Т/р | Кўрсаткич номланиши | Ўлчов бирлиги | Жами | Шу жумладан: | ||
Молия вазирлигининг ссудаси | тижорат банклари кредитлари | НКМК маблағлари | ||||
1. | Лойиҳанинг умумий қиймати | минг АҚШ доллари (экв) | 37 628,0 | 4 300,0 | 21 900,0 | 11 428,0 |
2. | Капитал қўйилмалар қиймати | минг АҚШ доллари (экв) | 37 628,0 | 37 628,0 | ||
шу жумладан: | ||||||
2.1 | машина ва ускуналар | минг АҚШ доллари (экв) | 14 187,0 | 14 187,0 | ||
миллий валютада | минг АҚШ доллари (экв) | 14 187,0 | 14 187,0 | |||
2.2 | қурилиш-монтаж ишлари | минг АҚШ доллари (экв) | 20 767,0 | 20 767,0 | ||
миллий валютада | минг АҚШ доллари (экв) | 20 767,0 | 20 767,0 | |||
2.3 | бошқа харажатлар | минг АҚШ доллари (экв) | 2 674,0 | 2 674,0 | ||
миллий валютада | минг АҚШ доллари (экв) | 2 674,0 | 2 674,0 | |||
3. | Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати | минг АҚШ доллари (экв) | 37 628,0 | |||
4. | Мўлжалланаётган ишга жойлаштирилувчилар сони, шундан янги яратилаётган иш ўрни | 6 нафар | ||||
5. | Инвестиция даврининг давомийлиги | 21 ой |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.12.2019 йилдаги 1005-сон
Кучга кириш санаси
17.12.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий КМК» ДКнинг янги ташкил этилаётган ишлаб чиқариш қувватларини 2026 йилгача кафолатланган электр энергия билан таъминлаш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги ПҚ-3465-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ауминзо-Амантой маъданли майдонида олтин маъданларини қазиб олиш ва қайта ишлаш конини қуриш» (ГМЗ-5) (I-II босқич) саноат объектларини электр энергияси билан таъминлаш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш доирасида капитал қўйилмаларининг умумий қиймати 37 628,0 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ишлаб чиқилганлиги;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш 4 300,0 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджет ссудаси, 21 900,0 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида тижорат банклари кредитлари ва 11 428,0 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганлиги;
2019 йил декабрь ойи инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Навоий КМК» давлат корхонаси — инвестиция лойиҳасининг ташаббускори Молия вазирлиги ссудаси ва тижорат банклари кредитларидан мақсадли фойдаланилиши ва лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун масъул қарз олувчи ҳисобланади;
қарзни сўндириш ва у билан боғлиқ харажатлар «Навоий КМК» давлат корхонасининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. «Ауминзо-Амантой маъданли майдонида олтин маъданларини қазиб олиш ва қайта ишлаш конини қуриш» (ГМЗ-5) (I-II босқич) саноат объектларини электр энергияси билан таъминлаш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва «Навоий КМК» давлат корхонасининг бош директори Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.