19.06.2020 йилдаги 393-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020/2021 ўқув йили учун «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3875-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 16 октябрдаги ПҚ-4492-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида республиканинг атом тармоғи учун олий маълумотли малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — «Ўзатом» агентлиги) атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида (кейинги ўринларда — Филиал) 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квотаси 100 ўрин миқдорида иловага мувофиқ белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда бакалаврлар давлат гранти асосида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзатом» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасаси билан биргаликда 2020/2021 ўқув йили учун Филиалга кириш синовларини ўтказиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кириш синовларини ўтказиш жойи ижараси учун тўловлар «Ўзатом» агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
393-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 393-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КВОТАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(ўрин)

Т/р

Таълим йўналиши (мутахассислиги) номи

Қабул квотаси

1.

Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси

25

2.

Ядро физикаси ва технологиялари

25

3.

Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси

25

4.

Электроэнергетика ва электротехника

25

Жами:

100

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/393/0779)