ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро этиш муддати |
Масъуллар |
|
1. |
«Ўзкимёсаноат» АЖга тегишли «Аммофос-Максам» акциядорлик жамияти устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини «Олмалиқ КМК» АЖга ишончли бошқарувга беш йил муддатга бериш. |
1. Ишончли бошқарувга бериш юзасидан шартномасини тайёрлаш ва имзолаш. |
2020 йил март |
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамахмудов), «Аммофос-Максам» АЖ (Турсунов) «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Аммофос-Максам» АЖ (Турсунов) |
|
2. Кузатув кенгашининг янги таркибини тайинлаш ва тасдиқлаш масаласида жамиятнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ташкил этиш. |
2020 йил март | |||
|
2. |
«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖнинг «Ўзкимёсаноат» АЖга тегишли 100 фоиз улушини номинал қийматда «Олмалиқ КМК» АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида «Ўзкимёсаноат» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини мос равишда камайтириш ҳисобига киритиш. |
1. «Ўзкимёсаноат» АЖнинг «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖдаги 100 фоиз улушининг берилиши ва «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан қабул қилиб олиш бўйича жамият бошқарув органларининг тегишли қарорларини қабул қилиш. |
2020 йил март |
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамахмудов) Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамахмудов) |
|
2. Уч томонлама қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш. |
2020 йил март | |||
|
3. «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш. |
2020 йил март, апрель | |||
|
4. «Ўзкимёсаноат» АЖнинг устав капиталини камайтириш бўйича қарор кабул қилиш. |
2020 йил март | |||
|
5. «Олмалиқ КМК» АЖ устав капиталида давлат улушини ошириш бўйича қарор кабул қилиш. |
2020 йил март | |||
|
3. |
«Аммофос-Максам» АЖ фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқукий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
1. Жамиятнинг норматив-хуқуқий ҳужжатларини хатловдан ўтказиш. |
2020 йил март |
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров), «Аммофос-Максам» АЖ (Турсунов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Хатлов натижалари билан, зарур ҳолларда, уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан асослантирилган аниқ таклифларнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлаш. |
2020 йил апрель | |||
|
4. |
«Олмалиқ КМК» АЖ томонидан «Аммофос-Максам» АЖ ва «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖнинг 2020 — 2024 йилларга мўлжалланган бизнес-режасини ишлаб чиқиш. |
1. «Аммофос-Максам» АЖ ва «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖни 2020 — 2024 йилларда ривожлантириш юзасидан бизнес-режа лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2020 йил март |
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Аммофос-Максам» АЖ (Турсунов), «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ (Абдуллаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов) |
|
2. Ишлаб чиқилган бизнес-режаларни кўриб чикиш ва тасдиқлаш юзасидан жамиятларнинг тегишли бошқарув органлари йиғилишларини ташкил этиш. |
2020 йил апрель | |||
|
5. |
«Аммофос-Максам» АЖ ва «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ молиявий-иктисодий фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш. |
1. «Аммофос-Максам» АЖ ва «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ молиявий-иқтисодий фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. |
2020 йил март |
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Аммофос-Максам» АЖ (Турсунов), «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ (Абдуллаев) |
|
2. «Аммофос-Максам» АЖда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда барқарор сотилишини ҳамда жамиятни ўз айланма маблағлари билан етарли микдорларда мунтазам таъминлаш чораларини кўриш. |
2020 йил давомида | |||
|
3. «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖнинг дебитор карздорлигини тўлиқ ундирган ҳолда, унинг кредитор қарздорлигини сўндириш чораларини кўриш. |
2020 йил апрель | |||
|
6. |
«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ ишлаб чиқариш объектларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш. Жумладан, корхонада фосфорит конценфатини ишлаб чиқариш қувватини I босқичда йилига 716 минг тонна, 11 босқичда йилига 1,2 млн тоннага етказиш. |
1. «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ тоғ-кон мажмуаси ва фосфорит рудасини қайта ишлаш комплексининг технологик ускуналарини ва тоғ-кон техникасини янгилаш бўйича: темир йўлда фосфорит хом ашёси ташувчи цистерналарнинг техник ҳолатини тиклаш ва эксплуатация қилиш муддатини узайтириш; технологик ва ёрдамчи транспорт етишмовчилигини қоплаш; бойитиш мажмуасининг техник ҳолатини тиклаш учун зарур асбоб-ускуналар харид қилиш; таъмирлаш-механика цехини қуриш ва зарур техника, асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўришни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
2020 йил март |
«Олмалиқ ҚМК» АЖ (Хурсанов) «Қизилкум фосфорит комплекси» МЧЖ (Абдуллаев) |
|
2. «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖда фосфорит концентратини ишлаб чиқариш қувватини 1,2 млн тоннага етказиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чикиш. |
2020 йил декабрь |
«Олмалиқ ҚМК» АЖ (Хурсанов) «Қизилкум фосфорит комплекси» МЧЖ (Абдуллаев) | ||
|
3. «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖга норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш лицензияси белгиланган тартибда берилишини таъминлаш. |
2020 йил март |
Давлат геология қўмитаси (Исламов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ (Абдуллаев) | ||
|
7. |
«Аммофос-Максам» АЖда фосфор ўғитлар ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ҳисобига йиллик ишлаб чиқариш қувватларини соф ҳолда 296 минг тоннага етказиш. |
Маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш, яъни: тозаланган экстракцион фосфат кислота асосидаги маҳсулотлар, юқори концентрацияли ўғитлар, озуқабоп ем қўшимчалари, суюқ комплекс ўғитлар, 3 ва ундан ортиқ компонентли ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш. |
2024 йил |
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Аммофос-Максам» АЖ (Турсунов) |