12.03.2021 йилдаги СҚ-249-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 2020 йил якуни бўйича вилоятлар бюджетларининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан шакллантирилган маблағларнинг мақсадли ҳамда самарали сарфланишини ўрганиш натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 2020 йил якуни бўйича вилоят бюджетларининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан шакллантирилган маблағларнинг мақсадли ҳамда самарали сарфланиши ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш ва таҳлиллар мазкур ҳудудларда маҳаллий бюджет даромадлари ҳамда харажатлари ижроси борасида муайян ишлар амалга оширилганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида 128,6 млрд. сўм қўшимча захира аниқланиб, бюджетга 125,6 млрд. сўм ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетларда жами 1 трлн. 193,4 млрд. сўм бюджетга қўшимча манбалар шакллантирилган бўлиб, шундан эркин қолдиқ маблағлари 488,4 млрд. сўмни, даромадларнинг биринчи — учинчи чорак якунлари бўйича прогноздан ошириб бажарилган қисми 640,0 млрд. сўмни ва бошқа манбалардан келиб тушган маблағлар 65,0 млрд. сўмни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча манбалар ҳисобидан вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг фармойишлари асосида жами 1 трлн. 175,7 млрд. сўм маблағ ажратилиб, шундан 1 трлн. 151,9 млрд. сўмлик харажатлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўрганиш давомида маҳаллий бюджет ижросини таъминлашда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, мазкур вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари даромадлари ижроси таҳлили айрим солиқ турлари бўйича йиллик прогноз кўрсаткичлари бажарилмасдан қолганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи прогнози Бухоро вилоятида 97,6 фоизга, Самарқанд вилоятида 94,1 фоизга, Фарғона вилоятида 98,6 фоизга, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ бўйича прогноз Бухоро вилоятида 94,8 фоизга бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ижросида айрим солиқ турлари бўйича белгиланган йиллик прогноз кўрсаткичлари бажарилмасдан қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиллик аниқланган прогноз кўрсаткичларига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойда солиғи Пахтачи, Нуробод, Пайариқ ва Иштихон туманларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланмадан олинадиган солиқ Олот ва Вобкент туманларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ Жондор, Пайариқ, Шофиркон туманлари ва Фарғона шаҳрида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Иштихон ва Тайлоқ туманларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи Ёзёвон, Фурқат, Ўзбекистон, Жомбой ва Оқдарё туманларида 80 фоиздан кам бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчиларнинг бюджет олдидаги мавжуд боқимонда қарздорлиги (умидсиз ва тўлов муддати узайтирилган солиқларсиз) жами 938,8 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан Бухоро вилоятида 206,5 млрд. сўм, Самарқанд вилоятида 50,7 млрд. сўм, Фарғона вилоятида 273,9 млрд. сўмга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари (эркин қолдиқ ва даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми) ҳисобидан амалга оширилган харажатлар ўрганилганда жами 310,3 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет кодексининг 126-моддаси талабларига риоя қилинмаган ҳолда, вилоят, туман ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарорлари қабул қилинмасдан Бухоро вилоятида 3,5 млрд. сўм ва Фарғона вилоятида 38,5 млрд. сўм маблағ сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида 18,5 млрд. сўмлик, Фарғона вилоятида 225,7 млрд. сўмлик маблағлар турли тадбирларга йўналтирилгандан сўнг тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорлари қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида 1,3 млрд. сўм, Бухоро вилоятида 3,2 млрд. сўм, Самарқанд вилоятида 2,5 млрд. сўм ва Фарғона вилоятида 5,2 млрд. сўм маблағ тегишли бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилмаган ташкилотларни сақлаб туришга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Булунғур ва Нарпай туманларида маблағлар биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга эмас, туман ҳокимликлари учун қимматбаҳо автотранспорт воситаларини харид қилишга ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айнан, мазкур туманларда 8 та умумтаълим мактаби, 9 та мактабгача таълим ташкилоти ва 5 та соғлиқни сақлаш муассасаси ўта таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган жамғармаларга Бухоро вилоятида 3,5 млрд. сўм ажратилган бўлса, Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ушбу жамғармага умуман маблағ йўналтирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, 2020 йилда ҳам мазкур вилоятлардаги ишсизлик республика ўртача даражасидан юқорилигача сақланиб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун ва қонуностн ҳужжатлари талабларига риоя этмасдан Андижон вилоятида 1,4 млрд. сўмлик, Бухоро вилоятида 399,0 млн. сўмлик, Самарқанд вилоятида 2,1 млрд. сўмлик ва Фарғона вилоятида 7,1 млрд. сўмлик харидлар тегишли равишда ахборот порталига эълонлар жойлаштирмасдан, тендер, танлов ва аукционсиз тўғридан-тўғри тузилган шартномалар орқали амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидаги қўшимча манбаларнинг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш мақсадида «Очиқ бюджет» порталида аҳолини хабардор қилиш ва уларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича етарли ишлар олиб борилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқибатда, эркин қолдиқ маблағларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш юзасидан берилган эълон бўйича Олтиариқ ва Боғдод туманларида бор-йўғи биттадан таклиф келиб тушган бўлса, Тошлоқ, Фурқат, Ғиждувон туманлари ҳамда Қўқон, Қувасой ва Марғилон шаҳарларида аҳолидан бирорта ҳам таклиф келиб тушмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи чорак якуни бўйича қўшимча манбалар ҳисобидан жамоатчилик фикри асосида йўналтириладиган маблағлар тўғрисидаги эълонлар Олтиариқ, Бешариқ, Учкўприк ва Фурқат туманлари ҳамда Марғилон шаҳар молия бўлимлари томонидан «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлашга қаратилган «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг веб-сайтларига 2020 йилнинг тўртинчи чорагида қўшимча манба маблағлари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси С. Суярованинг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари маҳаллий бюджетлари қўшимча манбаларининг мақсадли ва самарали сарфланишини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахборотини инобатга олиб, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Андижон (Ш. Абдурахманов), Бухоро (Б. Зарипов), Самарқанд (Э. Турдимов) ва Фарғона (X. Бозаров) вилоятлари ҳокимликларига маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбалардан фойдаланишда қонунчиликка амал қилмасдан, маблағларни сарфлашда масъулиятсизликка йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Т. Ишметов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий интизом ва назоратни кучайтириш, ички аудит тизимини мустаҳкамлаш, ноқонуний харажатларга йўл қўймаслик мақсадида олиб бораётган ишлари етарли эмаслиги қайд этилсин ва ушбу йўналишдаги фаолиятини танқидий ўргансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун ижросини Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ўрганиш, бунда бюджет маблағлари ҳисобидан тузилган шартномаларнинг ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши ва тўловларнинг амалга оширилиши ҳолатини чуқур таҳлил қилиб, ғазначилик бўлинмаларининг масъулиятини ошириш юзасидан тегишли чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча манбаларнинг камида 10 фоизини Молия вазирлигининг «Давлат молиясини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими»да алоҳида ҳисобини юритиш ва «Очиқ бюджет» порталида энг кўп овоз тўплаган йўналишларни автоматик тарзда аниқлаш функцияларини яратишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банд ижроси юзасидан бир ой муддатда Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари бўйича солиқ тўловчиларнинг бюджет олдидаги қарздорликлари ошиши сабабларини таҳлил қилиб, қарздорликларни камайтириш ва солиқларнинг йиғувчанлиги даражасини ошириш ҳамда ортиқча тўловларга йўл қўймаслик бўйича зарур чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўрганиш давомида аниқланган молиявий хато ва камчиликларни, шу жумладан, «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этмасдан тузилган шартномалар асосида амалга оширилган харажатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо берсин ва натижалари бўйича жорий йилнинг 1 майига қадар Олий Мажлис Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Андижон (Ш. Абдурахманов), Бухоро (Б. Зарипов), Самарқанд (Э. Турдимов) ва Фарғона (Х. Бозаров) вилоятлари ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет қўшимча манбаларидан фойдаланишда молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан ўрнатилган тартибда таъсирчан чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет қўшимча манбалари маблағларидан фойдаланишда қонунчиликка қатъий риоя қилган ҳолда, маблағларнинг фақатгина (фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарорлари асосида йўналтирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар ва шаҳарлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизи биринчи навбатда жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар асосидаги тадбирларга ўз вақтида йўналтирилишини қатъий назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча манбалар ҳисобидан харид қилинган товар ва хизматлар, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши ҳақидаги маълумотлар ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари расмий веб-сайтларида жойлаштириб борилишини таъминласин ва доимий назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банд ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотни бир ой муддатда Олий Мажлис Сенатига тақдим қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ депутатлари Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш давомида аниқланган хато ва камчиликларни маҳаллий Кенгаш сессиясида муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда маҳаллий бюджет ижроси бўйича ҳудудий молия ва солиқ органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш, ҳисоботларни кўриб чиқишда зарур ҳолларда мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет қўшимча манбаларини йўналтиришда қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда, аҳолини ўйлантириб келаётган ижтимоий муаммоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) ушбу Қарор ижроси юзасидан назорат ўрнатсин ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида 2021 йил 10 майга қадар Сенат Кенгашига умумлаштирилган ахборотни тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 12 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249-IV-сон