20.11.2020 йилдаги 737-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон ва «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш, алоҳида турдаги маҳсулотларнинг қонуний айланмасини таъминлаш механизмини тубдан такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 944-сон қарорига мувофиқ амалга оширилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси (кейинги ўринларда — тажриба лойиҳаси) доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг зарур шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ ҳуқуқлар, бошқа мутлақ ҳуқуқлар, ер участкаси, бошқа кўчмас мол-мулк объекти ва ўзга мол-мулк муайян шахсга тегишли бўлганда тарафлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни давлат шеригининг қарорига мувофиқ тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиши мумкинлиги;
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 57-бандига мувофиқ мазкур мезон давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг зарур шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни ҳам ўз ичига олиши мумкинлиги инобатга олинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 июндаги 269-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2023 й., 09/23/269/0494-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ишлаб чиқариш ҳажмини, омборлардаги қолдиқларни ва маҳсулот реал вақт режимида жўнатилишини назорат қилиш мақсадида истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш.

1. Истеъмол ва техник этил спиртини, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини, шу жумладан рухсатсиз қуйишнинг олдини олиш мақсадида рақамланган ноёб ҳимоялаш тамғаларини жойлаштириш юзасидан техник регламентга ўзгартиришлар киритиш.

2. Ускуналарга, ташиш қоидаларига, масофадан бошқаришга ва видеокузатувга, масъул идораларнинг ахборот тизимларига интеграциялаш ва бошқа талабларни кўрсатган ҳолда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартибини ишлаб чиқиш.

3. Aвтоматлаштирилган ўлчаш мосламаларини, техник регламентларда ҳамда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартибида кўрсатилган бошқа махсус мосламаларни ўрнатиш.

4. Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар ахборот базаси билан интеграциялаш.

2021 йил
15 январь




2021 йил
15 март




2021 йил
1 июль



2021 йил
1 август

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) (Р. Бобоев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

2.

Истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига нисбатан ўлчаш мосламаларини мажбурий равишда ўрнатиш нуқтаи назаридан лицензиялаш талабларини кучайтириш.

1. Ҳисобга олиш мосламалари ўрнатилишини белгилайдиган талабларни назарда тутувчи намунавий лицензия шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Ҳисобга олиш мосламаларига талабларни белгилашни назарда тутувчи намунавий лицензия шартномаси лойиҳасини Давлат солиқ қўмитаси билан келишиш.

3. Истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда лицензия шартномалари янгиланишини таъминлаш.

2021 йил
15 январь


2021 йил
1 июль


2021 йил
1 август

Агентлик (Р. Бобоев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

3.

Тайёр алкоголь маҳсулотларини мажбурий агрегациялаш тизимини жорий этиш.

1. Тайёр алкоголь маҳсулотларини агрегациялаш юзасидан ихтисослаштирилган апликаторларга техник талабларни ишлаб чиқиш.

2. Истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда ихтисослаштирилган апликаторларни ўрнатиш.

3. Aлкоголь маҳсулотларини агрегациялаш жараёнини йўлга қўйиш.

2021 йил
1 февраль


2021 йил
15 март


2021 йил
1 апрель

Агентлик (Р. Бобоев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

4.

Чакана ва улгуржи савдо субъектлари томонидан мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларнинг муомалага киритилишининг ишончлилигини текшириш юзасидан талабларни белгилаш.

Чакана ва улгуржи савдо қоидаларига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил
1 февраль

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

5.

Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш ва ишлаб чиқариш линияларини ҳисобга олиш мосламалари ҳамда бошқа мосламалар билан жиҳозлаш талаблари бузилганлиги юзасидан жавобгарликни белгилаш.

Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш, муомалага киритиш, муомалада айланиши ва уларнинг муомаладан чиқарилиши юзасидан белгиланган талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда мазкур ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни сотишдан олдинги чоракда олинган тушумнинг юз фоизигача миқдорда молиявий жарима ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқорининг икки юз бараваригача жарима солишни назарда тутиш.

2021 йил

15 январь

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)