Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2004 19.05.1993 йилдаги 237-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги илова қилинаётган Низомлар тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1969 йил 26 июндаги 304, 305-сон қарорлари (Ўз ССР ҚТ 1969 й., 5-сон, 47-модда ва 48-модда) ва 1972 йил 2 августдаги 366-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1972 й., 7-сон, 4-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
237-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 19 майдаги 237-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги халқ таълими давлат бошқарув органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик мактабгача тарбия, умумий, мактабдан ташқари, ҳунар-техника, ўрта, олий педагогик таълим, педагог ходимлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, педагогика фанини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, таълим муассасаларида таълим тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилиш устидан назоратни ва уларга услубий раҳбарликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, шаҳар, туман ҳокимликлари халқ таълими бўлимлари тегишли ҳудудий даражаларда давлат таълим муассасалари тизимига ягона раҳбарликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бошқарув органлари ўқув-тарбиявий ва вазирликка қарашли бошқа муассасалар, корхоналар ҳамда ташкилотлар билан биргаликда Вазирликнинг ягона тизимини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва халқ таълими бошқарувнинг маҳаллий органлари таълим муассасаларида давлат томонидан белгиланган талаблар ва нормативлар бажарилишини таъминлайдилар, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, таълим муассасаларига услубий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликнинг бош вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуминсоний қадриятлар, тарихий тажриба, халқнинг кўп асрлик илмий ва маданий анъаналарини, жамиятнинг келгуси тараққиётини ҳисобга олган ҳолда, республиканинг интеллектуал ва илмий имкониятини ривожлантириш, ўзининг жамият, оила ва давлат олдидаги масъулиятини англайдиган, ҳар томонлама етук, эркин шахсни шакллантириш мақсадида таълим соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг ривожланиш истиқболини белгилаш ва режалаштириш, таълим тизимининг халқ хўжалигининг бошқа соҳалари билан ўзаро муносабати тартибини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим мазмунини мунтазам янгилаб туриш ҳамда таълимнинг жаҳон андозаларига, аҳолининг миллий, ёш ва бошқа гуруҳлари эҳтиёжларига жавоб берадиган янги мазмуни ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб таълими олиш ва янги ижтимоий-иқтисодий шароитлардаги фаолиятга тайёрланиш учун ёшларнинг умумий ўрта ва базавий таълими концепциясини шакллантириш ва рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг таълим, илмий-педагог ходимлар тайёрлаш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш, таълим соҳаси ходимининг жамиятдаги ижтимоий мақомини кўтаришни амалга ошириш соҳасидаги кадрлар сиёсатини рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-тарбия жараёни сифатига давлат баҳосини бериш, давлат тасарруфида бўлган ва давлатга қарашли бўлмаган таълим муассасаларида ишчилар ва мутахассислар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимнинг моддий негизни и ривожлантириш ва техника билан қайта жиҳозлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, замонавий таълимни амалга ошириш учун зарур бўлган турли буюмлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим масалаларида халқаро, давлатлараро даражаларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларни белгиланган тартибда ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида, уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъий назар, ўқув-тарбиявий ва услубий ишларни мувофиқлаштириш, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда таълим сифатини ошириш, болалар ва ёшлар тарбияси бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларига мувофиқ қуйидаги мажбуриятларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда таълим тизимини ва унинг муайян бўғинларини ривожлантиришнинг илмий асосланган узоқ муддатли истиқболини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари билан биргаликда таълим тизимини ривожлантириш стратегиясини белгилайди, уларни рўёбга чиқаришда давлат ва жамоат тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқаруви органлари, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда таълимни ривожлантириш, илмий хизмат кўрсатишга, шунингдек, «таълим», «уй-жой қурилиши», «фан ва илмий хизмат кўрсатиш» тармоқлари бўйича давлат бюджети маблағлари ҳажмига оид таклифларни ишлаб чиқади, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда Вазирлик тизимидаги илмий муассасалар ва педагогика олий ўқув юртларида илмий тадқиқотлар олиб бориш мавзуларини ва улар учун ажратиладиган давлат маблағлари ҳажмини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома муносабатлари негизида таълимни маблағ билан таъминлашнинг қўшимча манбаларини шакллантиради, вазирликнинг ва таълим бошқаруви бошқа органларининг марказлаштирилган жамғармалари ҳам шу жумлага киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини ҳимоя қилиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосини яратувчи қонунчилик ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликка қарашли бўлган ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар фаолиятининг меъёрий негизини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнига илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва тарбия тизимининг ҳар бир бўғини учун, шу жумладан, давлат ихтиёрида бўлмаган таълим муассасалари учун таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий таълим, фундаментал, ижтимоий ва умумий касбий фанларни ўқитишнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди, ўқув-услубий ҳужжатларни тасдиқлаш ва чиқариш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, ўқув-услубий марказлар ва кабинетлар, педагогика олий ўқув юртлари педагогик жамоаларининг ўқув-услубий материаллар ва дарсликларнинг тезлик билан ишлаб чиқилишига, барча турдаги таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилишга янги истиқболли ёндашишларни ишлаб чиқишга, илмий-педагог ходимлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муаммоларини ҳал қилишга кенг жалб этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог ходимларга таълим бериш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг оқилона муддатларини белгиланган тартибда белгилайди. Манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар билан биргаликда халқ хўжалиги соҳаларининг малакали ишчилар ва мутахассисларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, уларни тайёрлайди ва қайта тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида умумтаълим, фундаментал, умумихтисос, ижтимоий фанларни ўқитишнинг қўйилишига, меҳнат, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий, экологик ва жисмоний тарбия берилишига, касбга йўналтиришнинг ташкил этилишига ўқув-услубий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим соҳасидаги илмий тадқиқотлар давлат дастурларини тузади ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига тақдим этади, педагогика олий ўқув юртларида, Вазирлик тизимидаги бошқа ўқув-тарбиявий ва илмий-тадқиқот муассасаларида уларни амалга оширишга қўйиладиган асосий талабларни аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликка қарашли педагогика олий, ўрта махсус ўқув юртларида ҳамда ҳунар-техника билим юртларида ихтисосликлар ва касблар бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ёки тўхтатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишган ҳолда ўрта педагогика ва ҳунар-техника ўқув юртларини ташкил қилади ва тугатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низомларга биноан давлат ихтиёрида бўлмаган таълим муассасалари ва педагогика ўқув юртларига лицензия беради, аттестация ва аккредитациядан ўтказади, давлат тасарруфида бўлганларини эса аттестациядан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ўқув юртлари фаолиятида давлат андозаларини белгилаш юзасидан илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитишнинг замонавий техник воситаларини ўқув жараёнига жорий қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва уларни рўёбга чиқаради, бу ишларга ўқув-услубий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда олий ва ўрта педагогика ўқув юртларига қабул қилиш қоидаларини, талабалар ва ўқувчиларнинг педагогика амалиёти, давлат имтиҳон комиссиялари ҳақидаги низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим муассасаларига (умумтаълим мактаблари, ҳунар-техника билим юртлари), уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, қабул қилиш қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик нашрлари орқали таълим соҳаси бўйича илмий-техник ва педагогик ахборотларни ёяди; манфаатдор, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар билан биргаликда илғор педагогик тажрибаларнинг оммалаштирилиши ва жорий қилинишини таъминлайди ҳамда илмий-услубий журналлар, газеталар, Вазирлик бўйича буйруқлар, йўриқномалар тўпламларини нашр этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда аҳолининг мактабгача тарбияга бўлган эҳтиёжини қондириш, мактабгача ёшдаги болаларнинг тўлақонли жисмоний ва ақлий ривожланиши учун шароит яратиш тадбирларини амалга оширади ҳамда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган мактабдан ташқари ва ўқув-тарбия муассасаларининг моддий-техник негизини мустаҳкамлайди ва уларнинг тармоғини ривожлантиради, ўсиб келаётган авлоднинг ижодиёти ва соғлом дам олиши, унинг қизиқишлари ва эҳтиёжлари қондирилишини, қобилият ва истеъдодлари ҳар томонлама ривожланишини таъминловчи муассасалар комплексини яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим муассасалари ва давлатга қарашли бўлмаган таълим муассасаларида етим ва ота-она ғамҳўрлигисиз қолган болаларни тўла давлат таъминоти асосида боқиш, ўқитиш, тарбиялаш ва касбга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда жисмоний ва ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва уларни боқишни, касбга тайёрлашни, уларнинг ижтимоий-маиший ва моддий таъминотини, уларга тиббий хизмат кўрсатишни ва уларни соғломлаштиришни такомиллаштиради, ихтисослаштирилган мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар ва мактаб-интернатлар тармоғини ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан келишган ҳолда педагогика олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш марказий институти ҳузурида аспирантура ва докторантура очишга рухсат беради ва ҳамда у иш қониқарсиз ташкил этилган бўлинмаларда аспирантлар ва докторантлар тайёрлашни тўхтатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига фан доктори ва номзоди илмий даражаларини олиш учун диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашларнинг раислари ва шахсий таркибини, тегишли кенгашларга диссертацияларни ҳимояга қабул қилиш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш ҳуқуқини берувчи ихтисосликлар рўйхатини келишиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик қуйидагиларни ишлаб чиқади ва тақдим этади: Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига — аспирантура ва докторантура орқали илмий-педагог ходимлар тайёрлаш режасини; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига — педагогика олий ўқув юртлари ва педагогика билим юртларида педагог ходимлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш режаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог ходимларнинг малакасини ошириш факультетлари ташкил этиладиган педагогика олий ўқув юртлари рўйхатини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогика институти ректори лавозимига тайинлаш учун номзодларни белгиланган тартибга мувофиқ республика Ҳукуматига тақдим этади, лавозимлар номенклатурасига биноан республика органлари, муассасалари ва ўқув юртлари раҳбарларини тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли олий ва ўрта педагогика ўқув юртлари уставларини рўйхатга олади, Вазирлик тизимидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этади, республикада таълимнинг аҳволини қиёсий таҳлил қилади, унинг ривожланиш тенденциясини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув юртларининг моддий негизини мустаҳкамлаш ва техника билан қайта жиҳозлаш, моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни амалга оширади; таълим объектлари қуриш ва уларни қайта қуришнинг комплекс дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли ўқув юртларида қурилиш бўйича асосий буюртмачи вазифасини бажаради; ўқув юртлари қурилиши лойиҳалари ва сметалари экспертизасини амалга оширади; пудрат ва хўжалик усулида бажариладиган асосли тузатиш ишлари ҳажмини режалаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита Вазирликка бўйсунувчи муассасалар, ташкилотлар, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда болалар ва ўқувчи ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилишни таъминловчи шартларга риоя этилиши тадбирларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, концернлари, уюшмалари билан биргаликда ўқувчилар, талабалар спорт мусобақаларини, сайёҳлар слётларини, техник ижодиёт кўрикларини, мактаб олимпиадаларини, педагог ходимлар ўртасида спорт мусобақаларини, ёш талантларни аниқлаш, ўстириш ва шахсни камол топтиришга йўналтирилган ўқув- тарбия тусидаги бошқа тадбирларни ташкил этади ҳамда ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимнинг муҳим масалалари бўйича кенгашлар, семинарлар ва конференцияларни белгиланган тартибда чақиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ходимлари республика съездларининг ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва ўқишдаги юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ўқитиш, тарбиялаш ва ҳомийлик қилишда фаол иштирок этганликлари учун Вазирлик тизимидаги педагог ходимларни, ўқувчилар ва талабаларни, вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг ходимларини белгиланган тартибда Ҳукумат мукофотларига тақдим этади ҳамда тармоқ мукофотлари билан тақдирлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг таклиф, ариза, шикоятлари ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этади; фуқароларнинг хатларида маълум қилинган таълим тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликка олдида турган вазифаларни ҳал этиш, зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шакли ва кимга бўйсунишидан қатъий назар, таълим органлари ва муассасалари томонидан «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва республика Ҳукуматининг таълим масалалари бўйича қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимнинг айрим масалаларини ҳал этиш, таълим муассасалари ишини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-моддий негизини мустаҳкамлаш, малакали педагог ходимлар тайёрлаш, давлат таълим муассасалари ходимлари, ўқувчилар ва талабаларнинг белгиланган ижтимоий муҳофазасини таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун республика Ҳукуматига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим тизимини ва унинг муайян бўғинларини ривожлантиришнинг долзарб ва истиқболли муаммоларини ишлаб чиқиш учун муваққат илмий жамоалар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликка юклатилган вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасидан, жойлардаги таълим бошқарув идораларидан статистика, режа ва ҳисобот маълумотларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят, туман ва шаҳар халқ таълими бўлими органларининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунга зид бўлган буйруқ ва кўрсатмаларининг амал қилишини тўхтатиш зарур ҳолларда уларни бекор қилиш ҳақида тегишли ҳокимликка ёки Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли муассасаларнинг қабул қилинган меҳнат тўғрисидаги қонунларга хилоф равишда ходимларни жазолаш ва ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқларини бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат мажлисларида таълим бошқарув органлари, таълим муассасалари раҳбарларининг Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ва фан ходимлари касаба уюшмалари Марказий Қўмитаси, Меҳнат вазирлиги билан биргаликда республика Ҳукуматининг қарорлари билан назарда тутилган имтиёз ва компенсацияларнинг Вазирлик тизимида тўғри қўлланиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, банк ва бошқа кредит муассасаларида валюта счётларига эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим масалалари бўйича қонунларнинг амалда қўлланилишини умумлаштириш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда республика Ҳукуматига киритиш, ўз ваколати доирасида амалдаги қонунларнинг қўлланилиши бўйича тушунтиришлар бериш ҳамда таълим тизимида ҳуқуқий ишларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз аппаратининг мансабдор шахсларини, ўзининг ва бошқа тизимларнинг ёрдам беришга жалб қилинадиган ходимларини Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича материаллар билан танишиш учун таълим бошқарув органларига, ўқув таълим муассасаларига, ташкилотлар ва корхоналарга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва услубий материаллар ҳақида хулосалар тайёрлаш, илғор тажриба ва педагогика фани ютуқларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун Вазирликда Илмий-услубий кенгаш тузиш; Илмий-услубий кенгашнинг таркиби ва у ҳақдаги Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ лавозимга тайинланадиган Вазир бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликка юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Вазирлик фаолиятининг алоҳида соҳаларига, халқ таълими органларига ва Вазирлик тизимидаги таълим ўқув юртлари, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарга раҳбарлик қилиш учун вазир ўринбосарларининг, Вазирлик марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда Вазирлик тизимида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади. Унинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича буйруқлари ва йўриқномалари халқ таълимининг барча бошқарув органлари, республиканинг таълим муассасалари ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бажариши учун мажбурийдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлган ҳолда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари билан биргаликда қўшма буйруқлар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазир ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлик ўз ишини яккабошчилик ва коллегиаллик асосида ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирликда ҳайъат ташкил қилинади, унинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳайъатнинг тегишли ҳужжатлари қарорлар ҳамда Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга жорий қилинади Вазир билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик келиб чиққан тақдирда Вазир юзага келган келишмовчилик ҳақида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилган ҳолда ўз қарорини ҳаётга жорий қилади. Ҳайъат аъзоларига ҳам ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлик марказий аппарати тузилмаси, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмага ўзгартириш киритиш ва Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлаш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли бўлинмаларида бюджет ва ҳисоб-китоб счётларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 19 майдаги 237-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) республикада олий ўрта махсус таълимга раҳбарлик қилувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлик Ўзбекистон Республикасида олий ва ўрта махсус таълим соҳасидаги ягона давлат сиёсатини изчиллик билан амалга оширади, жаҳон андозалари даражасида мутахассислар тайёрлаш мақсадида олий ва ўрта махсус ўқув юртларида давлат томонидан белгиланган талаблар ҳамда нормативларнинг бажарилишини таъминлайди. Идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқув-услубий раҳбарликни амалга оширади ҳамда улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунчилигига риоя этилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг ягона тизимини ташкил этадиган, бевосита ўзига бўйсунадиган олий ва ўрта махсус ўқув юртларига, корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларга раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва Олий Мажлиснинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликнинг бош вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада олий ва ўрта махсус таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳозирги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларида халқаро талабларга мос келадиган, назарий ва касбий лаёқатлиликни жаҳон маданияти қадриятлари ва миллий анъаналарга асосланган юксак ахлоқий фазилатлар билан чоғиштирган, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий тараққиёт вазифаларини ташаббус ҳамда масъулият билан ҳал эта оладиган мутахассисларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислар тайёрлашга, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари илмий-педагог ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга илмий-услубий раҳбарлик қилиш шунингдек, республика халқ хўжалигида ишлаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга умумий услубий раҳбарликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятнинг умумий ҳамда касб маданияти жаҳон даражасига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида олий ва ўрта таълим тизимини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий мактабда илмий-тадқиқот ишларини, республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ёшларнинг илмий-техника ижодиётини ривожлантириш ҳамда самарадорлигини ошириш. Юқори малакали илмий ходимлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли ёшларни излаб топиш ва тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, ўқувчилар, аспирантлари, илмий-педагог ходимларининг, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ишчи ва хизматчиларининг уй-жой, маданий-маиший шароитларини ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини яхшилаш, уларга хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлик бош вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда республика халқ хўжалиги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мутахассислар тайёрлаш ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларини тугатган мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг республикада олий ва ўрта махсус ўқув юртларини оқилона жойлаштиришнинг истиқболдаги ва жорий режаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун барча ихтисосликлар ва фанлар бўйича ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, ўқув юртларида улар бўйича мутахассислар тайёрлаш амалга оширилиши керак бўлган янги ихтисосликлар рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бўйсунувчи олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг уставларини рўйхатга олади ва вазирлик тизимидаги корхона ҳамда муассасалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди; аккредитация қилинган давлатга қарашли бўлмаган ўқув юртларининг ҳисобини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат томонидан тасдиқланган Низомга биноан олий ва ўрта махсус ўқув юртларини, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, аттестациядан ва рўйхатдан ўтказади. Аттестация асосида таълим муассасаларига муайян мақом беради (коллеж, университет ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим андозаларининг таркибий қисмлари ва мундарижасини белгилаш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус ўқув юртлари педагог ходимларининг маълумот цензига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади. Ҳукумат томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ республикада икки босқичли олий таълим тизимини жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ижтимоий фанларни ўқитишга ўқув-услубий раҳбарликни амалга оширади ва тарбиявий ишлар кўламини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртларига талабаларни танлаб олиш республика маркази билан биргаликда, республика Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда холислик ва ижтимоий адолатни таъминловчи олий ва ўрта махсус ўқув юртларига қабул қилиш қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, тест синовлари натижаларига кўра абитуриентларни олий ўқув юртларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси ишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун дарсликлар, ўқув қўлланмалари ҳамда бошқа ўқув-услубий адабиётларни тайёрлаш, таржима қилиш ва нашр этишни ташкил этади; Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда давлат тилида ҳамда бошқа тилларда ўқитиш бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш ҳамда кўпайтиришнинг йиллик ва истиқбол режаларини ишлаб чиқади, уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий техник воситаларини (компьютер, аудиовизуал техникаси ва бошқа воситалар) жорий этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади, бу ишга ўқув-услубий раҳбарликни амалга оширади, Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси билан биргаликда олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта Махсус ўқув юртлари ўқувчилари учун радио, телевидениеда ўқув машғулотлари эшиттиришларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳарбий ва жисмоний тайёргарликнинг ўқув-услубий раҳбарлигини белгиланган тартибда амалга оширади; Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлик тизими ўқув юртларида спорт-соғломлаштириш лагерлари, профилакторийлар ва бошқа соғломлаштириш муассасаларини ташкил қилиш тадбирларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик олий ўқув юртлари ҳузуридаги докторантура ҳамда аспирантура орқали илмий ва илмий-педагог ходимлар тайёрлаш режасини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш режаларини тузади ва уни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, олий ўқув юртлари ҳузуридаги докторантура ҳамда аспирантурани очишни ва тугатишни, уларнинг фаолиятига илмий-услубий раҳбарликни ва назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси ҳамда ОАК билан биргаликда аспирантура ва докторантура ҳақида Низом ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи олий ўқув юртлари ҳузурида фан доктори ҳамда фан номзоди илмий даражаларини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар тузиш ҳақидаги тақдимномаларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси ОАКга тақдим этади ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини мувофиқлаштиради ва уларга раҳбарлик қилади, илмий ишларни режалаштиришни такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш тадбирларини амалга оширади; Вазирлик олий ўқув юртларида муҳим илмий-тадқиқот ишларининг, давлат бюджети ҳисобидан фундаментал илмий-тадқиқотлар ўтказиш ва илмий-педагог ходимлар тайёрлашни маблағ билан таъминлашнинг давлат йиллик ва истиқбол режалари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари таркибини амалий фанлар соҳасида илмий-тадқиқотлар ўтказишга жалб қилишни таъминлайди, манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда тадқиқотлар натижаларидан халқ хўжалигида фойдаланиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети тематикаси бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказишга ажратилган маблағлар олий ўқув юртлари томонидан фойдаланишини назорат қилади, шунингдек, Вазирлик олий ўқув юртларининг илмий-тадқиқот ишлари ўтказиш ва илмий-педагог ходимлар тайёрлаш бўйича йил чораги ҳамда йиллик ҳисоботларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада олий ва ўрта махсус таълим муаммолари, олий ўқув юртларида бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича илмий, илмий-техника ахборотини ташкил қилади; ўқув, илмий ва илмий-техник адабиётларни белгиланган тартибда тайёрлашни ва нашр этишни таъминлайди, патент-лицензия ишига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус ўқув юртлари педагог ходимларини ишга шартнома усулида қабул қилишни қўллаш ва