21.05.2020 йилдаги ПҚ-4722-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг 2-банди «б» кичик бандига асосан мақбуллаштириладиган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4581-сон қарорига асосан 2019 йил 1 декабрга қадар хусусий шериклар томонидан нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари 25 фоиздан кам бўлмаган ҳажмда бажарилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар бўйича кредитларни молиялаштириш учун ажратилган 182 млрд сўм;
Олдинги таҳрирга қаранг.