20.04.2021 йилдаги 225-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, шу жумладан, давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳаллий меҳнат органларига иш сўраб мурожаат қилган банд бўлмаган аҳоли учун қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни тўлаш кўзда тутилганлиги ҳамда нафақа ва бошқа тўловларни амалга ошириш тартиби белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан давлат маблағлари ҳисобидан субсидия ҳамда грант ажратиш тартиби тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликларининг 2021 йил 1 майдан бошлаб 1-иловада келтирилган туман (шаҳар)ларда тажриба-синов тариқасида давлат маблағлари ҳисобидан субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар ажратилган банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган банд бўлмаган аҳоли билан маҳаллий меҳнат органлари (аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари) ўртасида ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва бу борада тарафларнинг ижтимоий масъулиятини белгиловчи ижтимоий контракт тузиш амалиётини жорий этиш таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, ижтимоий контракт банд бўлмаган аҳолига давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида банд бўлмаган фуқаро ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ўртасида тузиладиган шартнома ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ижтимоий контракт тузган банд бўлмаган аҳолига давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар 2-иловада келтирилган рўйхат асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни олувчи банд бўлмаган аҳоли билан ижтимоий контракт тузиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий контракт тушунчаси, мазмуни ва ижтимоий контракт тизимини жорий этишнинг асосий тамойиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий контракт тузган банд бўлмаган аҳоли томонидан давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни баҳолаш мезонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий контрактни тузиш тартиби, шу жумладан ижтимоий контрактнинг намунавий шакли, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, контрактнинг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий контрактга риоя қилиниши устидан маҳаллий меҳнат органи инспектори томонидан мониторинг олиб борилиши шакллари ва тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банд бўлмаган аҳолига ижтимоий контракт бўйича субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар ажратилишини рад этиш, шунингдек, ижтимоий контрактни муддатидан олдин бекор қилиш асослари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 июлга қадар «Бандлик хизмати» ахборот тизимида ижтимоий контракт тузган банд бўлмаган аҳолининг ФИО, ёши, жинси, яшаш жойи, маълумоти, ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг тури, миқдори, муддати, ижтимоий контрактга риоя қилиниши устидан юритилган мониторинг натижалари ва бошқа маълумотлар акс эттириладиган «шахсий профили»ни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 декабрга қадар Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт жамғармаси ва ЮНИСЕФ кўмагида халқаро экспертларни жалб этиб ҳамда ижтимоий контракт тузиш амалиёти жорий этилган туман (шаҳар)ларнинг тажрибасини пухта таҳлил қилиб, келгусида ушбу амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича тузилган ижтимоий контракт шартларининг банд бўлмаган аҳоли томонидан бажарилиши устидан доимий ва таъсирчан мониторинг юритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ижтимоий контракт тузиш амалиётининг мазмуни ва моҳияти тўғрисида аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 20 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 апрелдаги 225-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий контракт тузиш амалиёти тажриба-синов тариқасида жорий этилаётган туман (шаҳар)лар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

Туман ва шаҳар номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Беруний тумани ва Нукус шаҳри

2.

Андижон вилояти

Қўрғонтепа тумани ва Андижон шаҳри

3.

Бухоро вилояти

Вобкент тумани ва Когон шаҳри

4.

Жиззах вилояти

Мирзачўл тумани ва Жиззах шаҳри

5.

Қашқадарё вилояти

Ғузор тумани ва Қарши шаҳри

6.

Навоий вилояти

Хатирчи тумани ва Навоий шаҳри

7.

Наманган вилояти

Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри

8.

Самарқанд вилояти

Булунғур тумани ва Каттақўрғон шаҳри

9.

Сирдарё вилояти

Ховос тумани ва Янгиер шаҳри

10.

Сурхондарё вилояти

Олтинсой тумани ва Термиз шаҳри

11.

Тошкент вилояти

Оққўрғон тумани ва Чирчиқ шаҳри

12.

Фарғона вилояти

Бешариқ тумани ва Марғилон шаҳри

13.

Хоразм вилояти

Урганч тумани ва Урганч шаҳри

14.

Тошкент шаҳри

Бектемир ва Олмазор туманлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 апрелдаги 225-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий контракт тузган ҳолда давлат маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар тури

1.

Ишсизлик нафақаси

2.

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун субсидия

3.

Тадбиркорлик қилишни хоҳловчиларга кредит олишда суғурта полиси тўлови учун субсидия

4.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия

5.

Тадбиркорликка ўқиш учун субсидия

6.

Ҳунарманд сифатида «Ҳунармандчилик» уюшмасида рўйхатдан ўтиш учун субсидия

7.

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидия

8.

Суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия

9.

Уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия

10.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик) етиштириш, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ташкил этилган кооперативлар устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия

11.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна ва бошқа меҳнат воситаларини харид қилиш учун субсидия

12.

Касб-ҳунарга ўқитиш учун субсидия, грант, ўқиш харажатларини қоплаш учун тўловлар ва стипендиялар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 апрелдаги 225-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни олувчи банд бўлмаган аҳоли билан ижтимоий контракт тузиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом маҳаллий меҳнат органларига иш сўраб мурожаат қилган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган банд бўлмаган аҳоли билан туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ўртасида ижтимоий контракт тузиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижтимоий контракт банд бўлмаган аҳоли учун давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш (ўзининг ва оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш ва яшаш шароитларини яхшилаш) мақсадида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижтимоий контракт — банд бўлмаган аҳолига давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида банд бўлмаган аҳоли ва туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ўртасида тузиладиган шартнома ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижтимоий контракт тизимини жорий этишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадлилик — давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлардан банд бўлмаган аҳоли ҳамда уларнинг оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш ва яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро мажбурият ва ижтимоий масъулият — ижтимоий контракт шартларини бажаришнинг мажбурийлиги ва бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги учун шартнома тараф(лар)ига ижтимоий масъулият юкланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ қамраб олинганлик — давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўлов тўлиқ ижтимоий контракт тизими билан қамраб олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индивидуал ёндашув — ижтимоий контрактни тузишда банд бўлмаган аҳолининг бандлик тури билан шуғулланишга хоҳиши, имконияти ва касб малакасини ҳисобга олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ижтимоий контрактни тузиш тартиби, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижтимоий контракт маҳаллий меҳнат органларига давлат маблағлари ҳисобидан субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар ажратилишини сўраб мурожаат этган барча банд бўлмаган аҳоли билан ушбу Низомга иловада келтирилган шаклга мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижтимоий контракт қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий контракт тарафлари (банд бўлмаган аҳоли ва туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий контракт бўйича давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг тури ва миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий контрактнинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш асослари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижтимоий контрактни тузишда банд бўлмаган аҳоли белгиланган рўйхат асосида субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар турларини ихтиёрий равишда танлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ижтимоий контракт бўйича тарафлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тараф (банд бўлмаган аҳоли) шартнома шартларини бажармаган тақдирда, шартномани бир томонлама бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тараф (банд бўлмаган аҳоли) шартномадаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда, ажратилган субсидиялар ва бошқа тўловлар қайтариб берилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тараф (банд бўлмаган аҳоли)нинг иш фаолияти ва шартномада белгиланган мажбуриятларини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) банд бўлмаган аҳоли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тараф (туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази) томонидан тақдим этилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар турларини мустақил равишда танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази шартнома шартларини бажармаган тақдирда, шартномани бир томонлама бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тараф (туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази)дан ҳуқуқий маслаҳатлар олиш, шартнома шартлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ижтимоий контракт бўйича тарафлар қуйидаги мажбуриятларни ўзига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий контракт шартларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий контракт имзолангандан сўнг унда белгиланган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар ажратилиши ҳисобига банд бўлмаган аҳолига тегишли хизматлар ўз вақтида ва тўлиқ кўрсатилиши устидан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тараф (банд бўлмаган аҳоли) субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг турига қараб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизлик нафақаси тайинлангандан сўнг фаол иш қидириш ва маҳаллий меҳнат органлари томонидан таклиф қилинган мақбул иш жойларига ишга жойлашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олишда суғурта полиси тўловини, давлат рўйхатидан ўтгандан кейин уч ой давомида ижара тўловини қоплаш учун субсидия ажратилгандан сўнг тадбиркорлик фаолияти билан фаол шуғулланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳунарманд сифатида «Ҳунармандчилик» уюшмасида рўйхатдан ўтиш учун субсидия ажратилгандан сўнг ҳунармандчилик фаолияти билан фаол шуғулланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия ҳисобига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатилгандан ҳамда суғориш воситалари, уруғликлар ва кўчатлар сотиб олингандан сўнг шахсий томорқасидан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик) етиштириш, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ташкил этилган кооперативлар устав фондига улуш сифатида киритиш учун ажратилган субсидия ҳисобига ишлаб чиқариш жараёнларида кооператив аъзоси сифатида фаол иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия ҳисобига тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, бошқа меҳнат воситаларини сотиб олгандан сўнг тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ва фаолиятини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунарга ўқитиш учун субсидия, грант, ўқиш харажатларини қоплаш тўловлари, стипендиялар ҳисобидан касб-ҳунар эгаллаш, касб-ҳунарга қайта ўқиш ва малакасини ошириш учун жалб этилганда ўқиш жараёнларида мунтазам иштирок этиш, эгаллаган касби бўйича ишга жойлашиш, ўзини ўзи банд қилиш ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт шартлари бажарилиши тўғрисида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мунтазам ахборот бериб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узрсиз сабабларга кўра контракт шартлари бажарилмаган тақдирда, ажратилган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг миқдорини тўлиқ қайтариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ижтимоий контракт бир шахс билан бир йилда бир мартадан ортиқ тузилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ижтимоий контрактни ижро этиш ва мониторинг олиб бориш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ижтимоий контракт бўйича маҳаллий меҳнат органлари томонидан субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг ажратилиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатилиши «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ижтимоий контракт бўйича субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан молиялаштириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижтимоий контракт бажарилиши мониторингини олиб бориш банд бўлмаган аҳолининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги маҳаллий меҳнат органи инспектори томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий контракт шартлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳар ойда банд бўлмаган аҳоли билан бевосита учрашиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Маҳаллий меҳнат органи меҳнат инспектори томонидан ҳар ойда тақдим қилинган маълумотнома асосида ижтимоий контрактнинг самарали бажарилишини баҳолаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий иш ўрнига жойлашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳунармандчилик фаолиятини бошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий томорқалардан даромад олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар эгаллаш, касб-ҳунарга қайта ўқиш ва малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг ва оила аъзоларининг даромади ва тўлов қобилиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой шароитларини ва маиший шароитларни яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий даромадлар ошиши ҳисобига оила аъзолари учун таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизматларга харажатларни ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижтимоий контракт шартларини бажариш (бажармаслик) ҳолатлари ҳар ойда фуқаронинг шахсий профилига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижтимоий контракт шартлари бажарилмаган тақдирда, маҳаллий меҳнат органи томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. банд бўлмаган аҳоли томонидан узрсиз сабабларга кўра ижтимоий контракт шартлари бажарилмаган тақдирда, контракт бекор қилинган кундан эътиборан ўн икки ойгача ушбу шахс билан ижтимоий контракт тузилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ижтимоий контрактни бекор қилиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидаги ҳолатлар банд бўлмаган аҳолига ижтимоий контракт бўйича субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг ажратилишини рад этишга асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банд бўлмаган аҳоли билан тузилган ижтимоий контракт муддати мурожаат этилган кунда амал қилаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банд бўлмаган аҳоли билан олдин тузилган ижтимоий контракт муддати тугаган кундан бошлаб бир йил (ўн икки ой) ичида қайта мурожаат қилинган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банд бўлмаган аҳоли томонидан ижтимоий контрактни тузиш рад этилган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Банд бўлмаган аҳоли билан тузилган ижтимоий контракт қуйидаги ҳолларда маҳаллий меҳнат органи томонидан муддатидан олдин бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий контракт тузган банд бўлмаган аҳоли вафот этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий контракт тузган банд бўлмаган аҳоли бошқа давлатга ёки ҳудудга доимий яшаш учун чиқиб кетса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банд бўлмаган аҳоли томонидан ижтимоий контракт шартлари бажарилиши вақтида нотўғри, ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ижтимоий контрактнинг бажарилиши бўйича низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни олувчи банд бўлмаган аҳоли билан ижтимоий контракт тузиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА‎

