Ҳужжат кучини йўқотган 01.02.2022 05.02.2021 йилдаги 55-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.02.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сонли «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларида давлат харидлари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш бўйича тартиб-таомилларни электрон тизимга ўтказиш орқали янада такомиллаштириш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизими жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш соҳасидаги давлат харидларини ўтказишда танлов ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон танлов (тендер) (кейинги ўринларда — танлов) савдоларини амалга ошириш учун танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича комплекс экспертизадан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдоларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми қурилиш-пудрат ташкилотларининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 1,5 бараваридан ошган оферентлар иштирок этмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат буюртмачилари қурилиш соҳасидаги танловларни махсус ахборот портали операторлари орқали онлайн режимда ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ҳамда танловларни ўтказиш бўйича махсус ахборот портали операторлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, қурилиш вазири Б.И. Закиров ва молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 55-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Вақтинчалик низом қурилиш соҳасида танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов — қурилиш соҳасида давлат харидининг электрон порталда давлат буюртмачилари томонидан қурилиш-пудрат ташкилотлари ишлари (хизматлари)нинг пуллик асосда олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмачиси — танловини амалга ошираётган юридик шахс (кейинги ўринларда — буюртмачи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ахборот портали — операторнинг давлат харидлари ўтказилишини, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидлари якунлари, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифлари ҳақидаги ахборотнинг ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотнинг электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, танловлари ўтказилишини таъминловчи веб-сайти ва махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — портал);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ўтказиш бўйича махсус ахборот портали оператори — давлат харидларининг субъекталарига харид қилиш тартиб тамойилларини ташкил этиш ва ўтказиш, махсус ахборот порталига эълонларни, буюртманомаларни хамда давлат харидлари ва уларнинг якунлари тўғрисидаги бошқа ахборотни жойлаштириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи махсус ваколатли юридик шахс (кейинги ўринларда — оператор);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ташкилотчиси — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказлари ва капитал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов ҳужжатларини тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензияга эга ихтисослашган ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферент — қурилиш соҳасида танловдан манфаатдор бўлган ва электрон танлов таклифини тақдим этадиган, электрон рейтингга киритилган қурилиш-пудрат ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рейтинг — «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги кўрсаткичлари акс эттирилган электрон платформаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатлари — танлов предметининг молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги ҳамда танловни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотни ўз ичига олувчи, буюртмачи томонидан тайёрланадиган электрон ҳужжатлар тўплами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов предмети — оферент иши ва хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифи — танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ танлов предметига нисбатан оферентнинг портал орқали электрон шаклда тақдим этилган таклифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акцепт — буюртмачи томонидан оферентга юбориладиган, уни танлов ғолиби деб эътироф этиш ва шартнома тузишга розилик бериш тўғрисидаги электрон ёзма хабарнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ижрочиси — танлов якунларига кўра харид комиссиясининг қарорига мувофиқ ғолиб деб эътироф этилган оферентнинг танлов таклифидан сўнг танлов таклифи энг мақбул деб топилган оферент.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Вақтинчалик низом давлат буюртмачиларининг ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 бараваридан ортиқ бўлган қурилиш соҳасидаги танловларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қурилиши мазкур Вақтинчалик низомнинг 3-бандида назарда тутилмаган ҳолатларда мазкур низом талаблари тавсиявий аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Вақтинчалик низомнинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун амалга ошириладиган давлат харидларига, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларига нисбатан тадбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Танлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи томонидан танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид комиссия таркиби тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ташкилотчиси томонидан танлов ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифлар қабул қилинади — талабгорлардан тушган таклифлар автоматик тарзда ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблаш натижалари бўйича электрон баённома тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон баённома тўғрисида порталда эълон берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби билан шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Танлов иштирокчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Буюртмачи, оператор, танлов ташкилотчиси, танлов комиссияси ва оферент (кейинги ўринларда — харид иштирокчилари) танловнинг асосий иштирокчилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танлов ташкилотчиси буюртмачи томонидан белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомиллари натижалари асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Харид комиссияси буюртмачининг тегишли қарори билан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харид комиссияси буюртмачи, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилларидан иборат камида 5 кишилик тоқ сонли таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов предметига қараб лойиҳа, эксперт ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари харид комиссияси таркибига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Буюртмачи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ўтказиш тўғрисида қарорни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ўтказиш ҳақидаги эълонни порталга жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар комплекс экспертизасининг товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича ижобий хулоса мавжуд бўлмаса эълонни жойлаштириш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ўтказиш санасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид комиссияси таркибини шакллантиради, унинг ишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби билан шартнома тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ташкил этиш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оператор қуйидагиларни таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид иштирокчиларининг ўз функцияларини амалга ошириш учун порталдаги шахсий кабинетига киришини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рейтингга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг рўйхатини ва электрон рейтинг тоифаси ҳақидаги ахборотни тақдим этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларини автоматик равишда баҳоланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферентларни танлов таклифларига ва уларни баҳолаш натижаларига кириш муддати ҳақида автоматик равишда хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферентларнинг танлов ҳужжатларидан фойдаланишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссияси аъзоларининг танлов таклифларини ўрганишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов иштирокчилари томонидан киритилган маълумотларнинг махфийлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимни доимий равишда ишлашини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танлов ташкилотчиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонни, танловни ўтказишга танлов ҳужжатларини расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар комплекс экспертизасининг товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича ижобий хулоса мавжуд бўлмаса эълонни расмийлаштириши тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид комиссиясининг танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиблари ҳақидаги ахборотни порталга жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Харид комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф киритиш тартибини, шаклини ва уни таъминлаш ҳажмини 2 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларининг тўғри расмийлаштирилишини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Харид комиссияси томонидан танлов ҳужжатларида назарда тутилмаган маълумотларни оферентлардан талаб этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харид комиссияси оферентларнинг тижорат сирлари махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Харид комиссияси аъзоларининг ваколатига киритилган масалаларни кўриб чиқиш учун портал харид комиссияси аъзоларининг ёпиқ электрон маълумот алмашиш (чат) имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Харид комиссиясининг қарори харид комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Танлов иштирокчиларининг шахсий кабинети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Танлов иштирокчилари порталда шахсий кабинетлари орқали иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи ва иштирокчилар ўзларининг солиқ органлари томонидан берилган электрон рақамли имзоларидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда порталда рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи ва иштирокчи томонидан ЭРИдан фойдаланиш, электрон тизимда тузиладиган шартномаларни ҳақиқий деб топиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет буюртмачиларини харидга киритиш автоматик тарзда Молия вазирлиги ва операторнинг маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив буюртмачиларни харидга киритиш улар томонидан порталдаги электрон шаклдаги сўровнома-аризани (кейинги ўринларда — сўровнома) тўлдириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Рўйхатдан ўтгандан сўнг автоматик равишда танлов иштирокчисининг шахсий кабинети шакллантирилади. Танлов иштирокчисининг шахсий кабинетига кириш ЭРИдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Танлов иштирокчиси (юридик шахс) тугатилганда унинг шахсий кабинетига киритилган маълумотлар порталнинг маълумотлар архивига юборилади ва белгиланган тартибда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси ўзининг шахсий кабинети орқали овоз беришда ёқлаб овоз бериши ёки қарши овоз бериши мумкин. Харид комиссияси аъзоси қарши овоз берганда электрон баённомада асослантирилган тушунтириш қолдириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси иштирокчиларни таклифларини қабул қилиш муддати тугаган кунга қадар харид иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни порталга киритиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Харид иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятга эга алоқалари бўлган ва/ёки тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган оферентлар