такомиллаштириш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантириш муаммолари бўйича белгиланган тартибда кенгашлар, илмий ва илмий-услубий конференциялар ўтказади ва кўргазмалар ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда муаммоли лабораторияларни, манфаатдор вазирликлар ва муассасалар билан келишган ҳолда — Вазирлик тизимидаги олий ўқув юртларидаги тармоқ илмий-тадқиқот лабораторияларини очади ва тугатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юрти ректори лавозимига тайинлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига номзодларни тақдим этади, Вазирлик олий ўқув юртларининг проректорларини тайинлайди ҳамда деканларнинг тайинланишига розилик беради. Вазирлик тизимидаги ўрта махсус ўқув юртларининг директорларини, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларини тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари илмий-педагог ходимлари ҳисобини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур маълумотларни умумлаштиради ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар қурилишига ажратилган сармоя маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлайди; ўқув-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, ётоқхоналар, ижтимоий ва маданий-маиший объектлар қурилиши комплекс дастурини ишлаб чиқади ва амалга оширади; ўқув юртлари томонидан ўқув ва илмий жиҳозлардан самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизимидаги ўқув юртларининг моддий-техника таъминотини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус ўқув юртларини маблағ билан таъминлаш давлат меъёрларини белгилаш, шунингдек, ўқув жараёнини моддий-техника жиҳатдан таъминлаш ва жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар тайёрлаш бўйича шартномалар ҳисоботини олиб боради ҳамда маблағларнинг келиб тушишини ва харажатларни назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизимидаги давлат бюджети таъминотида бўлган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда муассасаларнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда маблағ билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бўйсунадиган ташкилотлар ва хўжалик ҳисобидаги корхоналарнинг ишлаб-чиқариш ва молиявий фаолиятини бошқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликка бўйсунадиган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ташкилотлар ва муассасаларнинг хўжалик ҳамда молиявий фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар ва ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари ҳамда жамоат ишларидаги фаолликларини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларида ва бошқа банкларда марказлаштирилган тартибда Вазирликка ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш учун ҳисоб-китоб, жорий счётлар ва бошқа счётлар очади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларида муассаса ва ташкилотларида режа-иқтисод масалалари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш бўйича услубий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизимидаги ўқув юртлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг профессор-ўқитувчилари таркиби ҳамда ўқув-ёрдамчи ва бошқа тоифадаги ходимларнинг сонини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим ходимларини Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларига, давлат мукофотлари ва бошқа мукофотларга тақдим этиш материалларини кўриб чиқади ва хулоса беради. Вазирлик тизими илғор ходимларини ва бошқа вазирликлар ҳамда муассасаларнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ходимларини Фахрий ёрлиқлар билан шунингдек, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчиларини энг яхши илмий ва тажриба-конструкторлик ишлари учун белгиланган тартибда мукофотлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг таълим бошқарув органлари, олий ўқув юртлари ва фирмалари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари асосида улар билан таълим ва олий ўқув юрти фани соҳасида ҳамкорликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик фуқароларни ўқитиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади, бошқа давлатларнинг фуқароларини республика олий ва ўрта махсус ўқув идораларида ўқитиш, тайёрлаш ва малакасини оширишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет эл таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларига мувофиқ ҳамда хайрия жамғармалари, ҳомийлар ва фуқаролар ҳисобига ўқитиш, тайёрлаш ва малакасини оширишга шартномалар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, республика таълим муассасаларига хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлашга умумий ташкилий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг бажарилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликка юклатилган вазифаларга кўра қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада олий ва ўрта махсус таълим тузилмасини ва бошқарувини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатга қарашли бўлмаган олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳамда уларга тенглаштирилган таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тизимида қонунларни қўллаш тажрибасини умумлаштириш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли органларга тақдим этиш. Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари фаолиятининг турли соҳаларида пайдо бўладиган муносабатларни ҳуқуқий тартибга келтириш бўйича берилган ваколат доирасида меъёрий актлар чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиалларини ўқув юртларининг идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, очиш (қайта тузиш ва тугатиш) учун хулоса бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатга қарашли бўлмаган олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ҳамда уларга тенглаштирилганларга Ҳукумат тасдиқлаган Низомга мувофиқ таълим фаолияти ҳуқуқи лицензияларини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш факультетлари ташкил қилинадиган олий ўқув юртлари рўйхатини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралардан ва бевосита олий ва ўрта махсус ўқув юртларидан Вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши учун зарур материалларни, шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим бўйича белгиланган статистик ҳисоботни олиш. Вазирлик ўқув юртларида ҳисоб-китоб ва ҳисоботнинг ҳолатини назорат қилишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва банк ҳамда бошқа кредит муассасаларида валюта ҳисобларига эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бўйсунувчи ўқув юртлари ва ташкилотлардан мутахассислар тайёрлаганликлари учун, тадбиркорлик фаолиятлари даромадларидан, шунингдек, хайрия жамғармалари, ҳомийлар ва чет эл инвестицияларидан пул ўтказиш тартибида тушаётган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига марказлаштирилган ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқа жамғармаларни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларни шартнома асосида мақсадли тайёрлаш учун ўзига бўйсунувчи олий ўқув юртларида махсус кафедралар, факультетлар, курслар очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус ўқув юртлари бўлган республика вазирликлари ва идоралари раҳбар ходимларининг ахборотларини (маърузаларини) ҳайъат мажлисига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ўқув таълимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, Ватан ва чет эл фани, техникаси ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртлари фаолияти илғор тажрибасининг янги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, мутахассислар тайёрлашнинг илмий мазмунини аниқлаш учун етакчи олимлар, юқори малакали мутахассислар, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат илмий-услубий кенгаш тузиш. Илмий-услубий кенгаш таркиби ва унинг Низоми Вазир томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган бошқарув аппарати тузилмасига Вазирликнинг иш ҳақи фонди ҳамда аппарат ходимларининг чекланган сони доирасида бошқарув технологияси ҳамда техникасини такомиллаштириш зарурати билан бўладиган ўзгартишларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бўйсунувчи муассасалар томонидан амалдаги қонунларга зид равишда чиқарилган буйруқларни бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлик ўз ишини вазирликнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, корхоналари ва муассасаларига раҳбарлик бўйича барча масалалари муҳокама қилишда ва ҳал этишда коллегиаллик ҳамда яккабошчиликнинг уйғунлиги асосида ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавозимга тайинланадиган вазир бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади. Улар ўртасидаги вазифалар тақсимоти вазир томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирликда вазир, лавозимига кўра вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, вазирликнинг ва тизимнинг бошқа ходимларидан иборат тартибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат аъзоларининг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳайъати олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қабул қилинган қарорлар ижросини текшириш, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш масалаларини, муҳим буйруқ ва йўриқномалар лойиҳаларини, Вазирлик бошқармалари ва бўлимлари, ўқув юртлари раҳбарларининг ҳисоботларини кўриб чиқади. Қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳайъат қарорлари, одатда, вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Вазир билан ҳайъат ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган тақдирда Вазир ўз қарорини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади, бунда у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келишмовчиликлар ҳақида ахборот беради, ҳайъат аъзолари эса, ўз навбатида, фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига билдиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруқлар, йўриқномалар чиқаради, Вазирлик тизимида бажариш мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилишини текширади. Унинг ўз ваколати доирасига кирувчи республикада олий ва ўрта махсус таълимга раҳбарлик қилиш масалалари бўйича буйруқлари ва йўриқномалари республиканинг барча олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, шунингдек, шу ўқув юртлари бўйсунадиган вазирликлар ва идоралар учун ҳам мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликка юклатилган вазифаларнинг бажарилишига шахсан жавоб беради, вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг, марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлик фаолиятининг айрим соҳаларига раҳбарлиги, шунингдек, ўзига бўйсунувчи ўқув юртлари корхоналар ва ташкилотлар иши учун масъуллиги даражасини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда қўшма буйруқлар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлик марказий аппарати ходимлари сони ва меҳнат ҳақи фонди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги низомлар Вазир томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлик фуқароларнинг хатлари, шикоятлари ва аризаларининг ўз вақтида эътибор билан кўриб чиқилишини ташкил қилади, бу хатларда кўтарилган масалаларнинг тўғри ҳал этилишига эришади, шунингдек, фуқаролар хатида баён этилган Вазирлик тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида тўлиқ ёзилган муҳрга эга бўлади.