Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2023 23.03.2018 йилдаги ПҚ-3622-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация килишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сонли қарори, «Республикада уруғлик картошка етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3558-сонли қарори, «Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3586-сонли қарори, «Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 мартдаги ПҚ-3617-сонли қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ижро этувчи тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси ― Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозими тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозими киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сонли қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзвиносаноат-холдинг» АЖ «Ўзшаробсаноат» АЖ этиб қайта номланди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшаробсаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси таркибига ўтказилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Республикада уруғлик картошка етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3558-сонли қарори билан республикада Картошка етиштирувчилари уюшмаси тузилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3586-сонли қарори билан Лимон етиштирувчилари ва экспортерлари уюшмаси тузилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 мартдаги ПҚ-3617-сонли қарори билан Каврак етиштирувчилари ва экспортерлари уюшмаси тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Картошка етиштирувчилари уюшмаси, Лимон етиштирувчилари ва экспортерлари уюшмаси, Каврак етиштирувчилари ва экспортерлари уюшмалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қишлок ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти ҳузурига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлок хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментига виночилик ва алкогол маҳсулотларини ишлаб чикариш масалалари бўйича штат бирликлари ва функциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масаласи бўйича Ахборот-таҳлил департаментининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича функциялари ўтказилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти таркибига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов 15 кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ― Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплексининг раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлок хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари функционал вазифаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масаласи бўйича Ахборот-таҳлил департаменти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари бўйича Ахборот-таҳлил департаменти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича Ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси (Р.В. Абдуқодиров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир хафта муддатда ― Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг штатлар жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 кун муддатда ― янгидан киритилаётган лавозимлар бўйича функционал вазифаларни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 23 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3622-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2018 й., 07/20/3622/0884-сон)