11.03.2020 йилдаги 144-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомнинг 114-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 1-рўйхати 5.10-кичик бандининг рус тилидаги матнида «Председатель Национального банка внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан» сўзлари «Председатель правления АО «Национальный банк внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан»» сўзлари билан алмаштирилсин.