ТАСДИҚЛАНГАН
|
Т/р |
Тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочи | |
|
Вазирлик ва идоралардан |
Вазирлар Маҳкамасидан | ||||
|
I. Амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш | |||||
|
1. |
Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш бўйича қайта кўриб чиқиш. |
1.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 1.2. Заруратга кўра, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга киритиш. 1.3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг икки ой муддатда |
Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги |
Юридик таъминлаш бошқармаси |
|
2. |
Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш. |
2.1. Тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2.2. Уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг икки ой муддатда |
Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги |
Юридик таъминлаш бошқармаси |
|
II. Қонунни ижрочиларга етказиш ва тушунтириш бўйича тадбирлар ўтказиш | |||||
|
3. |
Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. |
3.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда |
Адлия вазирлиги, ЎзА, МТРК, Олий суд, Бош прокуратура |
Юридик таъминлаш бошқармаси |
|
3.2. Режа-графикни амалга ошириш. |
Режа-график асосида | ||||
|
4. |
ОАВ ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритишга қаратилган туркум мақола, кўрсатув, эшиттиришлар бериб бориш. |
4.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда |
Адлия вазирлиги, ЎзА, МТРК, Олий суд, Бош прокуратура |
Юридик таъминлаш бошқармаси |
|
4.2. Режа-графикни амалга ошириш. |
Режа-график асосида | ||||