Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли «Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада банк-молия тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва уни халқаро андозаларга мувофиқлаштириш ҳамда инвестиция фаолиятини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Янгидан киритилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосарига банк-молия тизимини тубдан ислоҳ килиш ҳамда йирик инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш масалалари юклатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўгрисида»ги ПФ-5519-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 23 октябрь,
ПФ-5854-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5854-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5519-сон Фармонига киритилаётган
ўзгартиришлар ва кўшимча
1-илованинг рус тилидаги матнида:
а) «Советник по вопросам развития отраслей экономики, реализации инвестиционной и внешнеторговой политики» блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) «Советник по вопросам государственной службы и взаимодействия с представительными органами власти» блоки «Заместитель советника — ректор Академии государственного управления при Президенте Республики Узбекистан» блоки билан тўлдирилсин;
в) «управленческого персонала — 370 ед.» сўзлари «управленческого персонала — 372 ед.» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 06/20/5854/0997-сон)