06.05.2020 йилдаги 266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали саноатни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил қилиш ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида жойлашган «Қумқўрғон таъмирлаш механика заводи» масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги 25 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда — давлат улуши) «Сурхон Комбинат» масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда — «Сурхон Комбинат» МЧЖ) инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали «ноль» харид қийматида сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, «Сурхон Комбинат» МЧЖга қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йил давомида камида 35,0 млрд сўм миқдорида инвестициялар киритган ҳолда, ип-калавани бўяш, трикотаж, мато, сочиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида 300 та янги иш ўринларини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шартларда «Сурхон Комбинат» МЧЖ билан давлат улушини «нол» харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сурхон Комбинат» МЧЖ томонидан қабул қилинадиган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2017-2018 йилларда Сурхондарё вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларининг кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 5 апрелдаги 182-сон қарорининг 10-бандида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ибн Сино кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган темир йўл шифохонасининг маъмурий ва қоровулхона биносига 2018 йилнинг иккинчи чораги якунига қадар 16,0 млрд сўм инвестиция киритиш орқали объектда замонавий электротехника воситалари, шу жумладан телевизорлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда 80 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан уларнинг «Термиз канцелярия моллари» МЧЖга «ноль» харид қийматда сотилиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва «Термиз канцелярия моллари» МЧЖ ўртасида ҳамда Термиз шаҳар ҳокимлиги иштирокида 2017 йил 10 апрелда 350-сон олди-сотди шартномаси тузилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Термиз канцелярия моллари» МЧЖ томонидан бугунги кунда объектда замонавий технологиялар асосида тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 апрелдаги 182-сон қарорининг 10-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда объектда замонавий технологиялар асосида тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини 2020 йилнинг иккинчи чорагида ишга тушириш белгилаб қўйилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган ташкилотларни жадал реализация қилиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 сентябрдаги 800-сон қарорига 1-илованинг 49-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
266-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2020 й., 09/20/266/0535-сон)