Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган барча баҳолаш мезонлари;
Машиналар ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчи ижрочи аниқланган тақдирда давлат буюртмачиси давлат харидига доир ҳужжатларда товарнинг кафолат муддатига ва (ёки) унинг сифатига бериладиган кафолат ҳажмига, товарга кафолат хизмати кўрсатишга, товарга кафолат муддати мобайнида хизмат кўрсатиш харажатларига, шунингдек товарни монтаж қилиш ва созлашга, агар бу товарнинг техник ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, талаблар белгилайди. Янги машиналар ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчи ижрочи аниқланган тақдирда давлат буюртмачиси давлат хариди тўғрисидаги ҳужжатларда ушбу товарни ишлаб чиқарувчининг ва (ёки) етказиб берувчининг кафолатини тақдим этишга ҳамда бундай кафолатнинг амал қилиш муддатига нисбатан қўшимча равишда талаблар белгилайди. Бундай кафолатни бериш ушбу товар билан бирга амалга оширилади.
Мавжуд ёки тахмин қилинаётган манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар топган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар бу ҳақда бевосита раҳбарга хабар қилиб, бир вақтнинг ўзида ваколатли органни хабардор этиши шарт. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган раҳбар унинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
Агар харид қилиш тартиб-таомили якунига кўра электрон дўконда товар (иш, хизмат) мавжуд эмаслиги сабабли шартнома тузилмаган бўлса, давлат буюртмачиси мустақил равишда танланган етказиб берувчи билан шартнома тузиш орқали тўғридан-тўғри харидни амалга оширишга ҳақли. Бунда ушбу Қонуннинг 43-моддасида белгиланган давлат харидларининг суммаларга оид мезонлари амал қилади. Тўғридан-тўғри харид натижасида тузилган шартнома у тузилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай махсус ахборот порталига жойлаштирилиши лозим. Тўғридан-тўғри харид учун жавобгарлик давлат буюртмачисининг зиммасида бўлади.
ушбу Қонуннинг 46-моддасида белгиланган давлат харидларининг суммаларига оид мезонлар амал қилади;
Ушбу Қонун 50-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда танлов қуйидаги хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади:
давлат харидини амалга ошириш учун ушбу Қонуннинг 60-моддасида назарда тутилган тартибда харид комиссияси тузилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази