02.04.2021 йилдаги ПҚ-5049-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Асака туманини ободонлаштириш ва архитектура қиёфасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Асака туманининг архитектура қиёфасини янада яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сон қарори билан тасдиқланган 2021 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастурга мувофиқ «Asaka city» турар жой мажмуасини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Асака тумани «Чек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Asaka city» замонавий кўп функцияли мажмуани (кейинги ўринларда — «Asaka city» мажмуаси) барпо этиш учун 53,3 гектар ер майдони танланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ «Asaka city» мажмуаси лойиҳасининг (кейинги ўринларда — Лойиҳа) бош режасини (батафсил режалаштириш лойиҳасини) ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи этиб, «Tashgiprogor» АЖ эса танлов асосида бош лойиҳа ташкилоти этиб белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 31 декабрга қадар Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларига рухсат олиш, тайёргарлик ишлари ҳамда Лойиҳани амалга ошириш бўйича бошқа харажатлар) «Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ томонидан автомобилсозлик саноати ходимларини арзон турар жойлар билан таъминлаш мақсадида «Asaka city» мажмуасида бир қатор намунавий кўп квартирали уйларни қуриш ишлари бошлаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилдан бошлаб «Asaka city» мажмуасида объектларни қуриш инвесторларнинг маблағлари, шу жумладан кредитлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Андижон вилояти ҳокимлиги ва «Ўзавтосаноат» АЖнинг Андижон вилояти, Асака тумани, «Чек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз аҳволга келиб қолган 53,3 гектар суғориладиган тошлоқ ва унумдорлиги паст бўлган ер майдонида Лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳани амалга ошириш учун ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ер майдони «Avtosanoat-Injiniring» МЧЖга ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ танланган ҳудудда «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида дирекциялар учун қонунчиликда назарда тутилган объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси функциялари ва вазифаларини, хусусан буюртмачи функцияларини бажариш, қурилишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳамда объектлардан фойдаланишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторлар «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ вакиллари иштирокида Андижон вилояти ҳокимлиги қошидаги «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида лойиҳалар ташаббускорларини танлаб олиш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияси томонидан ўтказиладиган энг яхши инвестиция таклифларининг танлови якунлари бўйича жалб қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи — дирекция функцияларини бажарувчи юридик шахс, инвесторлар, бош пудрат ташкилотлари ҳамда ташкилотлар-норезидентларга нисбатан «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш учун суғориладиган ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Андижон вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва «Ўзбектелеком» АК билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Лойиҳани амалга оширишда муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини ташкил этиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа объектларининг жойлашувига мувофиқ, Андижон вилоятининг маҳаллий бюджети, шунингдек, хизматларни етказиб берувчилар маблағлари ҳисобидан Лойиҳанинг бўлиниш чегарасига қадар зарур муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш ва модернизация қилиш ишлари бажарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) суғориладиган ер майдонлари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида Лойиҳа учун ажратилаётган суғориладиган ер майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қурилиш вазирлиги Лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуддаги объектларда қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилган ҳолда бажарилиши устидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 2 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5049-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2021 й., 07/21/5049/0272-сон)