06.01.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2240-5
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи, 06.01.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2240-5
Кучга кириш санаси
06.01.2021
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, 2020 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-638-сон «Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва 2020 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-643-сон «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 июндаги 407-сон «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Кодекснинг 54, 123, 125-моддаларида, 1251-моддасининг биринчи қисмида,126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (бош бошқармаси) бошлиғи, унинг ўринбосари, йўл-патруль хизматини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, алоҳида муҳим ишлар бўйича инспектор (маъмурий амалиёт бўйича инспектор), маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектор (инспектор), автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва улар учун маъмурий жазо қўлланилади.».
биринчи хатбошидаги «135, 1351-моддаларида» деган сўзлар «135-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.