23.02.2021 йилдаги 93-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармони ва «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармонига ва «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарорига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган маблағларнинг (трикотаж мато экспортидан ундирилган йиғимлар бундан мустасно) 5 фоизи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг алоҳида банк ҳисобварағига қуйидагилар учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/556/0879-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғармадан мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган йўналишларга маблағлар ажратиш тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади.
8. Соҳа ташкилотлари мазкур Низомнинг 4-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган йўналишлар бўйича харажатларни қоплаш учун Уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ушбу Низомнинг 4-банди «в» кичик бандида кўрсатилган илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида маблағлар ажратиш тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда лойиҳанинг бизнес-режаси тақдим этилади.
Ариза берувчи соҳа ташкилотлари мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этиши шарт.
Мазкур Низомнинг 4-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган йўналишлар бўйича соҳа ташкилотларни харажатларининг 50 фоизи миқдоридаги қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
13. Ариза берувчи соҳа ташкилотлари ушбу Низомнинг 4-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилганидан сўнг тасдиқловчи ҳужжатларни 15 иш куни ичида Уюшмага тақдим этиши шарт.
18. Сметанинг харажатлар қисми мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган йўналишлар бўйича тегишли ҳисоб-китоблар, шунингдек, тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларидан тайёр маҳсулотларгача бўлган ишлаб чиқариш қуввати билан таъминланган соҳа ташкилотлари ҳамда Уюшма уставига зид бўлмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи соҳа ташкилотларининг асосли ҳисоб-китоблари билан тақдим қилинадиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун аризалар асосида шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/556/0879-сон)

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Ижро муддати

I-босқич

Соҳа ташкилотлари

Халқаро стандартларни жорий этиш, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга Жамғармадан маблағлар олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш.

Зарур бўлганда

II-босқич

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви

1. Жамғармадан маблағ олиш учун соҳа ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва кўриб чиқиш.

2. Ҳужжатлар бўйича молиялаштириш (қоплаш) ёки Жамғармадан маблағлар ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш 30 иш куни ичида

III-босқич

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви

Соҳа ташкилотларига қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юбориш.

Уюшма бошқарувининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг 1 иш куни ичида

IV-босқич

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви

Соҳа ташкилотлари аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига Жамғармадан маблағлар ўтказиш.

Хабарнома олингандан сўнг 3 иш куни ичида

V-босқич

Соҳа ташкилотлари

Соҳа ташкилотлари томонидан тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни Уюшмага тақдим этиш.

Тадбирлар амалга оширилгандан сўнг 15 иш куни ичида