танловга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Танловни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Буюртмачи томонидан танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг, танлов ўтказиш ҳақидаги эълон (кейинги ўринларда — эълон) тайёрланади ва порталга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Эълонга қуйидаги маълумотлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишнинг (хизматнинг) батафсил тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш объектининг қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферентларга нисбатан қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар танлов предмети ҳисобланган ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган бўлса, лицензия мавжудлиги ҳақидаги талаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифларни юбориш муддати тугайдиган сана ва вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифни таъминлаш кафолатининг қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Иштирокчилардан таклифларни қабул қилиш муддати порталда эълон қилинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Оферентларнинг танловга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Оферент объектнинг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб, қурилиш ташкилотларининг қуйидаги электрон рейтингида ижобий кўрсаткичларга эга бўлганда танловга киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 1 млрд сўмгача — «DD» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 1 млрд сўмдан 2 млрд сўмгача — «DDD» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 2 млрд сўмдан 6 млрд сўмгача — «С» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 6 млрд сўм ва ундан юқори — «СС» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 5 млрд сўмгача — «CC» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача — «ССС» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмгача — «В» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 20 млрд сўмдан 30 млрд сўмгача — «ВВ» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 30 млрд сўм ва ундан юқори — «ВВВ» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 10 млрд сўмгача — «CC» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмгача — «ССС» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 20 млрд сўмдан 40 млрд сўмгача — «В» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 40 млрд сўм ва ундан юқори — «ВВ» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 20 млрд сўмгача — «CC» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 20 млрд сўмдан 50 млрд сўмгача — «ССС» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 50 млрд сўмдан 80 млрд сўмгача — «В» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 80 млрд сўмдан 110 млрд сўмгача — «ВВ» ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 110 млрд сўм ва ундан юқори — «ВВВ» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда ягона оферент иштирок этганда ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаганда, харид комиссияси танловга кириш учун оферентларга нисбатан қўйилган электрон рейтинг баҳони пасайтириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агар танлов предмети ҳисобланган ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган бўлса, танловда иштирок этиш учун белгиланган тартибда берилган тегишли лицензияга эга бўлган оферентлар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар учун объект йўналишидан ва хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда рейтинг бўйича талабларни аниқлаш Қурилиш вазирлигининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Танлов ҳужжатлари таркиби, тузилиши, уларни тасдиқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Буюртмачи танлов ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ҳамда эълон билан бир вақтда порталга жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Танлов ҳужжатлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ ишларни бажаришга нарх таклифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ объектни қуришнинг умумий жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Вақтинчалик низомга 3-иловага мувофиқ объект қурилишини молиялаштиришнинг умумий жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Вақтинчалик низомга 4-иловага мувофиқ жамланма жадвал, ишларнинг физик ҳажмлари ва объектга ресурслар қайдномаси ҳамда асосий нарх шакллантирувчи компонентларга нархлар жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Вақтинчалик низомга 5-иловага мувофиқ танлов таклифини таъминлаш кафолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Вақтинчалик низомга 6-иловага мувофиқ танлов предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотнома ёки кўрсатилган маблағларни тақдим этишга банк кафиллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар танлов предмети ҳисобланган ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган бўлса, тегишли лицензия нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома лойиҳаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Танлов ҳужжатларининг шакллари ва иловалари намуналари, шартнома лойиҳаси буюртмачи томонидан порталга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Буюртмачи, харид комиссияси билан келишилган ҳолда танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорни, иштирокчиларнинг таклифларини қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида уч кун олдин қабул қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда танлов иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш тугайдиган муддат танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган санадан бошлаб камида беш иш кунига узайтирилади. Агар эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, эълонга ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш жараёнида танлов предмети ва турини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Зарур ҳолларда буюртмачи, харид комиссиясининг ташаббуси билан харид комиссияси қарори асосида танлов таклифларини тақдим этиш муддатини узайтириши ёки оферентларга уларнинг танлов таклифлари амал қилиш муддатини муайян даврга узайтириш тўғрисида таклиф билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Таклифларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар оферент ўз таклифларига ўзгартиришлар киритиш ёки қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Танлов таклифини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Оферент шахсий кабинетдан фойдаланган ҳолда танлов ҳужжатларининг иловаларини тўлдириш ва юклаш (электрон шаклда «pdf» форматда сканер қилинган ҳужжатларни) йўли билан порталга таклифини ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда эълонда белгиланган муддатдан кечиктирмай юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Танлов таклифи билан биргаликда оферентлар эскизлар, расмлар, чизмалар, фотосуратлар ва бошқа ҳужжатларни жойлаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Оферент тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Портал томонидан танлов таклифларининг қабул қилиниши порталда жойлаштирилган эълонда белгиланган кун тугаши билан соат 00:00 да тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Иштирокчилар таклифларини қабул қилиш муддати тугагунга қадар портал харид иштирокчилари томонидан кўриш имкониятини чеклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Танлов ҳужжатлари бўйича тушунтириш олиш мақсадида, оферентлар томонидан юбориладиган мурожаатларни қабул қилиш буюртмачи томонидан эълонни тугаш муддатидан икки кун олдин тўхтатилади. Келиб тушган барча мурожаатларга буюртмачи томонидан очиқ электрон чат орқали икки кун муддатда тушунтиришлар берилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Харид комиссияси тушган танлов таклифларини уларни тақдим этиш муддати тугаган пайтдан бошлаб ўн кун ичида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Харид комиссияси қуйидаги ҳолларда танлов таклифларини рад этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифлар танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферентнинг комиссия аъзоси билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжуд бўлса, шунингдек, банкротлик ёки тугатиш босқичида бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Танлов қуйидаги ҳолларда амалга ошмаган деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона оферент иштирок этган ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаган тақдирда. Бундай ҳолатда буюртмачи танловни танлов ҳужжатларида белгиланган айни ўша шартларда ва ишларга (хизматларга) доир айни ўша талабларга мувофиқ такроран ўтказиши шарт. Бунда танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритишга, электрон рейтинг баҳоси қисмидаги оферентнинг танловга кириш талабини пасайтиришга йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларини кўриб чиқиш натижалари бўйича харид комиссияси барча танлов таклифларини рад этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғолиб ва захира ғолиби шартнома тузишни рад этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов амалга ошмаган деб ҳисобланган тақдирда, танловни белгиланган тартибда такроран ўтказиш бўйича эълон берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Оферентнинг умумий баллари йиғиндисини якуний ҳисоблаш учун портал томонидан автоматик режимда ҳисобланадиган қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯБ = (РБ * 0,6) + (5 — (бирдан бешгача)) + ((ББН — ОН) * 35 / (ББН — ЭТН)):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯБ — оферентнинг якуний бали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РБ — электрон рейтинг доирасида олинган балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,6 — оферент томонидан электрон рейтинг доирасида олинган баллнинг оферентнинг умумий якуний балидаги улушини аниқловчи коэффициент;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5 — (бирдан бешгача)) — оферентнинг ишни (хизматни) бажариш муддатининг танлов ҳужжатларида белгиланган муддатга мувофиқлигини аниқловчи ифода (оферентнинг ишни (хизматни) бажариш муддати танлов ҳужжатларида белгиланган муддатга мувофиқ бўлганда ёки оферентнинг ишни (хизматни) бажариш муддати танлов ҳужжатларида белгиланган муддатдан олдинроқ бўлганда оферент 5 балл олади, ҳар бир 10 кун миқдоридан ошганлик учун 5 дан 1 балл олиб ташланади, бироқ 5 баллдан ортиқ бўлмаслиги керак);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ББН — буюртмачининг бошланғич нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОН — оферентнинг нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35 — оферент томонидан танлов таклифи бўйича олинган баллнинг оферентнинг умумий якуний балидаги улушини аниқловчи коэффициент;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭТН — танлов таклифининг энг кам нархи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оферент танлов таклифини энг кам нарх билан берган тақдирда, у 35 балл олади ва формуланинг иккинчи қисми — ((ББН — ОН) * 35 / (ББН — ЭТН)) ифодаси ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харид иштирокчисининг чегирмаси бошланғич нархга нисбатан 10 фоиздан кўп бўлган тақдирда, ушбу иштирокчи харид жараёнидан четлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Автоматлаштирилган ҳисоблаш натижалари бўйича танлов ғолиби ва захира ғолиби аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Танлов ғолибини аниқлаш якунларига кўра харид комиссияси аъзолари бир иш куни ичида ўз электрон рақамли имзоларидан фойдаланган ҳолда электрон баённомани тасдиқлайди. Электрон баённомадан кўчирма порталда автоматик режимда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш ҳақидаги электрон баённомада қуйидаги ахборотлар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларини кўриб чиқиш, баҳолаш санаси ва вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид комиссияси иштирок этган аъзолар ва оферентлар ваколатли вакилларининг таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларини баҳолаш натижаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қарор, танлов ғолиби ва захира ғолиби ҳақидаги маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Танлов натижалари бўйича шартнома тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Буюртмачи танлов ғолиби аниқланган пайтдан бошлаб ғолиб ташкилотга икки иш куни ичида танлов якунларига кўра акцепт юборади. Акцепт юборилган вақтдан бошлаб танлов тугалланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Акцепт танлов бекор қилинмаган ҳамда танлов тартиб-таомиллари бузилмаган тақдирда юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Буюртмачи ғолиб бўлган танлов таклифи акцептига қадар исталган вақтда танловни бекор қилиш ҳуқуқига эга. Танлов бекор қилинган тақдирда, буюртмачи порталда мазкур қарорнинг асосланган сабабларини эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Танлов натижалари бўйича шартнома танлов ҳужжатларида ва шартнома тузилаётган оферент томонидан берилган танлов таклифида кўрсатилган шартлар асосида танлов ғолиби эълон қилинган пайтдан бошлаб ўн кун муддатдан кечикмай тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Танлов ғолиби акцептни тасдиқлашдан ёки шартнома тузишдан бош тортган ҳолларда шартнома тузиш ҳуқуқи захира ғолибига ўтади ва танлов ғолибига танлов таклифини таъминлаш суммаси қайтариб берилмайди. Бунда захира ғолиби танлов ғолиби томонидан ёки танлов таклиф этилган нарх бўйича шартнома тузиши ёки шартнома тузишдан бош тортиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захира ғолибига, у шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, танлов таклифини таъминлаш суммаси қайтариб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғолиб ёки захира ғолиби шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, танлов амалга ошмаган деб ҳисобланади ва танловни такроран ўтказиш эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Буюртмачи қуйидаги ҳоллардан бири рўй бергандан сўнг танлов таклифини таъминлаш суммаси тўланишини талаб қилмайди ва таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатни уч иш куни ичида қайтаради ёки унинг қайтарилишини таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифини таъминлашнинг амал қилиш муддати тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов тўғрисидаги шартнома кучга кирганда ва ушбу шартнома ижросини таъминлашни тақдим этиш, агар бундай таъминлаш танлов ҳужжатлари шартларида талаб этилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов бекор қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларини юборишнинг охирги муддати тугагунига қадар танлов таклифининг чақириб олиниши, агар танлов шартларида бундай қайтариб олишга йўл қўйилмаслиги айтиб ўтилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Қурилиш соҳасида электрон танлов порталида тузилган битим рўйхатга олинади, оферент ўз фармойиши асосида ҳар бир объект учун шахсий ҳисоб варағидан операторнинг воситачилик шартнома асосида тўлов ечиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Харид иштирокчиларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Харид иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Буюртмачи қуйидагилар учун жавоб беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид комиссиясини шакллантиришда унинг таркибига доир талабларга риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузиш муддатининг бузилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов шартларининг бажарилиши мониторинги учун «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига маълумотларни киритмаганлиги ёки нотўғри маълумотлар киритганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Оператор қуйидагилар учун жавоб беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачига тақдим этилиши лозим бўлган иштирокчиларнинг таклифлари ва электрон рейтинг ҳақидаги маълумотларнинг ҳамда порталга юклатилган таклифларнинг тузилмасидаги ҳужжатлар бутлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон танлов таклифларининг тарафлар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши тугаллангандан сўнг қонунчиликда белгиланган муддатда сақланишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид иштирокчилари томонидан киритилган маълумотларнинг эълон муддати давомида махфийлигини таъминлашга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Харид комиссияси қуйидаги ваколатларга эга эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферентдан танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни асоссиз талаб этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферентларнинг тижорат сирини муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқлар бузилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари бўлган, шунингдек, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган оферентларнинг танловда иштирок этишга йўл қўйишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферентнинг танловда иштирок этишдан асоссиз равишда четлатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатларини ўзгартиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов тартиб-таомилларининг бошқа белгиланган талабларини бузишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Оферент ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Танлов натижаларини расмийлаштириш, тузилган шартномалар бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этиш, шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Оператор танловга тааллуқли барча ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низом асосида амалга ошириладиган тартиботлар мазкур Вақтинчалик низом талабларига зид бўлмаган тақдирда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Вақтинчалик низом талабларини бузганликда айбдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎ (буюртмачи номи)

