08.05.2020 йилдаги 237-Ф-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармойиши

Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 декабрдаги 959-сон қарорига мувофиқ ҳамда «Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги 81-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Huaxin Cement Jizzakh» МЧЖ ХК ва «Frontier Technology Corporation» компанияси (АҚШ) ўртасида 2019 йил 12 декабрда тузилган HXC-JZK-2019-016-COH шартномага асосан «Frontier Technology Corporation» томонидан «Huaxin Cement Jizzakh» МЧЖ ХКга материалларнинг оқим анализаторида қўлланиладиган, ТИФ ТН коди 2844 40 200 0 бўлган ва таркибида Калифорний (изотоп Cf-252) сунъий радиоактив кимёвий элементи мавжуд иккита ионлаштирувчи нурланиш манбаининг етказиб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мазкур фармойишнинг 1-бандига асосан «Huaxin Cement Jizzakh» МЧЖ ХКга махсус товарларни импорт қилиш учун белгиланган тартибда лицензия берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 8 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
237-Ф-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/237-Ф/0554-сон)