Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3209]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 26 ноябрдаги 256-мҳ-сонли ««Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3209-1, 26.11.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон «Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Т. Абдусаттаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
565-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 декабрдаги 565-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомга мувофиқ патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент вакили — юридик ёки жисмоний шахслар номидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент вакилларини қайта тайёрлаш — мутахассиснинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасида профессионал иштирокчи мақомида ишлаши учун зарур бўлган янги назарий ва амалий билимлар, кўникмалар ҳамда тажрибаларни ўзлаштириш курси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент вакилларини малакасини ошириш — мутахассиснинг профессионал даражасининг доимий ўсишини таъминловчи,интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимлар,кўникмалар ва тажрибаларни тизимли тўлдириш ҳамда чуқурлаштириш курси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш, уларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимларини чуқурлаштириш ва янгилаш, улар касбий тайёргарлигининг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қабул қилиш ва ўқув жараёни тўғрисидаги маълумотлар Марказнинг расмий веб-сайтида ўқув курслари бошланишидан камида икки ой олдин жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Патент вакиллари Марказ билан тузилган шартномага мувофиқ, тўлов асосида ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Патент вакили қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига Марказ директорининг буйруғи асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Патент вакили Марказга қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошлангандан сўнг уч кун ичида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумот тўғрисидаги диплом ҳамда диплом иловаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 2 дона рангли фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома шартларига мувофиқ тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш Марказ томонидан ишлаб чиқилган ва Агентлик билан келишилган ўқув дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўқув дастурлари интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳамда таълим соҳасидаги устувор йўналишлар асосида такомиллаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнлари маъруза, семинар, иш ўрганиш амалиёти ва амалиёт синови, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш ҳамда якуний имтиҳон шаклида ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари 10 нафар патент вакилларидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўқиш даврида патент вакилларига Марказ томонидан ўқув-методик материаллар (босма ва электрон) таъминлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог кадрлари, шунингдек маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш касбий фаолиятдан ажралган ҳолда, малака ошириш ўқув курсларида эса ажралган ёки ажралмаган ҳолда, шунингдек масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш асосида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Патент вакиллари қуйидаги сабабларга кўра курсдан четлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз хоҳишига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаллиги туфайли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлашда 36 академик соатдан ортиқ, малака ошириш курсларида 18 академик соатдан ортиқ ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз қолдирганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент вакиллари шартнома билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этганлиги сабабли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг давомийлиги ҳамда ўқув юкламасининг ҳажми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Патент вакилларини қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш давомийлиги олти ойни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқиш вақти ҳажми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудитория машғулотлари (маъруза, семинар) — 14 ҳафта (504 соат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўрганиш амалиёти ва амалиёт синови — 8 ҳафта (288 соат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирув малакавий иши ҳимояси ва якуний имтиҳон — 1 ҳафта (36 соат) этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Патент вакиллари қайта тайёрлаш курсларининг сўнги ҳафтасида битирув малакавий ишини ҳимоя қиладилар ва якуний имтиҳонни топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Патент вакилларини малакасини ошириш ҳар беш йилда камида бир марта амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Малака ошириш курсларида ўқув жараёни давомийлиги тўрт ҳафтани ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Малака ошириш курсларида умумий ўқиш вақти ҳажми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудитория машғулотлари (маъруза, семинар) — 3 ҳафта (96 соат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўрганиш амалиёти — 1 ҳафта (36 соат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний имтиҳон — 2 кун(12 соат) этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тўлиқ ўзлаштирган патент вакиллари битирув малакавий иши ҳимояси ва якуний имтиҳонга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Патент вакилларининг битирув малакавий иши ҳимояси ҳамда якуний имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Патент вакилларининг битирув малакавий иши ҳимояси ҳамда якуний имтиҳонни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Адлия вазирлиги, Марказ ва Агентликнинг етакчи мутахассислари орасидан 5 кишидан иборат таркибда якуний имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия таркибига олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қайта тайёрлаш курсини тугатаётган патент вакилларининг битирув малакавий иши ҳимояси якуний имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қайта тайёрлаш курсини тугатаётган патент вакилларининг билими тест ва суҳбатдан ўтиш асосида, малака ошириш курсларини тугатаётган патент вакилларининг билими эса суҳбатдан ўтиш асосида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Якуний имтиҳон натижалари Марказнинг расмий веб-сайтида шу куннинг ўзида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Якуний имтиҳон ўтказиш бўйича комиссиянинг қарори асосида қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган патент вакилларига 1-иловага мувофиқ шаклдаги диплом, малака ошириш курсларини муваффақиятли тугатган патент вакилларига эса 2-иловага мувофиқ шаклдаги сертификат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Якуний имтиҳонда қониқарсиз натижа кўрсатган патент вакилларига қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакилларининг қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисидаги дипломнинг намунаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri)
OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI
Qayta tayyorlash kursini tugatganlik toʼgʼrisida DIPLOM QT № 000000
(patent vakilining familiyasi, ismi, otasining ismi)
20 ___ yil __________________________________________ dan 20 ___ yil _____________________ gacha __________________________________________________________________________________________
kursida taʼlim olib, _________________________________________________________________________ ___________________________________________________________mavzusidagi bitiruv malakaviy ishini yakuniy imtihon oʼtkazish boʼyicha komissiyada himoya qildi.
Roʼyxatdan oʼtkazish raqami _________________________
Berilgan sanasi ____________
(kun, oy, yil)
QR — kod
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакилларининг малака ошириш курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг намунаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri) OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI Malaka oshirish kursini tugatganlik toʼgʼrisida SERTIFIKAT MO № 000000