08.05.2021 йилдаги 289-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ҳузурида «Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарори билан Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда — Ўзгидромет) ҳузуридаги «Метеоинфосистем» ахборот-техник бошқармаси негизида «Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилганлиги, унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳамда ходимларига Ўзгидромет ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тартиби қўлланилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология хизмати самарадорлигини ошириш, электрон хизматларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайдиган замонавий интеллектуал тизимлар, ахборот ресурслари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология хизматининг технологик инфратузилмасини ривожлантириш, электрон ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ва гидрометеорологик ҳамда сунъий йўлдош маълумотлари билан алмашиш учун ягона телекоммуникация тармоғини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ҳажмдаги рақамли маълумотларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, гидрометеорологик ва сунъий йўлдош маълумотларини моделлаштириш учун юқори тезликка эга компьютер марказларидан кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология хизмати ходимларининг, айниқса, катта ҳажмдаги рақамли маълумотлар, компьютер моделлаштириш, сунъий йўлдош технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги кўникмаларини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ҳузуридаги «Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасасининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Марказ директори Ўзгидромет бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда гидрометеорология соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида меҳнатга ишбай ҳақ тўланадиган дастурчилар жамоасини шакллантиришга, шу жумладан, хорижий мутахассисларни маслаҳатчи сифатида жалб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юклатилган қўшимча вазифалар доирасида кўрсатиладиган пуллик хизматлардан тушган маблағларнинг камида 50 фоизи Марказ ходимларининг иш ҳақи учун, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзгидромет:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг уставини қўшимча вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда Марказ томонидан фаолият ихтисослиги бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2021 йил 1 июлга қадар Молия вазирлиги билан биргаликда Марказни 2022 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ хўжалик ҳисобига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзгидромет бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 8 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
289-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 8 майдаги 289-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ҳузуридаги «Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Директор

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари — Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва дастурий таъминотларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи

Молия-иқтисод бўлими

3

Рақамли инфратузилма ва электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси

8

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш бошқармаси

12

Ходимлар билан ишлаш бўлими

2

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва дастурий таъминотларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бошқармаси

18

Бош юрисконсульт

1

Рақамли инфратузилма ва бизнес жараёнларини, давлат хизматлари кўрсатиш тартиботларини мақбуллаштириш бўлими

3

Ихтисослаштирилган ахборот тизимлари, сервер қурилмалари ва алоқа каналлари хавфсизлигини таъминлаш бўлими

7

Иш юритиш ва умумий хўжалик бошқармаси

6

Муҳандислик ва радио-телекоммуникация тармоқларини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўлими

9

 

Ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари техник ҳужжатларини лойиҳалаштириш бўлими

4

Масофавий зондлаш ва оператив маълумотларни қайта ишлаш бўлими

4

Ижро назорати ва девонхона бўлими

2

Моддий-техник таъминот ва хўжалик бўлими

3

 

Ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўлими

8

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) — 53 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2021 й., 09/21/289/0454-сон)