Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюроси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюроси (кейинги ўринларда — Таржимонлар бюроси) фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
Таржимонлар бюроси ходимларининг иш ҳақи ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда Таржимонлар бюроси бино-майдонларини капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун қўшимча талаб этиладиган маблағлар 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилади;
Таржимонлар бюроси ходимларининг иш ҳақи ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун қўшимча талаб этиладиган маблағлар келгуси йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ажратилиши назарда тутилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 январь,
28-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 январдаги 28-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 18 февралдаги 140-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 41-банд қўшилсин:
«41. Белгилансинки, Таржимонлар бюросининг бошқарув ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппаратида тегишли лавозимлар учун белгиланган иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.
Таржимонлар бюросига иккита енгил автотранспорт воситаси учун лимит назарда тутилади».
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Таржимонлар бюроси Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1а-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.».
3. 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюросининг
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Директор |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Директор ўринбосари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бош юрисконсульт |
Ғарбий Европа мамлакатлари тиллари бўлими 12 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
ОАВ билан алоқалар ва маркетинг бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис |
Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатлари тиллари бўлими 6 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Молия-иқтисодиёт бўлими 2 |
Шарқий Осиё мамлакатлари тиллари бўлими 6 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ишлар бошқарувчиси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бошқарув ходимларнинг чекланган умумий сони — 35 нафар.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони — 6 нафар».
4. 2-иловада:
а) 7-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга уларнинг лойиҳалари асосида ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини давлат ва хорижий тилларга таржима қилиш, музокаралар жараёнида таржимани, босма ва медиа материалларнинг таржимасини ҳамда ҳужжатларнинг сертификатланган таржимасини таъминлаш, шунингдек, кўчмас мулк объектларини қонуний расмийлаштириш ва ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш учун таржима (апостил) қилиш бўйича хизматлар кўрсатади»;
б) 8-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи — тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:
«ўз ваколати доирасида анжуманлар, семинарлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;
ўз даромадларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига, Таржимонлар бюроси фаолиятининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ равишда тасарруф этиш;
ўз номидан шартномалар тузиш, мол-мулк сотиб олиш»;
еттинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 11-бандга қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирига Таржимонлар бюросининг дипломатик хизмат органларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш мақсадида хизмат ваколатлари ва мажбуриятларини бажараётган ходимларига дипломатик даражаларни бериш тўғрисида ҳамда ходимларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали чет элларга қисқа ва узоқ муддатли хизмат сафарларига юбориш тўғрисида таклифлар киритади»;
ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) қуйидаги мазмундаги 111-банд қўшилсин:
«111. Таржимонлар бюроси директори бир нафар ўринбосарга эга бўлади.
Таржимонлар бюроси директорининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири билан келишилган ҳолда, Таржимонлар бюроси директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Директор ўринбосари ўз мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, қўшимча тўловлар ва моддий рағбатлантириш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бош бошқарма бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади.
Директор ўринбосари ва ходимлар Таржимонлар бюроси директори томонидан тасдиқланган лавозим йўриқномалари асосида фаолият олиб борадилар»;
д) 12-банднинг иккинчи хатбошидаги «етакчи» сўзи «бош» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 16-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Таржимонлар бюроси ходимларининг иш ҳақи расмий маоши, мукофот пуллари, қўшимча тўловлар, устамалар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган бошқа тўловлардан иборат.
Таржимонлар бюроси ходимларининг маошларига мукофот пуллари, устамалар ва моддий рағбатлантириш тусидаги қўшимча тўловлар Таржимонлар бюроси директори томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири билан келишилган ҳолда тасдиқланган тартибга мувофиқ тўланади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.01.2021 й., 09/21/28/0057-сон)