‎ИШЛАРНИ БАЖАРИШГА НАРХ ТАКЛИФИ
‎ (1-шакл)

‎___________________________________________________________________________________________
‎ (объект номи)

‎‎1. Биз, оферент сифатида, қуйида имзо чекувчилар, қурилиш ишлари ҳудудини текширганлигимизни, электрон хариднинг умумий, техник ва тижорат талабларини ўрганиб чиққанлигимизни тасдиқлаймиз ҳамда электрон харид шартларига мувофиқ барча ишларни (қурилиш ишларининг камида 30 фоизи ўз кучимиз билан)

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎ (рақам ва ёзув билан сумма, ҚҚС билан)

‎‎сўмга бажариш ва тугатишни ҳамда барча аниқланган нуқсонларни белгиланган вақтда бартараф этишни таклиф этамиз.
‎2. Бизнинг (оферент) танлов таклифимиз қабул қилинган тақдирда, буюртмачи ишларни бошлаш ҳақида хабардор қилган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун ичида ишларни бошлаш ва ишлар бошлангандан эътиборан _________ кун мобайнида барча ишларни тугатиш мажбуриятини оламиз.
‎3. Бизнинг (оферент) таклифимиз танлов таклифларини баҳолаш учун очилган кундан бошлаб________________ (рақам ва ёзув билан) календарь кун мобайнида ҳақиқийдир.
‎4. Шартнома тузилгунга қадар танлов таклифининг акцепти ўртамиздаги юридик мажбурият ҳисобланади.
‎5. Биз, оферент сифатида, олган акцепт биз (оферент) сиз (буюртмачи) билан расмий шартнома тузиш мажбуриятини олишимизни ва биз (оферент) унинг ижросини таъминлашимизни тасдиқлайди.
‎6. Буюртмачи, харид комиссияси бошқа иштирокчилар томонидан тақдим этилган танлов таклифларидан энг паст нарх танлов таклифини қабул қилишга мажбур эмаслигига розилик билдирамиз.
‎7. Қурилиш жараёнига жалб қилинган ходимларни белгиланган тартибда расмийлаштириб, уларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаймиз.
‎8. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни харид комиссияси мажлисларининг электрон баённомалари билан тасдиқланган ва келгусида биринчи молия йили мобайнида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз.
‎9. Шартнома мажбуриятларининг бажарилиши ҳақидаги мониторинг маълумотлари электрон харид ташкилотчисига белгиланган шаклда, қурилишнинг бутун даври мобайнида ҳар ойнинг 2-кунига қадар тақдим этиб борилишини кафолатлаймиз.
Ташкилот раҳбарининг имзоси:‎
‎‎Тузилган санаси: 20__ йил «____» _____________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА

‎‎ОБЪЕКТНИ ҚУРИШНИНГ УМУМИЙ ЖАДВАЛИ
‎ (2-шакл)
‎___________________________________________________________________________________________
‎ (объект номи)

Т/р‎

Ишлар номи‎‎

Ишларни бошлаш санаси‎‎

Ишларни тугатиш санаси‎‎

1.‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

4.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Изоҳ:
‎1. Жадвалда ишларнинг умумий дастури (объектнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) ва уларни бажариш муддатлари келтирилган.
‎2. Объектни қуришнинг умумий жадвалида белгиланган муддатларда ишларнинг алоҳида босқичлари тугатилгандан ва қабул қилингандан сўнг қурилиш-пудрат ташкилотининг қўшимча мажбуриятлари буюртмачи билан тузилган шартномага қўшимча келишув билан расмийлаштирилади.
‎‎Ташкилот раҳбарининг имзоси: ___________________
‎‎Тузилган санаси: 20___ йил «_____» _____________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА

ОБЪЕКТНИ ҚУРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ
‎ УМУМИЙ ЖАДВАЛИ
‎ (3-шакл)

‎ ___________________________________________________________________________________________
‎ (объект номи)

‎Бўнак тўлаш кейинги молиялаштиришни ҳисобга олган ҳолда

‎ ‎‎

Молиялаштириш шартлари‎‎‏

Қурилиш йиллари _______ йил‎‎

ойлар‎‎

___% миқдорида бўнак‎‎

‎янв.

‎фев.

‎март

‎апр.

