаниялари томонидан талабаларнинг малакавий амалиёт ўташлари учун шароитлар яратиш.

2021-2022 йиллар

IV. Стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва талабаларни инновацион фаолият билан шуғулланишга жалб этиш

8.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида инновацион фаолият билан шуғулланиш ва истиқболли стартап-лойиҳаларни яратишни кенг тарғиб қилиш.

1. IT-парк мутахассислари, илмий ташкилотлар олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда, талабалар учун «стартап-лойиҳаларни ривожлантириш» йўналиши бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш ва истиқболли стартап-лойиҳаларни яратиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили

IT-парк дирекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари

2. Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида талабалар ўртасида турли танловларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Жумладан:

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида соврин жамғармаси ажратилган ҳолда «IT Startup of the year» талабалар танловини;

Қарши давлат университетида соврин жамғармаси ажратилган ҳолда «Startup of the year» талабалар танловини;

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалида соврин жамғармаси ажратилган ҳолда «Agro Startup of the year» талабалар танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили

Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари

3. Қашқадарё вилоятининг олий таълим муассасаларида «Очиқ эшиклар куни» тадбирини ўтказиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида