24.12.2019 йилдаги 1031-сон
6. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 февралдаги 132-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган маблағларнинг қолдиқ қисми 2019-2020 йиллар давомида «яшил қопламалар» барпо этиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг банкдаги ҳисобварағига 10 кун муддатда график асосида ўтказиб берилишини таъминласин.

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъуллар

1.

700 минг гектар майдонда ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш бўйича учун ер майдонларини аниқлаш.

1. Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш бўйича ер майдонларини хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов натижасидан аниқланган ер майдонларини ўрмон фонди ер балансига ўтказилишини таъминлаш.

2019 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

2.

Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш учун ер майдонларининг тупроқ таркиби ва денгиз чўкиндилари турларини аниқлаш.

1. Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмон мелиорация тадбирлари ўтказиладиган майдонларни координатларини аниқлаш ва денгиз чўкиндилари турини ўрганиш.

2. Суви қуриган денгиз ости чўкинди ётқизиқларининг турларидан келиб чиқиб, ўрмон мелиорация тадбирлари бажариладиган ҳудудларни карта — схемасини тайёрлаш.

3. Ҳудудда ўрмон мелиорация тадбирларини ўтказиш технологиясини ва экиладиган дарахт ва бута турларини аниқлаш.

4. Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш усулларини ишлаб чиқиш.

2019 йил декабрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

3.

Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш учун талаб этиладиган уруғлик захирасини жамғариш.

1. Чўл ва яйлов ўсимликлари уруғлари тайёрланадиган ўрмонзорларни ва бутазор майдонларини аниқлаш.

2. Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш бўйича лойиҳа ҳужжатларидан келиб чиқиб, чўл ва яйлов ўсимликлари уруғларини турлари бўйича уруғлик жамғариш ҳажмини аниқлаш.

2019 йил

декабрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

4.

Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш учун талаб этиладиган техника, транспорт воситалари, агрегатлар ва механизмлар, эҳтиёт қисмлар, вагон уйлар, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, алоқа воситалари, ишчи кучи, озиқ-овқат ва кийим-кечаклар дислокациясини белгилаш.

1. Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш учун талаб этиладиган техника, транспорт воситалари, агрегатлар ва механизмлар, эҳтиёт қисмлар, вагон уйлар, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, алоқа воситалари, ишчи кучи, озиқ-овқат ва кийим-кечаклар ва зарур маблағларни миқдори ва манбасини ишлаб чиқиш.

2. Ишчи кучи дислокациясини ишлаб чиқиш.

2019 йил
декабрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

5.

Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш учун талаб этиладиган техникалар билан таъминлаш ҳамда жалб этиладиган ишчи-ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш.

1. Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга оширишда қатнашаётган ишчи-ходимлар яшашлари, уларнинг ҳордиқ чиқариш?ари ва овқатланишлари учун махсус мослаштирилган мобил вагончалар (кўчма ётоқлар)ни таъмирлаш ва мавсум давомида соз ҳолатда сақлаш мақсадида зарур эҳтиёт қисмлар билан бирга тегишли мутахассисларни юбориш.

2. Ҳудуднинг совуқ об-ҳаво шароитини инобатга олиб, ишчи-ходимлар учун қишки кийим-кечак, қўлқоплар, захира оёқ кийимлар, термос ҳамда бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлашни ташкил этиш.

3. Ҳудудлардан сафарбар этилаётган техникаларнинг соз ҳолатда бўлиши, ишчи-ходимларнинг оилаларидан хабар олиб туриш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

2019 йил
декабрь




мавсум даврида



Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

6.

Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш учун ҳудудлардан жалб этиладиган трактор ва бошқа техникаларни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманига етказиш.

1. Тадбирга жалб этиладиган трактор ва бошқа техникаларни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманига етказиб бериш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудлар жойлашувини инобатга олган ҳолда график ишлаб чиқиш.

2. Тасдиқланган график асосида трактор ва бошқа техникаларнинг Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманига етказилишини ташкил этиш.

2019 йил
декабрь

Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

7.

Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга оширишда АН-2 самолётларидан фойдланишни ташкил этиш.

1. Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш учун шартнома асосида АН-2 самолётларини жалб этиш.

2. Ҳудудда авиация учун зарур аэродромлар ва йўлларни ташкил этиш.

3. Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш учун жалб этилган АН-2 самолётларини узлуксиз ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш.

Экиш мавсумида

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Нelicopters» МЧЖ

8.

Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш (саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари уруғларини сепиш, ниҳолларини экиш).

1. Аниқланган ҳудудлардан уруғ теришни ташкил этиш ва ушбу тадбирларга маҳаллий аҳолини жалб этиш чоралар кўриш.

2. Терилган уруғларни техникалар билан экиладиган ҳудудларга ва вақтинча аэродромларга етказиш.

3. Уруғларни АН-2 самолётларида экишни ташкил этиш.

4. Техникалар ёрдамида уруғ экиладиган ҳудудларни белгилаб чиқиш.

5. Уруғларни экишни ташкил этиш.

6. Саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари ниҳолларни қазиш бўйича гуруҳлар тузиш.

7. Саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари экиладиган ҳудудларга ниҳолларни, кўчат экиш агрегатларини ва кўчат экиш мосламаларини (меч Колесева) етказиш.

8. Қум билан тўлган ариқларни аниқлаш.

9. Уруғ ва ниҳолларни сифатли экилишини мониторинг қилиш.

2019 йил

декабрь —
2020 йил
март

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Нelicopters» МЧЖ

9.

Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжаликларида чўл ўсимликлари ниҳоларини етиштириш учун кўчатхоналар ташкил этиш.

1. Кўчатхоналар ташкил этиш учун ер майдонларини аниқлаш ва уларни экишга тайёрлаш.

2. Кўчатхоналарга саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари уруғларини экиш.

2019 йил декабрь —
2020 йил февраль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

10.

3 минг гектар майдонда маҳсулдор яйловзорлар барпо этиш.

1. Яйлов ўсимликлари ўсадиган ҳудудларни аниқлаш.

2. Аниқланган ҳудудлардан уруғларни тайёрлашни ташкил этиш.

3. Тайёрланган уруғларни экиладиган ҳудудларга етказиш.

4. Яйлов ўсимликлари уруғларини уруғларини алоҳида турма-тур экишни ташкил этиш.

2019 йил декабрь

Экиш мавсумида

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

11.

Ўрмон мелиорация тадбирларини узлуксиз молиялаштиришни ташкил этиш.

Ишлаб чиқилган лойиҳа смета харажатларига асосан молиялаштиришни ташкил этиш.

2019 йил
IV чорак ва 2020 йил
I чоракда

Молия вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

12.

Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида «Яшил воҳа» барпо этишни ташкил этиш.

1. «Яшил воҳа» барпо этиш учун 3 гектар ер майдонини аниқлаш.

2. Танланган ер майдонини экишга тайёрлаш.

3. «Яшил воҳа» барпо этиш учун талаб этиладиган манзарали ва мевали дарахт ва бута турларини аниқлаш.

4. Танланган манзарали ва мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш.

2019 йил декабрь



2020 йил,
март-апрель

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

13.

Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга оширишни ташкил этишни мониторинг қилиш.

1. Ўрмон мелиорация тадбирларини амалга оширишни ташкил этишни мониторинг қилиш мақсадида масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиб, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида махсус «Штаб» фаолиятини ташкил этиш.

2. Ҳар бир ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан тақдим этилган кунлик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб борилишини таъминлаш.

Мавсум

давомида

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши