Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5057-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 48-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Туризм ва спорт вазирлигининг Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 2-уйда жойлашган биноси бир қисмига (бинонинг 12-қавати) текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори Н.Б. Турсунов зиммасига юклансин.
тўлиқ — O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Milliy antidoping agentligi, қисқартирилган — O’zbekiston Milliy antidoping agentligi (O‘zMADA);
тўлиқ — The National Anti-Doping Agency under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган — Uzbekistan National Anti-Doping Agency (UzNADA);
тўлиқ — Национальное антидопинговое агентство при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартирилган — Национальное антидопинговое агентство Узбекистана (УзНАДА)».
«Агентлик ходимлари ва Агентлик ҳузуридаги комиссиялар аъзоларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил этиш»;
в) йигирма учинчи хатбошидаги «Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг» сўзлари «Агентлик раҳбарлари, ходимлари ва Агентлик ҳузуридаги комиссиялар аъзоларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
«181. Агентлик бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади».
«тақиқланган моддалардан фойдаланиш борасида спортчиларнинг ариза ва ҳужжатларини ўрганиб, хулоса чиқариш билан шуғулланадиган Терапевтик истисно бўйича комиссия;
антидопинг қоидалари бузилиши ҳолатларини ўрганиб, қарор чиқариш билан шуғулланадиган Ахлоқ бўйича комиссия»;
«Терапевтик истисно бўйича комиссия хулосаси ва Ахлоқ бўйича комиссия қароридан норози томоннинг аризасини ўрганиб, қарор чиқариш билан шуғулланадиган Апелляция бўйича комиссия».
«331. Допинг-тест ўтказиш учун махсус тўпламларнинг яроқлилик муддати қисқалиги ва уларнинг ягона ишлаб чиқарувчиси томонидан энг кам харид қилишнинг чекланган ҳажми белгиланиши сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинган махсус тўпламларнинг режали допинг-тест ўтказишдан ташқари яроқли қолдиқ қисми шартнома асосида допинг-тест ўтказиш пуллик хизматини кўрсатиш учун ишлатилади.
Бунда допинг-тест ўтказиш пуллик хизмати кўрсатишдан тушган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади: