ТАСДИҚЛАНГАН
|
Т/р |
Тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочи | |
|
Вазирлик ва идоралардан |
Вазирлар Маҳкамасидан | ||||
|
I. Амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш | |||||
|
1. |
Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш бўйича қайта кўриб чиқиш. |
1.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 1.2. Заруратга кўра, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга киритиш. 1.3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги |
Юридик таъминлаш бошқармаси |
|
2. |
Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш. |
2.1. Тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2.2. Уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги |
Юридик таъминлаш бошқармаси |
|
II. Қонунни амалга ошириш бўйича ташкилий тадбирлар ўтказиш | |||||
|
3. |
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришлардан келиб чиқиб Кодексни қорақалпоқ ва инглиз тилларига таржима қилиш. |
3.1. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини қорақалпоқ ва инглиз тилларига таржима қилиш. 3.2. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида чоп этиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
Юридик таъминлаш бошқармаси |
|
4. |
Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув семинарларини ташкил қилиш ва ўтказиш. |
4.1. Ўқув семинарларини ташкил қилиш режа-графигини ишлаб чиқиш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда |
Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети |
Юридик таъминлаш бошқармаси |
|
4.2. Режа-графикни амалга ошириш. |
Режа-график асосида | ||||
|
III. Қонунни ижрочиларга етказиш ва тушунтириш бўйича тадбирлар ўтказиш | |||||
|
5. |
Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. |
5.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда |
Марказий сайлов комиссияси, ЎзА, МТРК, Адлия вазирлиги |
Юридик таъминлаш бошқармаси |
|
5.2. Режа-графикни амалга ошириш. |
Режа-график асосида | ||||
|
6. |
ОАВ ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритишга қаратилган туркум мақола, кўрсатув, эшиттиришлар бериб бориш. |
6.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда |
Марказий сайлов комиссияси, ЎзА, МТРК, Адлия вазирлиги |
Юридик таъминлаш бошқармаси |
|
6.2. Режа-графикни амалга ошириш. |
Режа-график асосида | ||||