Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида артемия цистасини овлаш ва қайта ишлаш тармоғини такомиллаштириш ҳамда юқори сифатли артемия цистаси маҳсулотлари экспорти ҳажмини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда — «Орол артемия саноат» ДУК) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Орол денгизидаги артемия цистаси ресурсларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда оқилона фойдаланиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, ушбу соҳада илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт фаолиятини юритиш;
артемия цистасининг табиий ўсиш майдонларидан оқилона фойдаланган ҳолда уларни овлаш ва қайта ишлаш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;
артемия цистасини саноат асосида чуқур қайта ишлаш ҳамда улардан юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
артемия цистасини овлаш ҳамда уни қайта ишлаш бўйича янги қувватларни ташкил этишда илғор технологияларни жорий этиш.
3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши «Орол артемия саноат» ДУКнинг муассиси ҳисобланади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонасининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, зарурат бўлганда, «Орол артемия саноат» ДУК тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда «Орол артемия саноат» ДУКнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини, шунингдек зарур маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларига жойлаштирилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Директор | |||||||||||||||
Директор ўринбосари (1) | Бухгалтерия (2) | ||||||||||||||
Артемия цистасини овлашни ривожлантириш бўлими (3) | Юрисконсульт (1) | ||||||||||||||
Артемия цистасини қайта ишлаш ва экспортни ривожлантириш бўлими (2) | Кадрлар ишлари бўйича мутахассис (1) | ||||||||||||||