— | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси | |
А. Джурабаев | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари |
А. Қирғизбоев | — | Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири |
Б. Йўлдошев | — | Фанлар академияси президенти |
О. Назарбеков | — | маданият вазири |
А. Тошкулов | — | олий ва ўрта махсус таълим вазири |
Ш. Шерматов | — | халқ таълими вазири |
А. Камилов | — | ташқи ишлар вазири |
И. Абдураҳмонов | — | инновацион ривожланиш вазири |
М. Ҳоджиматов | — | Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
Н. Маҳмудов | — | Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори |
И. Маджидов | — | Ўзбекистон Миллий университети ректори |
Ш. Сирожиддинов | — | Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори |
Г. Рихсиева | — | Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори |
С. Саидов | — | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
лавозимига кўра | — | Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси |
лавозимига кўра | — | Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондининг ижрочи директори, Васийлик кенгаши котиби |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.02.2021 йилдаги ПҚ-4977-сон
Кучга кириш санаси
04.02.2021
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини, унинг бой илмий-адабий меросини ўрганиш, асарларини юртимиз ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш мақсадида:
1. Фанлар академияси, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фанлар академияси муассислигида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини (кейинги ўринларда — Фонд) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш;
Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиш, мукаммал илмий нашрларини яратиш, уларни республикада ва чет элларда нашр этиш;
Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашиш, улар яратган илмий ва бадиий асарларни жамлаш, шоир ижодини ўрганаётган, жумладан хорижий давлатлардаги илмий-ижодий марказлар билан ҳамкорлик қилиш;
ҳар йили Алишер Навоий туғилган сана — 9 февраль куни халқаро конференция (симпозиум) ва «Навоийхонлик кунлари»ни ташкил этиш ва ўтказиш.
Белгилансинки, Ижро этувчи дирекция Фонднинг ижро органи ҳисобланади ва унга ижрочи директор раҳбарлик қилади.
Фонднинг даромад ва харажатлари бўйича прогноз кўрсаткичларини ҳамда маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш;
Ижро этувчи дирекция томонидан Фонд маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминлаш;
зарур ҳолларда, штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Фонднинг тузилмасига ўзгартириш киритиш;
Фонд зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун манфаатдор давлат ва нодавлат ташкилотларни ҳамда ҳомийларни жалб этиш.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан ҳар йили 1 млрд сўмгача ажратиладиган маблағлар;
6. Фанлар академияси ва Адлия вазирлиги икки ой муддатда Фонд уставининг белгиланган тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
7. Фонд Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, академик Яҳё Ғуломов кўчаси, 70-уйнинг бир қисмида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.