Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1993 йил 1 июндаги 262-сон «1993 йил учун купонлар беришда янги табақалашган шкалани белгилаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Марказий Осиё давлатлари бошлиқларининг 1993 йил 4 январда бўлиб ўтган Тошкент учрашуви қўшма Баёнотига, Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 23 ноябрда ноталар айирбошланганлигига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш зарур деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг 1993 йил учун штатлар жадвали ва харажатлар сметаси 1—2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Элчихона ходимлари сонини 1993 йил учун 5 кишидан, шулардан дипломатик таркибдаги ходимлар сони — 3 киши, техник таркибдаги ходимлар сони — 2 кишидан иборат қилиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонасининг фаолият кўрсатиши учун харажатлар сметасига мувофиқ 1993 йил учун зарур бўлган маблағларни ажратсин, шунингдек, Элчихона томонидан асбоб-ускуна ва жиҳозлар сотиб олиниши учун қўшимча маблағ ажратишни назарда тутсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
штатлар жадвалига мувофиқ Элчихонани ходимлар билан бутлаш учун номзодлар бўйича таклиф киритсин.
4. «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси ва «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси Қозоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси учун Ташқи ишлар вазирлигининг талабномаларига биноан белгиланган тартибда моддий-техника ресурслари, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ҳамда транспорт воситалари ажратсинлар.
5. Алоқа вазирлиги Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасини зарур алоқа воситалари билан таъминлашда ёрдам кўрсатсин.
6. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Элчихонаси юкларини ва ходимларини манзилга етказиб берилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирининг ўринбосарига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 8 май,
210-сон
Қозоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
| | Штат сони | Ходимларнинг элчи маошига нисбатан фоиз ҳисобидаги маоши | 1993 йил 1 апрелдан оширилган иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда ойлик оклад миқдори (сўм) |
| 1. Элчи | 1 | 100 | 36000 |
| 2. Иқтисодиёт ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчи | 1 |
85 |
30600 |
| 3. Биринчи котиб | 1 | 80 | 28800 |
| 4. Бухгалтер-кассир | 1 | 50 | 18000 |
| 5. Хўжалик ишлари бўйича мудир-ҳайдовчи | 1 | 40 | 14400 |
|
___________________________________________________________________________________________ | |||
| Жами: | 5 | | 127800 |
Йиллик иш ҳақи фонди |
| | |
| (пул мукофотини — 2 оклад миқдорида, моддий ёрдамни — 1 оклад миқдорида ҳисобга олган ҳолда) | | | 1917000 |
Қозоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг харажатлари
СМЕТАСИ
| | Бир йилга мўлжалланганда (минг сўм) |
Йил охиригача мўлжалланганда (минг сўм) | |
| | Иш ҳақи (пул мукофоти — 2 оклад) | 1917 | 1278 |
| | Иш юритиш ва хўжалик ишлари билан боғлиқ харажатлар | 7040 | 4958 |
| | шу жумладан: | | |
| — | хизмат хоналарини ижарага олиш (тахминан 150 кв. метрли майдон, 1 м2 нинг ижара баҳоси — 14 минг сўм) |
3150 |
2100 |
| — | автомобилларни сақлаш харажатлари (бир кунга 20 литр бензин, 1 литр бензиннинг нархи 70 сўм) |
1241 |
827 |
| — | телекс учун | 90 | 60 |
| — | 6 номердаги телефонларни ўрнатиш (ҳар бири 65 минг сўмдан) | 585 | 585 |
| — | 6 номердаги телефонлар учун абонентлик ҳақи (ҳар бири 8 минг сўмдан) | 864 | 576 |
| — | истиқомат хоналарини ижарага олиш ўртача майдони 50 кв. м. бўлган 4 та хонадон йилига ҳар бири 3 минг сўмдан) |
900 |
600 |
| — | 5 кишига йўл харажатлари учун 1 оклад миқдорида бериладиган ёрдам | 128 | 128 |
| — | иш юритиш харажатлари | 82 | 82 |
| | Хизмат сафарлари харажатлари Асбоб-ускуналар сотиб олиш | 180 | 120 |
| | («Волга» — ГАЗ-31, РАФ автомобиллари) | 15500 | 15500 |
| | Бошқа хил харажатлар (ваколатлик) | 50 | 50 |
| _____________________________________________________________________________________________ | |||
| | Жами: | 24687 | 21906 |