LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли «Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари ҳузурида табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармалари;
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳузурида табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармаси ташкил этилади.
2. Табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий жамғармалари зарарли моддаларнинг атмосфера ҳавосига чиқариб ташланишини, ифлосланган оқова сувларнинг сув объектларига оқизилишини, тупроқнинг ифлосланишини камайтириш, чиқиндиларни қисқартириш ва улардан қайта фойдаланиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаб қолишга қаратилган атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий ва тармоқлараро чора-тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун тузилади.
3. Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармаси умумреспублика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган табиат муҳофазаси чора-тадбирлари (дастурлари)ни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиат муҳофазасини маҳаллий жамғармалар ҳамда корхона ва ташкилотлар (табиатдан фойдаланувчилар)нинг ўз маблағлари ҳисобидан табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ўтказиш билан бартараф қилинмаган хўжалик фаолиятининг табиий муҳитга кўрсатадиган салбий таъсирини йўқотиш ишларини маблағ билан таъминлаш мақсадида шакллантирилади.
4. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси акционерлик-тижорат деҳқончилик саноати банкининг тегишли бўлимларида махсус бюджетдан ташқари счётлар очилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари 40 фоизи ҳисобига;
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
LexUZ шарҳи
5-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун компенсация тўловларининг 40 фоизи;
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
табиатдан фойдаланувчилардан ифлослантирувчи моддаларни авария туфайли кўплаб чиқариб ташлаш билан (оқова оқизиш билан, чиқиндиларни жойлаш билан) атроф-муҳитга етказилган зарар учун ундириладиган жарималар ва маблағлар 40 фоизи ҳисобига;
(5-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
табиатдан фойдаланувчилардан табиий ресурслардан ҳамда улардан тайёрланувчи хом ашёдан меъёридан ортиқча ва нокомплекс фойдаланганлик (нобуд қилганлик) учун тўловлар 40 фоизи ҳисобига;
(5-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
табиатдан фойдаланувчилардан хўжалик фаолияти натижасида табиий муҳитни муҳофаза қилиш объектларига етказилган зарарни қоплаш учун ундириладиган маблағлар 40 фоизи ҳисобига;
(5-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул суммаларининг 40 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул суммалари бундан мустасно;
(5-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
қўшма корхоналардан, шунингдек, бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахсларидан табиат муҳофазаси қонунларини бузганлик учун ва атроф-муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш тартибида маъмурий ва суд орқали чет эл валютасида (рубль курси бўйича) ундириладиган жарималар ва ҳақлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида овчилик ва балиқ овчилиги хўжалигини юритиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ундириладиган жарималар ва ҳақлар бундан мустасно 40 фоизи ҳисобига;
(5-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлашда улуш қўшиб қатнашувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари;
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг, шунингдек, хайрия ташкилотлари ва жамғармаларнинг ихтиёрий бадаллари;
Ундирилган жарималар, 15 фоизгача бўлган миқдордаги суммаси 40 фоизи ер ва сув қонунчилигини, ер ости бойликлари тўғрисидаги, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларнинг бузилганлигини аниқлаган давлат назоратчилари ва бошқа шахсларни мукофотлаш учун ажратилганидан ташқари, Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларига йўналтирилади.
(5-банднинг ўн иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
ҳудудий аҳамиятга эга бўлган табиатни муҳофаза қилиш объектларини қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва асосли тузатишга;
табиатни муҳофаза қилиш техникаси ва технологиялари, экологик мониторинг тизимлари, приборлар ва асбоб-ускуналар яратиш бўйича илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва тажриба-конструкторлик ишларига;
табиатни муҳофаза қилишнинг узоқ муддатли илмий-техника дастурларини, ҳудудий комплекс схемаларни ҳамда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бошқа ҳудудий ишланмаларни яратиш ва амалга оширишга;
атроф табиий муҳит ифлослантирилиши сабабли келиб чиқадиган салбий оқибатларнинг ўрнини қоплаш ёки олдини олишни кўзда тутувчи чора-тадбирлар кўришга;
санитария-ҳимоя ва сувни муҳофаза қиладиган зоналарни барпо этиш ва тиклаш, кичик дарёлар ва бошқа сув объектларини сақлаш ва тиклаш бўйича ишларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва режимини таъминлаш бўйича тадбирларга;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда)
табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлашда ҳисса қўшиб қатнашиш, табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига эга бўлган йирик сармоя талаб қиладиган чора-тадбирларни амалга ошириш учун корхоналар томонидан олинган банк кредитларини тўла ёки қисман тўлашга;
ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларидан фойдаланиш тадбирларини маблағ билан таъминлашда ҳисса қўшиб қатнашишга;
табиий атроф муҳитнинг ифлосланиши натижасида жабр кўрган фуқароларнинг саломатликларини тиклаш учун соғлиқни сақлаш объектлари қуришга;
табиатни муҳофаза қилиш органларининг ўз моддий-техника негизини ривожлантириш, экология ахбороти ва назорат тизимларини ташкил этиш ва юритишга;
аҳолини экологик жиҳатдан тарбиялаш ва унга экологик таълим беришни ташкил этиш, экологик билимларни тарғиб қилиш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга;
ишлаб чиқариш жамоаларини, фуқароларни, шунингдек, табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий органлари ходимларини мукофотлаш ва рағбатлантиришга;
табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларини мажбурий суғурта қилиш, шунингдек, хизмат вазифаларини бажараётган чоғларида уларга тегишли мулкка етказилган зарарни қоплашга;
7. Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларининг маблағлари табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларининг Кенгашлари томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган йиллик дастурларга мувофиқ сарфланади.
8. Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармаси табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармалари маблағларининг 25 фоизи миқдоридаги ажратмалардан, шу жумладан, чет эл валютаси тушумлари ҳисобидан, шунингдек:
табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини, шунингдек, биргаликдаги экологик дастурлар ва лойиҳаларни молиявий таъминлашда ҳисса қўшиб қатнашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағларидан;
табиатни муҳофаза қилиш қонунларини бузганлик учун ҳамда атроф-муҳит объектларига етказилган Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппарати ва унинг республика ташкилотлари давлат назоратчилари томонидан аниқланган зарарни, ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ мукофот пулини чиқариб ташлаган ҳолда, қоплаш учун жисмоний ва юридик шахслардан ундириладиган, шу жумладан, чет эл валютасида ундириладиган жарималар ва ҳақлар (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида овчилик ва балиқ овчилиги хўжалигини юритиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ундириладиган жарималар ва ҳақлар бундан мустаснодир)дан 50 фоизи ҳисобига;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
экология мавзуларидаги ноширлик фаолиятидан, экологик пул-буюм лотереяси, экология хайрия чора-тадбирлари, конференциялар, ярмаркалардан тушадиган даромадлардан;
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек, хайрия ташкилотлари ва жамғармаларининг ихтиёрий бадалларидан;
табиатни муҳофаза қилиш техникаси ва технологиялари, экологик мониторинг тизимлари, приборлар ва асбоб-ускуналар яратиш ҳамда уларни такомиллаштиришга оид илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва тажриба-конструкторлик ишлари (шу жумладан, лицензиялар сотиб олиш)га;
табиатни муҳофаза қилиш юзасидан умумреспублика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техника дастурлари, меъёрий-услубий ҳужжатлар, республика андозалари, меъёрлар ҳамда қоидалар ишлаб чиқишга;
хўжалик фаолияти натижасида атроф табиий муҳитга етказилган зарарли таъсирни баҳолашга оид ишларни олиб боришга;
экологик маълумотлар банклари ҳамда экологик ахборот ва назоратнинг республика автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш ва юритишга;
ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларидан фойдаланиш тадбирларини маблағ билан таъминлашда ҳисса қўшиб қатнашишга;
кенг кўламли ва кўп сармоя талаб қиладиган табиатни муҳофаза қилиш мақсадидаги тадбирларни амалга ошириш учун корхоналарнинг банклардан олган қарзларини қисман узишга;
табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурлар ва комплекс схемаларни ишлаб чиқишда ҳисса қўшиб қатнашишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва режимини таъминлаш тадбирларига ва уларни ободонлаштиришга;
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда)
хўжалик юритиш фаолияти билан бузилиб кетган табиий объектларни тиклаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва қайта кўпайтиришга;
экологик билимларни тарғиб қилиш, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тизими ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, кўрик-танловлар, конференциялар ўтказиш, реклама ишлари ва ноширлик фаолиятига;
ишлаб чиқариш жамоаларини, фуқароларни, шунингдек, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимларини мукофотлаш ва рағбатлантиришга;
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси марказий аппаратининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларини мажбурий суғурта қилиш, шунингдек, хизмат вазифаларини бажараётганларида уларга тегишли бўлган мулкка етказилган зарарни қоплашга;
ҳисса қўшиб қатнашиш тартибида амалга ошириладиган, ушбу Низомнинг 6-бандида санаб ўтилган бошқа тадбирлар ҳамда табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий жамғармаларига молиявий ёрдам кўрсатишга сарфланади.
10. Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармасининг маблағлари табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармаси Кенгаши томонидан ишлаб чиқиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган йиллик дастурга мувофиқ сарфланади.
11. Табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий ҳамда Республика жамғармалари маблағларининг 15 фоизгача бўлган қисми табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш фаолиятида юқори натижаларга эришган ишлаб чиқариш жамоалари, фуқаролар, шунингдек, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимининг ходимларини мукофотлаш ва рағбатлантириш учун сарфланиши мумкин.
12. Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармасига раҳбарлик қилишни, унинг ишини ташкил этишни ва маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси бошчилик қиладиган жамғарма Кенгаши амалга оширади.
Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармаси Кенгашининг таркибига табиатни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги таниқли олимлар, йирик мутахассислар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари киради.
Табиатни муҳофаза қилиш республика жамғармаси Кенгашининг шахсий таркиби Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари ҳузурида ҳам шунга ўхшаш табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларининг кенгашлари ташкил этилади.
Табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий ва Республика жамғармалари кенгашлари жамоатчилик асосида ишлайдилар ва жамғарма ишининг муҳим масалалари юзасидан, жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини аниқлаш, табиат муҳофазаси тадбирларини маблағ билан таъминлашнинг энг мақбул шакллари ва шарт-шароитларини белгилаш юзасидан коллегиал қарор қабул қиладиган органлар ҳисобланадилар.
13. Жамғармаларнинг фаолият кўрсатиши учун ходимлар сонини Республика ва маҳаллий жамғармалар кенгашлари белгилайдиган ва шу фондлар маблағлари ҳисобига сақланадиган тегишли таркибий бўлинмалар ташкил этилади.
14. Жамғармаларнинг кенгашлари манфаатдор ташкилотлар орасидан табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари маблағлари ҳисобидан таъминланадиган аниқ тадбирларни бажариш бўйича буюртмачини белгилайдилар.
15. Табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий ва Республика жамғармаларининг ҳисобот йилида ишлатилмай қолган маблағлари олиб қўйилмай, кейинги йилга ўтказилади ва ушбу Низомда кўзда тутилган мақсадларга сарфланади.
16. Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларининг кенгашлари жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижроия органларига ҳисобот топширадилар, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси эса йилига бир марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Республика жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот топширади.