04.05.2020 йилдаги ПҚ-4703-сон
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Тошкент темир йўл муҳандислари институтидан Тошкент давлат техника университетига кўчирилаётган 4-иловадаги таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиши Университет ёки Тошкент давлат техника университетининг мос ёхуд турдош таълим йўналишларига 2019/2020 ўқув йили якунлангандан сўнг белгиланган тартибда кўчирилишини таъминласин.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Бажариш муддатлари

Ижро учун масъуллар

I. Транспорт тизимини ривожлантириш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, Тошкент давлат транспорт университет ташкилий тузилмаси, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштириш, талабаларнинг ишлаб чиқариш ва бошқа ташкилотларда амалиётини ташкил қилиш

1.

Тошкент давлат транспорт университетининг (кейинги ўринларда — Университет) ташкилий тузилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш.

1. Университет олдига қўйилган янги мақсадлар ва вазифалар, транспорт фани ва таълими борасида нуфузли хорижий олий таълим муассасалари тажрибаларини таҳлил қилиш.

2. Факультетлар, умумкасбий ва мутахассислик кафедралари ҳамда функционал бўлимлар таркибини қайтадан кўриб чиққан ҳолда, Университетнинг такомиллаштирилган ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

2020 йил

май

Университет, Транспорт вазирлиги

2.

Университетнинг кадрлар тайёрлаш бўйича асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликларини белгилаш

Транспорт тизимини комплекс ривожлантириш истиқболлари, эҳтиёжлар, ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси, амалга оширилаётган ҳудудий ва тармоқ дастурлари ҳамда кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро классификаторларни ҳисобга олган ҳолда мазмун жиҳатдан яқин бўлган ижтимоий ва иқтисодий таълим йўналишларини қисқартириш орқали техника соҳалари таълим йўналишларини кенгайтириш, магистратура мутахассисликларини кенгайтириш ва илмий фаолиятни тор соҳалар бўйича амалга оширишни ташкил этиш.

2020 йил

май

Транспорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет

3.

Ўқув-меъёрий базани яратиш

Кадрлар буюртмачилари томонидан транспорт соҳасининг тармоқ квалификация рамкаси, ҳар бир касб ва лавозими бўйича профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва улар асосида 2020/2021 ўқув йилига қадар давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув-режа ва фан дастурларини такомиллаштириш ҳамда тасдиқлаш.

2020 — 2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет

4.

Ривожланган мамлакатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш

Соҳага оид етакчи хорижий олий таълим марказлари ва илмий марказлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича «қўшма диплом», академик мобиллик ҳамда ёзги мактаблар бўйича интеграциялашган инновацион таълим дастурларини ташкил этиш.

Транспорт университети маблағлари ҳисобидан

2020 — 2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

5.

Ўқув ва амалиёт жараёнларида тармоқ корхоналари иштирокини кенгайтириш асосида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш

1. Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишлари ва амалий машғулотлар олиб боришлари, талабаларнинг малакавий амалиётларини ўташлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида соҳа корхоналарида ўқув-амалиёт марказларини (мутахассислик кафедралари филиалларини) ташкил этиш.

2. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Германия тажрибаси асосида ўқув-амалиёт марказлари ва ишлаб чиқариш объектларида талабаларнинг амалий дарслари ва малакавий амалиётларини назарий ўқув жараёнидан узилмаган ҳолда, дарс жадвалига кўра ўтказиш механизмини жорий этиш. Бунда дарс жадвалига асосан ҳафтанинг бир кунини амалиёт куни деб белгилаш орқали талабалар ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш.

3. Талабаларни буюртмачи ташкилотларга бириктириш ҳамда ўқишни якунлагунга қадар мазкур ташкилотларда малакавий амалиётни бўлажак иш жойларида ўташ тизимини йўлга қўйиш.

Транспорт университети маблағлари ҳисобидан

2020-2021 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ

II. Таълим жараёнини илғор педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий қилишнинг халқаро амалиётига мувофиқ режалаштириш, ташкил этиш ва унинг сифатини ошириш

6.

