1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.04.00 Округ ва участка сайлов комиссиялари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1339-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10, 14 ва 16-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. АБДУСАЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 22 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
966-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги 966-сонли қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига (бундан буён матнда Сайлов кодекси деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш, участка сайлов комиссияларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Хориждаги сайлов участкаларини тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сайлов кампанияси даврида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, консуллик муассасалари (бундан буён матнда дипломатик ваколатхона деб юритилади) ҳузурида сайлов участкалари (бундан буён матнда хориждаги сайлов участкаси деб юритилади) тузилиши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хориждаги сайлов участкаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ТИВ деб юритилади) жойлашган ҳудуддаги сайлов округига бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) сайловларида хориждаги сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади) томонидан ТИВ билан келишилган ҳолда тегишли сайлов округларига бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ТИВ хориждаги сайлов участкасини тузиш тўғрисида тақдимномани МСКга сайловга камида олтмиш беш кун қолганида, айрим ҳолларда эса сайловга камида ўн кун қолгунига қадар киритади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хориждаги сайлов участкасини тузиш тўғрисида тақдимнома сайловга камида ўн кун қолгунига қадар киритилган тақдирда ушбу тақдимнома билан бир вақтда тегишли округ сайлов комиссиясига дипломатик ваколатхоналар ҳузуридаги участка сайлов комиссияси (бундан буён матнда хориждаги участка сайлов комиссияси деб юритилади) аъзолигига номзодлар ҳам тавсия этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хориждаги сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида, қоида тариқасида, сайловчилар сони камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда хориждаги сайлов участкаларининг сайловчилар рўйхатидаги сайловчилар сони белгиланган миқдордан кам ёки ортиқ бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари томонидан хориждаги участка сайлов комиссиясига овоз бериш хоналари бепул тақдим этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дипломатик ваколатхоналар томонидан хориждаги сайлов участкалари тўғрисидаги маълумотлар маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маълумотларда қуйидагилар акс этган бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги сайлов участкасининг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги сайлов участкаси жойлашган манзил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги участка сайлов комиссияси телефон рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маълумотлар МСК ва дипломатик ваколатхоналарнинг расмий веб-сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хориждаги сайлов участкаларида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар бўйича овоз бериш ташкил этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Хориждаги участка сайлов комиссияларини тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ТИВ хориждаги участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни сайлов участкаси бириктирилган тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун сайловдан камида эллик кун олдин тавсия этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хориждаги участка сайлов комиссияси сайловга камида қирқ кун қолганида беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда округ сайлов комиссияси томонидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хориждаги участка сайлов комиссияси раисининг вазифаларини дипломатик ваколатхоналарнинг раҳбарлари, раҳбар тайинланмаган бўлса, дипломатик ходими амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар комиссия етти нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хориждаги участка сайлов комиссияси аъзоларининг сони зарур ҳолларда (иш юкламаси ўзгарган ва бошқа ҳолларда) кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хориждаги участка сайлов комиссиялари шакллантирилгандан сўнг уларга МСК ТИВ орқали сайловларни ташкил этиш учун зарур бўлган сайловга оид ҳужжатларни, хусусан, сайлов бюллетенлари, сайлов қутилари, яширин овоз бериш кабиналари, хориждаги участка сайлов комиссиясининг муҳри, пластмассали пломбалар ва бошқаларни етказиб бериш ҳамда топширишни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Хориждаги фуқароларни сайловчилар рўйхатига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хориждаги сайлов участкалари бўйича сайловчиларнинг рўйхатлари дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, хорижда вақтинча ёки доимий яшаётган фуқаролар, уларнинг мурожаатларига асосан хориждаги сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили (вақтинча ёки доимий яшаш манзили) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Чет давлатларда турган фуқаролар ўзини сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловга камида ўн беш кун қолгунига қадар хориждаги участка сайлов комиссияларига ёзма шаклда ёки ТИВнинг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидаги охирги доимий яшаш манзили (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатдаги яшаш манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғланиш учун телефон рақамлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг (нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш ва дипломатик), фотосурати бўлган ва манзили (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган варақлари нусхаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида ТИВнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда сайловчилар электрон шаклда кўрсатилган маълумотларни киритади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хориждаги участка сайлов комиссия аъзоси фуқаронинг сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни текширади ва фуқаронинг маълумотлари бўйича рўйхатга тегишли ўзгартиришларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган маълумотларни тўлиқ тақдим этмаган тақдирда, хориждаги участка сайлов комиссияси фуқарога маълумотларни тўлдириш имконини беради. Агар фуқаро ушбу маълумотларни тўлиқ тақдим этмаса, хориждаги участка сайлов комиссияси фуқарони сайловчилар рўйхатига киритилмаганлиги ҳақида хабардор қилиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хориждаги участка сайлов комиссиялари сайловчилар рўйхатига қўшимча киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни ТИВга тақдим этади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИВ ўз навбатида сайловчилар рўйхатига қўшимча киритилган сайловчилар ҳақидаги маълумотларни умумлаштирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ТИВ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига хориждаги сайлов участкасининг сайловчилари рўйхатига қўшимча киритилган сайловчилар ҳақидаги маълумотларни, яъни электрон шаклда жисмоний шахснинг идентификация рақамини (у мавжуд бўлмаганда — фуқаро паспортининг серияси ва тартиб рақамини, шунингдек сайловчининг туғилган санаси (йййй.оо.кк), жинси, миллати), фамилияси, исми ва отасининг исмини (давлат тилида, лотин ёзувида), фуқаронинг хориждаги яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хориждаги участка сайлов комиссияси рўйхат билан танишиш усуллари, жойи ва вақти тўғрисида сайловчиларни хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳар бир фуқаро сайловчилар рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида хориждаги участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин. Хориждаги участка сайлов комиссияси 24 соат ичида мурожаатни текшириши, хато ва ноаниқликларни бартараф этиши ёки мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асосланган жавоб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хориждаги участка сайлов комиссияси сайловдан ўн беш кун олдин ўз ҳудудидаги сайловчиларнинг рўйхатини чоп этади ва сайловчилар танишиб чиқиши учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Фуқароларга ТИВ ва дипломатик ваколатхоналарнинг расмий веб-сайтлари ва биноларида уларнинг ички тартиб қоидалари ва режимини инобатга олган ҳолда сайловчилар рўйхати билан танишиш имконияти таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Сайлов комиссиялари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Хориждаги участка сайлов комиссияси дипломатик ваколатхоналарининг маъмуриятига мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган шахслар ҳақидаги маълумотларни (уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, сайловда ким сифатида иштирок этиши) тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Хориждаги сайлов кампаниясининг бориши ҳақида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хориждаги участка сайлов комиссияси сайловчиларни оммавий ахборот воситалари ёки бошқа йўллар билан (маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов кампанияси бошлангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатидан олдин овоз бериш кунлари ва сайлов куни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги сайлов участкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган фуқароларни тегишли хориждаги сайлов участкаси сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар ва уларни кўрсатган сиёсий партиялар.
(25-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги ҳақида хабардор қилишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Хориждаги участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайлов куни, вақти ва жойи ҳақида сайловга камида ўн кун қолганда, муддатидан олдин овоз бериш бошланиши ҳақида эса муддатидан олдин овоз бериш бошланишига беш кун қолганида оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа йўллар билан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчиларни хабардор қилиш учун МСКнинг расмий веб-сайти (www.elections.uz), дипломатик ваколатхоналарнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда хориждаги маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан (маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда) фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Дипломатик ваколатхоналарининг маъмурияти томонидан номзодларга, уларнинг ишончли вакилларига, сиёсий партияларга фуқаролар билан учрашувлар ўтказиш орқали сайловолди ташвиқоти учун тенг шароитлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Сайлов бюллетени
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Хориждаги сайлов участкаларидаги сайловчилар сони ҳақида ТИВ томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Марказий сайлов комиссияси сайлов бюллетенларининг тайёрланиши ва етказиб берилишини таъминлайди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарорига асосан биринчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов бюллетенларининг топширилгани ҳамда қабул қилингани тўғрисида округ сайлов комиссияси раиси ёки раис ўринбосари ва ТИВнинг масъул ходими мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномада ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МСК ТИВ орқали хориждаги участка сайлов комиссияларига сайлов бюллетенларини муддатидан олдин овоз бериш кунига қадар сайловчилар рўйхатининг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда 100,5 фоизда етказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сайлов бюллетени ўнг томонининг юқори бурчагига хориждаги участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди ва имзолар хориждаги участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Хориждаги участка сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Хориждаги участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларининг сақланишига масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII боб. Сайловчиларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериш
(VII бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти МСК томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари ёки бошқа манбалар орқали етказилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Хориждаги участка сайлов комиссиялари сайловчилар сони кўплигини инобатга олган ҳолда ва сайлов куни овоз бериш биносида навбатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларга муддатидан олдин овоз беришни таклиф қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва чет давлатларнинг ваколатли давлат ҳокимияти органлари билан келишувларга мувофиқ чет давлатларнинг аҳоли (сайловчилар) зич жойлашган ҳудудларида муддатидан олдин овоз бериш сайловчиларнинг турган жойида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хориждаги участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда сайловчиларни, кузатувчиларни оммавий ахборот воситалари ёки бошқа манбалар орқали хабардор этади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Сайловчиларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериш кўчма сайлов қутилари ва кабиналаридан фойдаланилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хориждаги участка сайлов комиссияси кўчма сайлов қутилари ва кабиналарининг зарурий сони ҳақида ТИВга сайловга камида ўн беш кун қолгунга қадар маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИВ зарур бўлган кўчма сайлов қутилари ва кабиналарининг сони ҳақидаги умумлаштирилган маълумотни МСКга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МСК ТИВ ёрдамида хориждаги участка сайлов комиссияларини муддатидан олдин овоз бериш бошлангунига қадар зарур кўчма сайлов қутилари ва кабиналари билан таъминлайди.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Сайловчиларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериш хориждаги участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, олдиндан пломбаланган кўчма сайлов қутиси, кўчма сайлов кабинаси, махсус қоплар, бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар, белгиланган шаклдаги сайлов бюллетенлари, сайловчилар рўйхати кўчирмаси ёки сайловчилар рўйхати, шунингдек сайловчи томонидан сайлов бюллетени тўлдирилиши учун ручка бўлиши лозим.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Сайловчи хориждаги участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади (паспорт — нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш ва дипломатик, идентификация ID-картаси; ҳарбий гувоҳнома; Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси) ҳамда сайловчилар рўйхатига ёки сайловчилар рўйхати кўчирмасига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов бюллетени сайловчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси (кўчма сайлов кабинаси) ёки хонасида тўлдирилади. Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида сайловчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тегишли ҳудудда сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш тугаганидан кейин хориждаги участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма сайлов қутисини очади, унинг ичидаги сайлов бюллетенларини санамасдан махсус қопга жойлайди, қопни бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломба билан пломбалайди ва бу ҳақда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномада сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш ўтказилган кун ва жой, сайлов бюллетенини олган сайловчилар сони, хориждаги участка сайлов комиссияси аъзолари ва овоз бериш жараёнида иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фамилиялари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур далолатномага сайловчилар рўйхати ёки сайловчилар рўйхати кўчирмаси илова қилинади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Сайлов бюллетенлари солинган қоп пломбаланган ҳолда далолатнома билан бирга хориждаги сайлов участкасига олиб борилади ва сайлов куни овозларни санаб чиқиш жараёни бошлангунига қадар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов бюллетенлари солинган қоп(лар) ва далолатнома(лар)ни сақлаш хориждаги участка сайлов комиссияси котиби томонидан таъминланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII боб. Сайлов куни овоз бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Хориждаги участка сайлов комиссиялари сайлов куни овоз бериш жараёнини ушбу комиссия жойлашган ҳудуддаги маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 га қадар амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Хориждаги участка сайлов комиссиялари овоз беришни дипломатик ваколатхоналардаги ички тартиб-қоидалари, режими ва уларнинг бошқа ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Фуқаролар дипломатик ваколатхона ички-тартиб қоидалари ва режимидан келиб чиққан ҳолда, овоз бериш хонасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Овоз бериш биносига келгач, сайловчи хориждаги участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади (паспорт — нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш ва дипломатик; идентификация ID-картаси; ҳарбий гувоҳнома; Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси) ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Сайлов бюллетени сайловчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида сайловчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Хориждаги сайлов участкаларида сайлов қутиларини маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Хориждаги участка сайлов комиссияси томонидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённоманинг кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарҳол тегишли округ сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённоманинг асл нусхасини почта алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда дипломатик ваколатхоналар орқали округ сайлов комиссиясига етказиб бериш таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. МСК хориждаги участка сайлов комиссиялари томонидан баённома нусхаларини тегишли округ сайлов комиссияларига етказиб берилиши устидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ушбу Низом билан тартибга солинмаган масалалар тегишинча МСКнинг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон ҳамда 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарорлари билан тасдиқланган низомларда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Хориждаги участка сайлов комиссиясининг сайлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари, жумладан сайлов бюллетенлари дипломатик ваколатхоналарга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Хориждаги участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари чиқарилгандан сўнг ва тегишли сайлов округларидан сайланган Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси МСК томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(1-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНЛАРИНИ ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
20__ йил «___» октябрь
_____________________________
(манзил)
______________________________________________ округ сайлов комиссияси томонидан
(округ сайлов комиссиясининг тартиб рақами ва номи)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходимига _________________________________________________________________________________
(хориждаги участка сайлов комиссиясининг тартиб рақами ва номи)
участка сайлов комиссияси учун ___________________________________________________дона
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими ___________________ _______________________________________________________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1079-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20__ йил «__» _______ куни ________________________________________________________________да
(муддатидан олдин овоз бериш ўтказилган жой номи)
сайловчиларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этилганлиги ва кўчма сайлов қутисидаги сайлов бюллетенлари махсус қопга жойланганлиги ва пломбаланганлиги ҳақида ушбу далолатномани туздик.
Пломба рақами ____________________________
Сайловчиларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш учун: