Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОШОҚЛИ ЭКИНЛАР ДОНИНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 13 майдаги 220-сон «Бошоқли дон экинларини етиштириш ва тайёрлашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Бошоқли дон экинлари майдонларини кенгайтириш ва уларнинг ялпи ҳосилини кўпайтиришдан колхозлар ва совхозларнинг, ижара, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжаликларнинг, шунингдек, қишлоқ аҳолисининг манфаатдорлигини рағбатлантириш, энергия манбалари қимматлашаётганлигига ва иш ҳақини оширишга сарфланаётган харажатларни қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошоқли экинлар донининг чекланган харид нархларини 1993 йил ҳосилидан бошлаб дон турлари бўйича иловага мувофиқ 2,5 баравар ошириш ҳақидаги Молия вазирлиги билан келишилган таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида янги харид нархлари прейскурантларини нашр қилсин ва уларни манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 ноябрь,
506-сон
Бошоқли экинлар донининг
ЧЕКЛАНГАН ХАРИД НАРХЛАРИ
ЧЕКЛАНГАН ХАРИД НАРХЛАРИ
| | (1 тоннаси учун сўмларда) |
| Буғдой | 20000 |
| Арпа | 16000 |
| Сули | 16000 |
| Жавдар | 19150 |