‎_____-сон Ижтимоий контракт

‎‎20 __й. «_____»____________.

‎‎Ушбу ижтимоий контрактни (кейинги ўринларда — контракт) ____________________ тумани (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази номидан ___________________________ асосида фаолият юритувчи ____________________ (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) ва _____________________________ манзилида яшовчи фуқаро_________________________________(кейинги ўринларда — банд бўлмаган аҳоли)

‎‎(паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги кўрсатилади)

‎‎қуйидагилар тўғрисида туздилар:

‎‎I. Контрактнинг мазмуни

‎‎1. Ушбу контракт маҳаллий меҳнат органи билан банд бўлмаган аҳоли ўртасида унга давлат томонидан бандлигини таъминлаш мақсадида давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни контракт бўйича олиш учун тузилди.

II. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари‎‎

‎‎2. Контракт бўйича томонлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎маҳаллий меҳнат органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎тараф (банд бўлмаган аҳоли) контракт шартларини бажармаган тақдирда, контрактни бир томонлама бекор қилиш;
‎тараф (банд бўлмаган аҳоли) контрактдаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда, ажратилган субсидиялар ва бошқа тўловлар қайтариб берилишини талаб қилиш;
‎тараф (банд бўлмаган аҳоли)нинг иш фаолияти ва контрактда белгиланган мажбуриятларини назорат қилиш;
‎банд бўлмаган аҳоли қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎тараф маҳаллий меҳнат органи томонидан тақдим этилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар турларини мустақил равишда танлаш;
‎маҳаллий меҳнат органи томонидан контракт шартларини бажармаган тақдирда, контрактни бир томонлама бекор қилиш;
‎тараф маҳаллий меҳнат органи томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар олиш, шартнома шартлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш.
‎3. Контракт бўйича томонлар қуйидаги мажбуриятларга эга:
‎маҳаллий меҳнат органи қуйидаги мажбуриятларни олади:
‎контракт шартларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш;
‎контракт имзолангандан сўнг унда белгиланган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаб бериш;
‎субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар ажратилиши ҳисобига банд бўлмаган аҳолига тегишли хизматлар ўз вақтида ва тўлиқ кўрсатилиши устидан назорат ўрнатиш;
‎банд бўлмаган аҳоли субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг турига қараб қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
‎ишсизлик нафақаси тайинлангандан сўнг фаол иш қидириш ва меҳнат органлари томонидан таклиф қилинган мақбул иш жойларига ишга жойлашиш;
‎якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олишда суғурта полиси тўловини, давлат рўйхатидан ўтгандан кейин уч ой давомида ижара тўловини қоплаш учун субсидия ажратилгандан сўнг тадбиркорлик фаолияти билан фаол шуғулланиш;
‎ҳунарманд сифатида «Ҳунармандчилик» уюшмасида рўйхатдан ўтиш учун субсидия ажратилгандан сўнг ҳунармандчилик фаолияти билан фаол шуғулланиш;
‎субсидия ҳисобига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатилгандан ҳамда суғориш воситалари, уруғликлар ва кўчатлар сотиб олингандан сўнг шахсий томорқасидан самарали фойдаланиш;
‎қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик) етиштириш, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ташкил этилган кооперативлар устав фондига улуш сифатида киритиш учун ажратилган субсидия ҳисобига ишлаб чиқариш жараёнларида кооператив аъзоси сифатида фаол иштирок этиш;
‎субсидия ҳисобига тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, бошқа меҳнат воситаларини сотиб олгандан сўнг тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ва фаолиятини юритиш;
‎касб-ҳунарга ўқитиш учун субсидия, грант, ўқиш харажатларини қоплаш тўловлари, стипендиялар ҳисобидан касб-ҳунар эгаллаш, касб-ҳунарга қайта ўқиш ва малакасини ошириш учун жалб этилганда ўқиш жараёнларида мунтазам иштирок этиш, эгаллаган касби бўйича ишга жойлашиш, ўзини ўзи банд қилиш ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
‎контракт шартлари бажарилиши тўғрисида маҳаллий меҳнат органига мунтазам ахборот бериб бориш;
‎узрсиз сабабларга кўра контракт шартлари бажарилмаган тақдирда, ажратилган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг миқдорини тўлиқ қайтариш.
‎Контракт имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва томонлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармагунига қадар амал қилади.

‎‎III. Томонларнинг жавобгарлиги

‎‎4. Банд бўлмаган аҳоли давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар контракт бўйича берилиши учун ёлғон, нотўғри ёки нотўлиқ маълумотларни тақдим этганлиги учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади ва контракт бекор қилинади.
‎5. Контракт бажарилиши мониторингини олиб бориш банд бўлмаган аҳолининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги маҳаллий меҳнат органлари инспектори томонидан амалга оширилади. Контракт шартлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳар ойда банд бўлмаган аҳоли билан бевосита учрашиш орқали амалга оширилади. Контракт шартларини бажариш (бажармаслик) ҳолатлари ҳар ойда фуқаронинг шахсий профилига киритилади.
‎Контракт шартлари бажарилмаган ҳолларда маҳаллий меҳнат органи томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади. Ишсиз томонидан узрсиз сабабларга кўра контракт шартлари бажарилмаган тақдирда, контракт бекор қилинган кундан эътиборан ўн икки ойгача ушбу шахс билан контракт тузилмайди.

‎‎IV. Форс-мажор ҳолатлари

‎‎6. Тарафлардан ҳеч бири уларнинг иродаси ва хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда келиб чиқадиган, яъни иштирокчиларга боғлиқ бўлмаган сабаблар, жумладан, касаллик, контракт бажарилмаслигига олиб келадиган холисона сабаблар туфайли бажарилмаган ҳолларда контрактнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин хамда мажбуриятларни бажармаганлик учун бошқа тараф олдида жавобгар бўлмайдилар.

‎‎V. Контрактнинг амал қилиш муддати

‎‎7. Контракт имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва ______________ гача амал қилади. Контракт бир шахс билан бир йилда бир мартадан ортиқ тузилмайди.
‎8. Ушбу Контракт икки нусхада тузилган бўлиб, бир хил юридик кучга эга.

‎‎Аҳоли бандлигига
‎кўмаклашиш маркази
‎ ______________‎(имзо)
‎ ______________ ‎(сана)

‎‎Банд бўлмаган аҳоли

‎______________‎(имзо)
‎_____________‎(сана)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2021 й., 09/21/225/0353-сон)