17.12.2019 йилдаги 1009-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Муддати

I. Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш

1-босқич

Ҳоким ёрдамчиси раҳбарлигида маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий асосда фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳ

Ҳудуд (тармоқ) импорти таркиби ҳамда мавжуд саноат ишлаб чиқариш қувватларини ўрганган ҳолда ички истеъмол бозорида талаб юқори бўлган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материалларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш.

Ҳар чорак якуни билан

Шакллантирилган рўйхатдаги тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси ташаббускорини аниқлаш.

Ҳар чорак якуни, кейинги ойнинг 8-санасигача

Лойиҳа ташаббускорининг лойиҳа таклифини маҳаллийлаштириш дастури мезони талабларига жавоб беришини таъминлаган ҳолда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиш.

Ҳар чорак якуни, кейинги ойнинг 10-санасигача

2-босқич

Маҳаллийлаштириш лойиҳаларида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан қўшимча таклифларни ишлаб чиқиш ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Ҳар чорак якуни билан

3-босқич

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ишчи гуруҳнинг (лойиҳа ташаббускори) таклифлари асосида республикада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаш учун киритиш.

Ҳар йилнинг 1 октябрига қадар

II. Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш жараёнида иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлиги

1-босқич

Ҳоким ёрдамчиси раҳбарлигида маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий асосда фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳ

Маҳаллийлаштириш лойиҳаларини самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини мониторинг қилиш, лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан таклифларни вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига тақдим этиш.

Ҳар чорак якуни билан

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилишини доимий равишда мувофиқлаштириш ва тегишли маълумотларни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Ҳар ой якуни билан

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари билан доимий равишда саноат ярмаркаларини ташкил этиб бориш.

Режа график жадвал асосида

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари ижроси юзасидан мониторинг маълумотларни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Ҳар 10 кунда

2-босқич

Давлат божхона қўмитаси

Импорт ва экспорт қилинган ҳамда республикада ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулотларга ўхшаш (ТИФ ТНнинг подсубпозицияси даражасидаги) товарлар тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда жойлардаги ҳудудий бошқармалари орқали Ишчи гуруҳларга тақдим этиб бориш.

Импорт товарларга тариф ва нотариф чораларни қўллаш, божхона имтиёзлари, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар импорти учун мавжуд бўлган божхона имтиёзларининг таҳлили асосида уларни мақбуллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш.

Ҳисобот ойи якуни бўйича кейинги ойнинг
5-санасигача

3-босқич

Давлат статистика қўмитаси

ТИФ ТНнинг подсубпозиция даражасидаги товарлар (ишлар, хизматлар) импорти ва экспорти тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги киритиб бориш.

Ҳар ойнинг 8-санаси

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари ҳамда яратилган иш ўринлари тўғрисида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари кесимида тасдиқланган ҳисобот шаклидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этиб бориш.

Ҳар ойнинг 8-санасига қадар

Йирик корхоналар, хорижий ва қўшма корхоналар томонидан республикада ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар) номи, ҳажми ва ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар (кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари кесимида ҳисобот йили якуни бўйича кейинги йилнинг 25 майига қадар) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлигига киритиб бориш.

Ҳар чорак якуни билан ва ҳисобот йили якуни кейинги йилнинг 5 майигача

4-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Товарлар (ишлар, хизматлар) импорт ва экспорт ҳажми ва номенклатурасига оид маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда халқаро тажриба, ташқи бозорлар конъюнктурасини тизимли ўрганиш асосида тармоқ ва ҳудудий импортни мақбуллаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этиш.

Ҳисобот ойи якуни кейинги ойнинг 10-санасигача

Импорт товарларга тариф ва нотариф чораларни қўллаш, божхона имтиёзлари, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар импорти учун мавжуд бўлган божхона имтиёзларининг таҳлили асосида уларни мақбуллаштириш бўйича тайёрланган таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Ҳар чорак якуни кейинги ойнинг 10-санасигача

Маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича дастур ва концепциялар ишлаб чиқишда иштирок этиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларга хорижий инвестицияларни мунтазам равишда жалб этиш чораларини кўриш.

