Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.10.1996 йилдаги 372-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда ва узоқдаги гарнизонларда яшовчи ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари таъминотини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот», «Ўзбалиқ» давлат корпорациялари, «Ўзбексавдо», «Ўзгўштсутсаноат», «Ёғмойтамакисаноат», «Озиқовқатсаноат» уюшмалари ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзоларига ҳарбий дўконлар тармоқлари орқали сотиш учун мўлжалланган тегишли турдаги маҳсулотларни прогноз параметрларида назарда тутсинлар ҳамда уларнинг тўлиқ ҳажмда биринчи навбатда етказиб берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва «Ўзмаишийхизматуюшма» ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳаёт фаолияти учун зарур шароитларни яратишда ҳарбий савдо корхоналари ва ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин, энг зарур саноат ва озиқ-овқат товарлари турлари билан тўлиқ ҳажмда таъминласинлар, маиший хизмат кўрсатиш ва ҳарбий савдо корхоналарига эга бўлмаган узоқдаги ва кам сонли гарнизонларда уларга маиший хизматлар кўрсатишга кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказий банкка ҳамда Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги корхоналари ва ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига халқ истеъмол товарлари сотиб олиш учун жойларда ўз бўлимлари орқали уларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта маблағ билан таъминлаш ставкаси доирасида кредит берилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бош бошқармасига 1996 йилнинг тўртинчи чорагида 25 млн. сўм миқдорида айланма маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси 1997 йилги адресли дастурни шакллантиришда 1-иловага* мувофиқ ҳарбий дўконлар, зобитлар ошхоналари ва аскарлар чойхоналари қурилишига капитал маблағлар лимитини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жойлардаги ҳарбий савдо органларига улар томонидан ноозиқ-овқат товарларини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги қисмлари, муассасалари, корхоналари ва ташкилотларидаги ҳарбий дўконлар тармоғи орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Андижон, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда 2-иловага* мувофиқ ҳарбий савдо объектларини балансдан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансига текин берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилаётган иншоотлар жойлашган ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид тегишли давлат далолатномалари белгиланган тартибда расмийлаштирилсин ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
372-сон