май‎

июнь‎

…‎

___% миқдорида кейинги молиялаштириш‎‎

5% миқдорида объектдан фойдаланиш кафолати*‎‎

‎‎* 5% миқдорида объектдан фойдаланиш кафолати «В» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳолаш тоифасига эга бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларидан ушлаб қолинмайди ва қурилиш объекти белгиланган тартибда фойдаланишга топширилгандан сўнг тўлаб берилади.
‎Ўз маблағлари ёки кредит маблағларидан фойдаланиш — қурилиш-пудрат ташкилоти ихтиёрига кўра.
‎‎Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________
‎‎Тузилган санаси: 20___ йил «_____» ___________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
4-ИЛОВА

ЖАМЛАНМА ЖАДВАЛ, ИШЛАРНИНГ ФИЗИК ҲАЖМЛАРИ ВА ОБЪЕКТГА
РЕСУРСЛАР ҚАЙДНОМАСИ, АСОСИЙ НАРХНИ ШАКЛЛАНТИРУВЧИ
КОМПОНЕНТЛАРГА НАРҲЛАР ЖАДВАЛИ

(4-шакл)

_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(объект номи)

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(оферент номи)

1.1. Жамланма жадвал

Т/р

Харажатлар номи

Жорий нархлардаги қиймати

1.

Қурилиш материаллари ва конструкциялари

2.

Кичик механизация воситалари

3.

Машина ва механизмлар

4.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди

Сумма (ҚҚСсиз)

Бошқа харажатлар

ҚҚС

Жами қурилиш-монтаж ишлари қиймати

Изоҳ: Мазкур жадвал буюртмачи ва оферент-электрон харид ғолиби ўртасида тузилган шартномага нисбатан қўлланилади.

1.2. Ишларнинг физик ҳажмлари ва объектга ресурслар қайдномаси (1-ш шакл)

Т/р

Меъёрлар шифри ва рақами

Ишлар тури

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа кўрсаткичлари бўйича ишлар ҳажми

Ҳажми

бирликка

сумма

Жами:

Изоҳ: Мазкур жадвалда оферент ҳар бир иш тури учун бир бирликни иш ҳажмлари бўйича танлов таклифида ресурсларни акс эттирмасдан тақдим этади.

1.3. Асосий нархни шакллантирувчи компонентларга нархлар жадвали

Т/р

Компонент номи

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа кўрсаткичлари бўйича ишлар ҳажми

Бирлик учун нарх

Сумма

1.

Меҳнат харажатлари

2.

Электр энергияси

3.

Ёқилғи-мойлаш материаллари

4.

Металл

5.

Цемент

6.

Қум

7.

Йиғма темир-бетон маҳсулотлари

8.

Ёғоч материаллари

9.

Ғишт (завод-ишлаб чиқарувчи)

10.

Бошқа материаллар

11.

Таваккалчилик коэффициенти

Компонентлар сони чегараланмайди ва оферент томонидан техник жиҳатлардан келиб чиқиб тўлдирилади.

Шу жумладан, ҳар бир аниқ объект бўйича компонентлар ва асосий қурилиш материаллари номенклатураси объект қурилиши қийматининг 100 фоизини ташкил қилувчи асосий нархни шакллантирувчи компонентларни ҳисобга олган ҳолда танланади.

Ташкилот раҳбари имзоси: ___________________

Тузилган санаси: 20____ йил «______» ______________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
5-ИЛОВА

‎‎ТАНЛОВ (ТЕНДЕР) ТАКЛИФИНИ ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТИ

‎ __________________________________________________________________________________________
‎(оферент номи)

‎‎______________________________________________________________________ томонидан ўтказилаётган

‎‎(буюртмачи номи)

‎‎_____________________________________________________________________________ни харид қилишга

‎‎(электрон харид предмети)

‎‎танлов таклифини тақдим этган оферент шуни маълум қиладики,
‎___________________________________________________________________________________________

(юридик манзил)‎

‎‎манзили бўйича рўйхатдан ўтказилган офисга эга, кейинги ўринларда «БАНК» деб аталувчи _______________________________________________________________________________________нинг

(банк номи)‎

‎‎оферент олдида
‎ __________________________________________________________________________________________

‎‎(рақам ва ёзув билан сумма, шунингдек, валюта кўрсатилсин)‎

‎‎миқдорида мажбурияти бўлиб, у бўйича тўлов кўрсатилган буюртмачига тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилади.
‎Мажбурият банк томонидан кафолатланади.
‎Юқорида кўрсатилган суммани қуйидаги шартлар билан тўлаш мажбурияти олинади, агар:
‎1) оферент ўз танлов таклифини танлов таклифларини қабул қилиш муддати тугагандан сўнг чақириб олса;
‎2) оферент буюртмачи томонидан танлов таклифи акцептлангани ҳақида хабарнома олса ва шартнома тузишни рад этса. Бу ҳолда БАНК буюртмачининг биринчи ёзма талабига кўра сўровни асослантиришни талаб этмасдан кафолат суммасини тўлайди.
‎Агар:
‎а) ўз сўровида буюртмачи кафолат суммасини тўлаш юқорида кўрсатилган ҳоллардан бири ёки ҳар иккаласи юзага келганлиги билан боғлиқлигини, содир бўлган ҳолатларни баён этган ҳолда кўрсатса;
‎б) буюртмачи ва электрон харид ғолиби ўртасида тузилган шартномага қурилишни ўз вақтида тугатишга тўсқинлик қилувчи, ишлар ҳажми ва тузилишига ўзгартиришлар киритилмаган бўлса.

‎Ушбу танлов таклифини таъминлаш кафолати танлов таклифлари очилган пайтдан бошлаб ___ кун мобайнида (20__ йил « ___» _______) амал қилади ва у билан боғлиқ сўровлар БАНКка юқорида кўрсатилган муддатлар доирасида юборилиши керак.

‎БАНКнинг умумий муҳри билан тасдиқланган.

Бошқарувчи‎

(Ф.И.О.)‎

Бош бухгалтер‎

(Ф.И.О.)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ушбу кафолат бош банкнинг фирма бланкасида белгиланган тартибда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

БАНК КАФИЛЛИГИ‎

‎‎Кейинги ўринларда электрон харид иштирокчиси деб аталувчи
‎___________________________________________________________________________________________

(оферент ташкилотининг номи)‎

‎‎_______________________________________________________________________ томонидан ўтказилаётган

(буюртмачи ташкилотининг номи)‎

‎‎_______________________________________________________________________________ объект бўйича
(электрон харид предметининг номи)‎
‎‎тендерда иштирок этиш учун ўз танлов таклифини тақдим этганлигини инобатга олиб, ушбуни маълум қилинадики
‎___________________________________________________________________________________________

(юридик манзил)‎

‎‎манзили бўйича рўйхатдан ўтказилган офисга эга, кейинги ўринларда «Кафил» деб аталувчи
‎___________________________________________________________________________________________

(банк номи)‎

‎‎электрон харид иштирокчиси олдида
‎___________________________________________________________________________________________

(ёзув билан сумма, валюта)‎

‎‎миқдоридаги мажбуриятни олиб, у бўйича тўлов кўрсатилган электрон харид иштирокчисига у электрон харид ғолиби деб топилган ҳамда буюртмачи ва пудратчи ўртасида шартнома имзоланган тақдирда тўлиқ ва ўз вақтида ҳеч қандай қўшимча шартлар ва талабларсиз амалга оширилади.

‎‎Кўрсатилган банкнинг умумий муҳри билан тасдиқланган.

‎Ушбу кафиллик буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги шартнома имзоланган кундан бошлаб __ кун мобайнида кучда қолади ва бу билан боғлиқ ҳар қандай сўров юқорида кўрсатилган муддатдан кечиктирмай банкка берилиши талаб этилади.

Бошқарувчи‎

(Ф.И.О.)‎

Бош бухгалтер‎

(Ф.И.О.)‎

‎‎Изоҳ. Ушбу кафиллик уни берган банк муассасасининг расмий бланкасида тақдим этилади.

‎Банкнинг (туман ёки вилоят бўлимининг) кафиллигида юқори турувчи банк ёки кредит қўмитаси билан келишилган (рақам _______ сана _______ раҳбарнинг Ф.И.О.) бор лимитлар ва кредит ресурсларининг тасдиғи мавжудлигини ҳисобга олиш талаб этилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2021 й., 09/21/55/0090-сон)