Режа график асосида

Импорт ўрнини босувчи янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишидан бошлаб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда етарли қувватга етганига қадар «инвестициядан кейинги мониторинги»ни амалга ошириш.

Ҳар ойда

5-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Товарларнинг (ишлар, хизматлар) монополлашганлик, рақобатбардошлик, нарх омиллари, талаб ва таклиф, ўзаро ўрнини босиш даражасини ҳисобга олган ҳолда, ички бозорни тўйинганлик даражасини доимий равишда баҳолаб бориш;

импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзлаштиришнинг тўғрисидаги таклифларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Ҳисобот ойи якуни кейинги ойининг 7-санасигача

6-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Республикада мавжуд бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида улар тўғрисидаги маълумотларни электрон кооперация порталига жойлаштириб бориш.

Ҳисобот ойи якуни бўйича кейинги ойининг
5-санасигача

7-босқич

«Ўзстандарт» агентлиги

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг (ишлар, хизматлар) техник кўрсаткичларини халқаро стандартлар даражасига етказиш, шунингдек, ўзлаштирилган маҳсулотлар импортига нисбатан техник талабларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи буюм, хом ашё ва материалларнинг сифати ҳамда техник параметрларига нисбатан белгиланадиган унификацияланган талаблар жорий этилишини, тармоқ корхоналарининг расмий сайтларида жойлаштирилишини ва тизимли равишда янгиланиб борилишини ташкил этиш.

Ҳар чорак якуни, кейинги ойнинг 10-санасигача

8-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон шаклда тўлдирилган ҳисобварақ фактуралар асосида хўжалик юритувчи субъектлар кесимида маҳсулотлар (товар ва хизмат) турлари бўйича сотиш ҳажми ва нархи тўғрисидаги маълумотларни Тадқиқотлар марказига алоҳида ҳимояланган алоқа канали орқали онлайн тарзда тақдим этиб бориш.

Ҳар ой якуни, кейинги ойнинг
5-санасигача

9-босқич

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Статистика, божхона, солиқ ва молия органларининг маълумотлар базалари ва давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган, бир неча мезонлар ва кўрсаткичлар бўйича излаш имкониятига эга бўлган электрон кооперация порталини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш.

Ҳар чорак якуни билан

Маҳаллийлаштириш жараёни иштирокчилари тўғрисида маълумотларни, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлиги ва яқин истиқболдаги устувор йўналишлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш.

Ҳар ой якуни, кейинги ойнинг
15-санасигача

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни тизимли мониторинг қилиб бориш ва мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда бартараф этиш чораларини кўриш.

Ҳар ой якуни билан

10-босқич

Тадқиқотлар маркази

Ички бозорда импорт товарларга бўлган талаб ва таклифни ўрганиш, катта ҳажмда импорт қилинаётган айрим турдаги товарлар бозори бўйича тадқиқотлар ўтказиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, соҳаларда инвестиция лойиҳаларини шакллантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этиб бориш.

Ҳар чорак якуни билан

11-босқич

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Республика ва ҳудудий саноат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилишини ташкил этиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперация алоқаларини кенгайтириш масалаларига оид семинар, бизнес-анжуман ва кўргазмаларни ташкил этиш.

Режа график асосида

12-босқич

Марказий банки

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
55-моддасига асосан маълумотларни Тадқиқотлар марказига тақдим этиб бориш.

Ҳар ойнинг 5-санасигача

13-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Товарлар импортига тариф ва нотариф чораларни қўллаш, божхона имтиёзлари, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар импорти учун мавжуд бўлган божхона имтиёзларининг таҳлили асосида уларни мақбуллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб бориш;

республикада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижадорлиги ва самарадорлиги баҳолаш натижаларига кўра вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва масъулларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан таъсирчан чораларни кўриш.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг

15-санасигача

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)