Ўзбекистон Республикаси ва Татаристон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш ҳамда ўзаро манфаатли минтақалараро алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги (Россия Федерацияси) Бош консулхонасининг (кейинги ўринларда — Бош консулхона) штат жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тегишли равишда ўзгартирган ҳолда биринчи котиб қўшимча лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги (Россия Федерацияси) Бош консулхонасининг штат жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бош консулхона таъминотининг 2019 йилдаги харажатлар сметасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бош консулхона штат жадвалидаги ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда унинг фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг сўровига асосан қўшимча бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги «Қозон шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонасини очиш тўғрисида» ПҚ-3960-сон қарорининг 2-банди ҳамда 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
(АҚШ долларида)
Т/р | Лавозим | Штатлар бирлиги сони | Элчи маошига нисбатан ходимнинг маоши фоиз ҳисобида (2800,00) | Ойлик маош | Йиллик иш ҳақи фонди |
Дипломатик таркиб | |||||
1. | Бош консул | 1 | 85 % | 2380,00 | 28560,00 |
2. | Биринчи котиб | 1 | 75 % | 2100,00 | 25200,00 |
3. | Савдо-иқтисодий масалаларни мувофиқлаштириш бўйича биринчи котиб | 1 | 75 % | 2100,00 | 25200,00 |
4. | Меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе | 1 | 60 % | 1680,00 | 20160,00 |
Жами: | 4 | 8260,00 | 99 120,00 | ||
Маъмурий-техник таркиб | |||||
5. | Катта бухгалтер | 1 | 65% | 1820,00 | 21840,00 |
6. | Маҳаллий аҳоли ёки ходимларнинг оила аъзолари орасидан ишга ёлланадиган ходимлар (иш юритувчи котиб, қоровул, фаррош, ҳайдовчи ва бошқалар) | 2000,00 | 24000,00 | ||
Жами: | 1 | 3820,00 | 45 840,00 | ||
Ҳаммаси: | 5 | 12080,00 | 144960,00 |