Рақамли технологиялар асосида педагогик фаолият самарадорлигини баҳолаш ва рағбатлантириш тизимини яратиш

1. Илғор хорижий тажриба асосида кафедра, факультет ва олий таълим муассасаси кесимида ўқув-услубий, илмий ва «устоз-шогирд» фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткич ва мезонларини шакллантириш ва автоматлаштирилган мониторинг тизимини жорий этиш.

2. Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш мақсадида рағбатлантириш ва танқидий баҳолаш механизмини жорий этиш.

Транспорт университети маблағлари ҳисобидан

2020-2021 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Транспорт соҳасидаги кадрларни тайёрлаш таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ўқув фанлари ва юкламаларини оптималлаштириш

1. 2020/2021 ўқув йили ўқув режасиданомутахассислик ўқув фанлари сонини қисқартириш ва мутахассислик ҳамда мустақил таълим соатлари салмоғини ошириш.

2. Малакавий ва ишлаб чиқариш амалиётлари муддатини бир ўқув йилида тўрт ойгача етказиш.

3. Ҳафталик ўқув юклама соатларини қисқартириш.

4. Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда (идоравий ҳужжат асосида), соҳа учун олий маълумотли ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчилар ўқув юкламаларини оптималлаштириш.

2020-2021 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

8.

Таълим мазмунини шакллантиришнинг маҳаллий ва хорижий тажриба асосида ўқи?ишнинг кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтиш

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб биринчи босқич талабаларини ўқитишда кредит-модуль тизимини жорий этиш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, ҳомий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020/2021

ўқув йили

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

9.

Ўқув жараёнига рақамли технологияларни жорий этишни кенгайтириш

1. Замонавий рақамли лойиҳалаш ҳамда моделлаштириш дастурларини ўқув жараёнига татбиқ этиш мақсадида PTV VISSIM, PTV VISSUM, PTV VISTRO, CREDO, IndorCAD/Road, AutoCAD, Matlab, CATIA, SOLIDWORKS, ArchiCAD, EViews, Stata каби лицензион лойиҳалаш ва моделлаштириш дастурларини ўқув жараёнига татбиқ қилиш.

2. Рақамли технологияларни ўзлаштириш бўйича профессор-ўқитувчилар ва ходимларни хорижий давлатларга мақсадли стажировкаларга юбориш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети, ҳомий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020 — 2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

III. Университет раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари таркибини танлаш, уларнинг педагогик маҳорати ҳамда касбий даражасини ошириш

10.

Кадрларни танлаш ва тайинлашнинг самарали механизмини жорий этиш

1. Ректорат, факультетлар, кафедралар, илмий-тадқиқот муассасалари ва академик лицейлар раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари таркибини танлаш, тайинлаш ва уларнинг иш самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш.

2. Университет бошқарув кадрлари захирасини ташкил этиш, уларни мақсадли ўқитиш тизимини шакллантириш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Транспорт вазирлиги, Университет

11.

Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш

1. Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини йилма-йил ошириб бориш, шу жумладан 2020 йилда 35 фоизгача, 2021 йилда 39 фоизгача, 2022 йилда 47 фоизгача, 2023 йилда 51 фоизгача, 2024 йилда 53 фоизгача етказиш мақсадида университет докторантурасига ҳар йилги қабул квотасини кўпайтириш (30 нафаргача) ва хорижий мақсадли докторантурага юбориш (10 нафаргача).

2. Ҳар йили магистратуранинг иқтидорли битирувчиларини танлаш ва педагогик фаолиятга фаол жалб қилиш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Васийлик кенгаши жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Транспорт вазирлиги, Университет, Инновацион ривожланиш вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

IV. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, Университетда олиб бориладиган тадқиқотларни ишлаб чиқариш, академик илм-фан эҳтиёжлари билан интеграциялаш, илмий ва инновацион ишланмалар натижадорлигини таъминлаш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш

12.

Университетда олиб бориладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмалар натижадорлигини ошириш

1. 2021 йилдан бошлаб, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштиришни ҳар йили 20 фоизга ошириб бориш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2. Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқотлар замонавий экспериментал инфратузилмасини, олий таълим муассасалари ўртасида илмий-тадқиқотлар тизими ва шароитларини шакллантириш.

