Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йилда ўтказиладиган «ҳукумат соат»лари жадвалини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 332-моддасига, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати»ни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йилда ўтказиладиган «ҳукумат соат»лари жадвали Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ҳамда иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига навбатдаги ойда ўтказилиши режалаштирилган «ҳукумат соати»га таклиф этиладиган ҳукумат аъзоларига бериладиган саволларни ҳар ойнинг 15 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Ахборот-таҳлил бўлимига умумлаштириш учун тақдим этиш тавсия қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Ахборот-таҳлил бўлими (Ж. Жумаев) фракциялар томонидан тақдим этиладиган саволларни умумлаштирган ҳолда ҳар ойнинг 20 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши муҳокамасига киритиб борсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Ташкилий ишлар ва кадрлар бўлими (И. Шаймарданов) 2021 йилда ўтказилиши мўлжалланган ҳар бир «ҳукумат соати»ни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ зарур чораларни кўриб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Кадиров 2021 йилда ўтказиладиган ҳар бир «ҳукумат соати» оммавий ахборот воситаларида ёритилишини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, Facebook ва Youtube Интернет платформаларида тўғридан-тўғри узатиб борилишини таъминласин.
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг раҳбари М. Миралимов зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 февраль,
761-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2021 йил 19 февралдаги 761-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йилда мўлжалланган «ҳукумат соати»ни ўтказиш
ЖАДВАЛИ
|
Т/р |
Ўтказилиш ойи |
Ўтказилиш куни |
Ўтказилиш вақти |
|
1. |
Март |
2 март |
Соат 1500 — 1600 |
|
2. |
Апрель |
6 апрель | |
|
3. |
Май |
4 май | |
|
4. |
Июнь |
1 июнь | |
|
5. |
Июль |
6 июль | |
|
6. |
Август |
3 август | |
|
7. |
Сентябрь |
7 сентябрь | |
|
8. |
Октябрь |
5 октябрь | |
|
9. |
Ноябрь |
2 ноябрь | |
|
10. |
Декабрь |
7 декабрь |