Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2025 06.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1719-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 06.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1719-3
Кучга кириш санаси
06.11.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1719-3]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/16-сонли ««Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1719-4, 23.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон «Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 21 июлдаги 20/3-сон қарори (рўйхат рақами 1719, 2007 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 405-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21/10-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/10-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Нобанк кредит ташкилотлари кассадаги нақд пул қолдиғининг белгиланган лимитидан ортиқча бўлган қисмини банкдаги ҳисобварақларига киритиш учун инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда банк кассаларига топширадилар.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1б-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Нобанк кредит ташкилотларининг пул маблағлари ва бойликларини банк муассасаларидан олиб келиш ёки уларга топширишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан шартнома асосида транспортда кузатиб борилиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б. ТАШМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 14 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига
1б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотларининг касса хоналарини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш — ёнғиндан огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур талаблар нобанк кредит ташкилотларида касса хоналарини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш — ёнғиндан огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича меъёрларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган кассалар ғиштли ёки темир бетон деворларга, мустаҳкам эшикларга, пол ва шифтларга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Касса хоналари пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун ёнмайдиган сейфлар билан жиҳозланган, шунингдек улар деворга ёки полга қотирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Нобанк кредит ташкилотлари кассаларининг қурилиш-монтаж, техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ва хавфсизлиги, уларда қимматликларнинг бутлиги, дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулият ушбу ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Касса хоналарига нобанк кредит ташкилотлари ихтиёрига кўра замонавий технологиялар асосида яратилган, дастурий таъминотга асосланган воситалар ёрдамида моддий жавобгар шахсларнинг биометрик («бармоқ изи», «кўз гавҳари», «товуш диапазони» ва бошқа) белгиларига қараб идентификация қилишга қодир бўлган эшиклар ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ёнғин ёки фавқулодда вазиятлар юзага келганда инсонларни ва моддий бойликларни сақлаш мақсадида, бинонинг дераза ромларига панжаралар хонанинг ички томонидан енгил очиладиган қилиб ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Касса хоналари қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи билан жиҳозланиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи ҳимоя тўсиғи — хонанинг периметрини ҳимоя қилади. Касса хоналарида деразалар мавжуд бўлганда, улар дераза очилиши ва ойна синишини қайд этиш қурилмалари билан жиҳозланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчи ҳимоя тўсиғи — хонанинг ҳажмини ҳимоя қилади. Бунинг учун ҳажмни қўриқлаш (ультратовуш, инфрақизил, оптик-электрон, радиотўлқин русумли) қурилмалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Касса хоналарида кассирларнинг иш жойлари ташвиш тугмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Касса хоналаридаги қўриқлаш сигнализациясиининг иккита ҳимоя тўсиғи ишдан ташқари вақтда қабул-назорат ускунаси орқали техник қўриқлаш пунктига қўриқлашга топширилади. Касса хоналаридаги ташвиш тугмалари иш вақти давомида техник қўриқлаш пунктига уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Касса хоналаридаги қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи алоҳида шлейфлар билан қабул-назорат ускуналарига уланиб, унинг чиқиши битта шлейф орқали техник қўриқлаш пунктига ва кассанинг навбатчилик хонасидаги хабар бериш ускунасига уланади, шунингдек электр энергияси бўлмаган тақдирда қўриқлаш сигнализациясининг ўн икки соат ишлаб туришини таъминловчи захира электр манбаи билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Касса хоналари норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда ёнғиндан автоматик хабар берувчи қурилмалар (тутунли, иссиқли ва ҳ. к.) билан жиҳозланади ва улар техник қўриқлаш пунктига ёки навбатчи ходимлар постидаги ёнғиндан хабар берувчи назорат қилиш ускунасига уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қўриқлаш сигнализацияси ва ёнғиндан автоматик хабар берувчи қурилмалар тизими ва кассани ёритиш тизими алоҳида-алоҳида монтаж қилинади ҳамда уларнинг узлуксиз ишлаши таъминланиши лозим. Симларнинг барча турлари пластмасса қувурларда яширилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Касса хоналарининг ёнғиндан автоматик хабар берувчи қурилмалари тизими ШНҚ 2.04.09-2007 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси» талабларига мувофиқ келиши ва доимо ишчи ҳолатда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Касса хоналарини қўриқлаш сигнализация воситалари ва ёнғиндан автоматик хабар берувчи қурилмалар билан жиҳозлашга доир ишлар рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Касса хоналарида монтаж қилинган қўриқлаш ва ёнғиндан автоматик хабар берувчи қурилмаларни монтаж ташкилотидан фойдаланишга қабул қилиш ва далолатномани имзолаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва нобанк кредит ташкилотларининг вакиллари билан биргаликда тузилган комиссия томонидан амалга оширилади. Монтаж ташкилоти мажбурий тартибда қўриқлаш ва ёнғиндан автоматик хабар берувчи қурилмалар монтажининг ижро чизмаси ва монтаж қилинган сигнализация аппаратларини ишлатиш йўриқномасини тақдим этади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 10/19/1719-3/3999-сон)