LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Автомобилсозлик саноатида рақобат шароитларини яратиш ва қулай инвестиция муҳитини шакллантириш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701, 8702, 8703 ва 8704 ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорининг 2-иловасига ўзгартиришлар иловага мувофиқ киритилсин.
3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, шу жумладан унинг ички бозорни сифатли товарлар билан янада таъминлаш ва аҳоли эҳтиёжларини қондиришдаги таъсири кенг ёритилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.У. Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
1. «8701 20 90» дан «8704 32 990 7» (ушбу позиция ҳам киради) гача товар позициялари чиқариб ташлансин.