3. Ҳар бир факультетда тематик илмий лабораториялар ташкил этиш ва уларни асбоб-ускуналар билан босқичма-босқич жиҳозлаш.

4. Ёшларни илмий ишларга жалб қилиш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни кадрлар билан таъминлаш тизимини шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Университетнинг академик лицейига иқтидорли ёшларни танлаш ва мақсадли тайёрлашнинг манзилли-ҳудудий тизимини жорий этиш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети, ҳомий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Транспорт вазирлиги, Университет

V. Университетда ўқув ва илмий лабораторияларни ташкил этиш ва жиҳозлаш, шунингдек, таълим, илмий ва маъмурий фаолиятнинг ягона ахборот маконини яратиш ва ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини жиҳозлаш, контент билан тўлдириш

13.

Университетда замонавий ўқув ва илмий лаборатория мажмуаларини ташкил этиш

1. Лаборатория паспортларидан келиб чиқиб, асбоб-ускуналарга буюртма бериш.

2. Барча таълим йўналишлари бўйича замонавий ўқув ва илмий лабораториялар билан жиҳозлаш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети маблағлари ҳисобидан

2020 — 2022 йиллар

Университет

14.

Таълим жараёнини ахборот-коммуникацион қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш

1. Масофавий таълим ва модуль тизимига ўтишда зарур ахборот технологиялари жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда вебинар хоналар сонини 25 тага етказиш.

2. Университетдаги маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини онлайн трансляция қилишга ҳамда уларнинг сифатини мониторинг қилишга мўлжалланган электрон платформани босқичма-босқич жорий этиш.

3. Ахборот-ресурс марказига автоматлаштирилган бошқарув ва мониторинг тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

4. 2020 йилнинг якунига қадар Ахборот-ресурс маркази базасидаги барча ўқув-методик кўрсатма, ўқув қўлланма, дарслик, монография ва бошқа турдаги адабиётларни тўлиқ рақамлаштириш чораларини кўриш ҳамда университет платформасига тўлиқ жойлаштириш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети, ҳомий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020 — 2022 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

VI. Етакчи хорижий университетлар билан халқаро ҳамкорликни, шериклик муносабатларини ривожлантириш, таълим фаолиятига хорижий мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилиш

15.

Ўқув жараёнига илғор хорижий олий таълим муассасалари ва тажрибали соҳа экспертларини жалб этиш

1. АҚШ, Англия, Германия, Польша, Словакия, Хитой, Япония, Корея, Сингапур, Россия, Белоруссия ва бошқа давлатларнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари, мутахассислари ва халқаро экспертларини ўқув жараёнига жалб этиш.

2. Халқаро фондлар орқали жалб қилиш қамровини босқичма-босқич кенгайтириш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети, ҳомий ташкилотлар, халқаро ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020 — 2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет

16.

Хорижий олий таълим муассасалари билан ўзаро алмашинув амалиётини кенгайтириш

1. Профессор-ўқитувчиларни МДҲ ва чет эл давлатлари етакчи олий таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш. Бунинг учун барча профессор-ўқитувчиларни инглиз ва рус тиллари бўйича интенсив курсларда тайёрлаб, хорижий стажировкаларга мақсадли жўнатиш.

2. Турдош ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари ёзги мактабларининг интеграциялашган инновацион таълим дастурларида қатнашувчи талабалар қамровини кенгайтириш.

Васийлик кенгаши жамғармаси, Транспорт университети, ҳомий ташкилотлар, халқаро ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

2020 — 2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

VII. Тарбия ишлари тизимини такомиллаштириш, талабаларга юксак ахлоқий ва маънавий-маърифий фазилатларни сингдириш, ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш, талабаларнинг соғлом турмуш тарзи ва дам олишини ташкил қилиш учун шарт-шароитлар яратиш

17.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалиётга кенг жорий этиш ва бу йўналишда Университетни энг намунавий олий таълим муассасаси даражасига олиб чиқиш

1. 1-ташаббус — талаба ёшларни мусиқа ва санъатга жалб қилиш, уларда эстетик дид ва касбий этикани тарбиялаш мақсадида танловлар, кўргазмалар, санъат ва маданият масканларида очиқ дарслар ўтказиш, театр ва музейларга ташрифларни уюштириш, иқтидорли талабалардан ташкил топган «Ёш ҳаваскорлар» ашула ва рақс ансамблини тузиш.

2. 2-ташаббус — спорт мажмуаларида тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларга талаба қизларни янада кенгроқ жалб қилиш, талабаларнинг қизиқиш ва таклифлари асосида янги спорт тўгараклари очиш, талабаларнинг «Киберспорт» спорт тури бўйича мусобақаларини ташкил этиш, «Саломатлик сари мустаҳкам қадам» акцияси ва спорт турлари бўйича университет ички чемпионатларини ўтказиш.

3. 3-ташаббус — талаба ёшларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан тўғри фойдаланиш маданиятини ривожлантириш мақсадида уларнинг қизиқишлари бўйича клублар, компьютер технологиялари, лойиҳа ва дастурлаш бўйича компьютер дастурлари, интернет саводхонлиги тўгараклари, онлайн-викториналар, IT-олимпиадалар ташкил этиш, таълим фаолияти билан боғлиқ электрон дастурлар, QR-код электрон кутубхоналар жорий этиш.

4. 4-ташаббус — талаба ёшларни бадиий адабиётга қизиқтириш, уларда ватанпарварлик, Ватан тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини тарбиялаш мақсадида «Бир талабага — бир китоб» акцияси, «Энг фаол китобхон» танлови, «Ёш адабиётчилар» клубларини, турли мавзулардаги танловларни, талабаларнинг шеърлари, илмий мақолалари ва шеърий тўпламларини чоп этишни ташкил қилиш, оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

5. 5-ташаббус — талаба қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, «Бизнес леди» мактаби (бизнес режа тузишга ўргатиш), «Тадбиркор талаба» клуби, «Оила мактаби» тренинглари, тикувчилик, каштачилик, миллий ҳунармандчилик курсларини йўлга қўйиш, қизларни ички салоҳиятини очишга кўмаклашадиган ижодий ва фан тўгаракларига жалб этиш.

Транспорт университети маблағлари ҳисобидан

2020 — 2023 йиллар

Транспорт вазирлиги, Университет

Т/р

Объект номи

Манзили

Объектни топширувчи ташкилот

Қабул қилувчи ташкилот

1.

Талабалар турар жойи

Тошкент шаҳар, Учтепа тумани,
9-даҳа, Лутфий кўчаси, 18-уй

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

2.

Талабалар турар жойи

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 7-даҳа, Қулоқтепа кўчаси

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

3.

Умумий овқатланиш шохобчаси

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 9-даҳа, Қулоқтепа кўчаси

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

4.

Ўқув биноси

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Алимбеков кўчаси, 2-уй

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

5.

Ўқув-амалий полигони

Тошкент вилояти, Паркент тумани, «Чинорбулоқ» МФЙ ҳудуди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

6.

Тошкент ихтисослаштирилган хотин-қизлар касб-ҳунар коллежи биноси

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Темирчи кўчаси, 53-уй

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Тошкент давлат транспорт университети

7.

Тошкент шаҳри, Миробод туманида жойлашган 65-мактаб (собиқ Миробод саноат касб-ҳунар коллежи) биноси

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Сарикўл 3-берк кўчаси, 1-уй

Халқ таълими вазирлиги

Тошкент давлат транспорт университети

1. А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси

2. Э.М. Ганиев

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3. У.Ш. Бегимқулов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари

4. Х.Н. Хасилов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б.

5. А.А. Абдувалиев

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси в.б.

6. Б.И. Хакимов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси в.б.

7. У.М. Киясов

«Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ директори

8. Р.М. Исмаилов

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси в.б.

9. А.У. Суванов

«Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи» давлат корхонаси директори

10. А.Х. Ашуров

«O’zaeronavigatsiya» маркази» давлат унитар корхонаси директори

11. лавозимига кўра

Тошкент давлат транспорт университети ректори, Васийлик кенгаши котиби