Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги ПҚ-1531-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги ПҚ-1531-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПҚ-185-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 284-модда)
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги ПҚ-1531-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддатлари

Ҳужжат тури

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий таъминлаш

1.1.

«Ипотека ва уй-жой қурилишига ипотека кредити бериш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш

уч ой муддатда

Қонун лойиҳаси

Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, тижорат банклари

1.2.

Уй-жой қурилиши, турар-жойларни реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тайёрлаш

уч ой муддатда

Низом лойиҳаси

Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, тижорат банклари

1.3.

Якка тартибда уй-жой қурилиши тўғрисидаги муваққат низомни ишлаб чиқиш

2005 йил март

Муваққат низом лойиҳаси

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

1.4.

Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тайёрлаш

2005 йил март

Низом лойиҳаси

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

1.5.

Солиқ кодекси ва Ер кодексига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш

2005 йил апрель

Қонунлар лойиҳалари

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги

1.6.

Уй-жой қурилишига узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизимини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш

2005 йил III чорак

Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

Марказий банк, тижорат банклари, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси

1.7.

Амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, қурилиш ва уй-жойларни реконструкция қилишни тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

2005 йил III чорак

Норматив ҳужжатлар

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

1.8.

Давлат ва минтақавий даражаларда уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган комплекс чора-тадбирларнинг ҳуқуқий таъминоти тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш

2005 йил март

Таклифлар

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси

II. Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2.1.

2010 йилгача бўлган даврда аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқиш

2005 йил апрель

Тадбирлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.2.

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олишни хоҳловчи ҳамда муниципал уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фондидаги квартиралар олишни хоҳловчи ариза берувчиларни ажратган ҳолда аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш учун мавжуд навбат тартибини хатловдан ўтказиш

уч ой муддатда

Навбатда турганлар рўйхати

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.3.

Бўш ётоқхоналар ва тугалланмаган қурилиш объектларини хатловдан ўтказиш ҳамда булар асосида уларни уй-жойларга қайта ихтисослаштириш учун фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш

уч ой муддатда

Таклифлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси

2.4.

Уй-жой қурилиши соҳасидаги консалтинг ва ахборот инфратузилмаларини шакллантириш ва уларнинг самарали фаолият юритиши бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

Мунтазам

Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси

2.5.

Якка тартибдаги уй-жой қурилишида ер участкалари ажратиш механизмини такомиллаштириш ва ер муносабатларини тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

2005 йил март

Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ҳокимликлари

2.6.

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ажратилган ерларни хатловдан ўтказиш, уларнинг тўлиқ қурилиши учун амалий чора-тадбирлар кўриш, уй-жой қурилиши дастури бўйича ерлар ажратиш

2005 йил июль

Тадбирлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси

2.7.

Уйлар (квартиралар)ни баҳолаш ва қайта баҳолаш тизимини тартибга солиш, бу соҳадаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

2005 йил март

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Давлат мулки қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги

2.8.

Қишлоқ жойлари учун якка тартибдаги уй-жойларнинг такрор қўлланиладиган лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

уч ой муддатда

Намунавий лойиҳалар

«Давархитектқурилиш» қўмитаси,

2.9.

Кўчмас мулк бозори фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

2005 йил март

Таклифлар

Давлат мулки қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази