Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ва оммалаштириш, туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ушбу соҳага хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси

А.У. Аккулов

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б., Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

И.Т. Неъматов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

О.М. Умаров

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

Л.Ш. Қудратов

Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Б.Қ. Юсупалиев

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Д.Б. Кадиров

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари

К.Б. Акилова

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари

У.А. Хусанов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари в.б.

А.С. Камалов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

А.К. Кучимов

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Бош директори

А.Б. Юлдашев

«Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ бошқарув раиси

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

лавозим бўйича

Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари

лавозим бўйича

Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

1.

«Ўзэкспомарказ» МКК»нинг 1-2 павилонларида, Атриум хамда конференция зали ҳудудларида 25-юбилей «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркасига (кейинги ўринларда Ярмарка деб аталади) тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш.

11 — 16 ноябрь 2019 йил

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ

2.

Ярмарка доирасида «Ўзбекистонда туризм» мавзусидаги республика ижтимоий роликлар танловининг якунларини ўтказиш.

13 — 15 ноябрь 2019 йил

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси

3.

Ўзбекистон ва Россия I халқаро туризм форумини, «Ўзбекистон» туризм брендининг элчилари форумининг (кейинги ўринларда Форумлар деб аталади) ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

5 ноябрь 2019 йил

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

4.

Ярмарка очилишига бағишланган фолклор гуруҳлар, эстрада хонандалари, мусиқа ижодиётининг ва анъанавий санъат ёрқин усталари иштирокида концерт дастурини ташкил этиш, Тошкент шаҳрида жойлашган театрлар репертуарлари, шунингдек, республика музей ва театрларининг катта стендларини намойиш этиш.

ноябрь 2019 йил

Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

5.

Тошкент шаҳарида жойлашган театрлар ва музейларнинг катта стендларини ташкил этиш, театрларнинг репертуарларида жойлашган асарларни тақдим этиш.

13 — 15 ноябрь 2019 йил

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

6.

Ҳар бир ҳудуднинг тарихий маданияти ва анъаналарига эътибор қаратган ҳолда алоҳида дизайн сифатида ҳамда «Uzbekistan» логотипидан фойдаланиб ишлаб чиқилган республика ҳудудларининг туризм салоҳиятини акс эттирувчи ахборот-тақдимот материалларини, брошюралар, каталоглар ва буклетларни, шунингдек, туризм намойиши объектлари ва йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва Ярмарка иштирокчиларига тарқатиш.

ноябрь 2019 йил

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Ярмарка ва Форумлар иштирокчиларига тарқатиш, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари орасида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида видео ва реклама материалларини тайёрлаш.

10 ноябрь 2019 йил

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Дунё» ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

8.

Ҳар бир ҳудуднинг туризм салоҳияти, маданий хусусиятлари ва тарихини кенг намойиш этувчи ҳудудий кўргазма стендлари ва экспозицияларини, ҳудудлар кесимида ички туризм ва туризм инфратузилмаси имкониятларини акс эттирувчи алоҳида стендларни, ҳамда туристларни жойлаштириш ва дам олиш соҳасида республика имкониятларини намойиш этувчи стендларни ташкил етиш.

Ярмаркада республика ҳудудларида туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг алоҳида стендлар билан иштирокини таъминлаш.

13 — 15 ноябрь 2019 йил

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, ҳокимликлар Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, туризм фаолияти субъектлари, ЭОАВМА

9.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан Ярмарка доирасида 50% чегирма асосида:

кўргазмаларни ташкил этиш учун ҳамда экспозицияларни монтаж ва демонтаж қилиш ишларини амалга ошириш даврида «Ўзэкспомарказ» МКК» 1-павильоннинг кўргазма майдончасини, «Ҳунармандлар шаҳри» экспозициясини ўтказиш учун Атриум залини, Халқаро конференциялар хамда ЮНВТОнинг давра суҳбатлари ва тақдимотларини ўтказиш учун катта конференция залини ажратиб бериш;

тақдим этилган макетларга мувофиқ республика олий ва бошқа ўқув муассасалари, музейлар ва театрларнинг кўргазма стендларини, «Ҳунармандлар шаҳри» экспозициясини қуриш чораларини кўриш.

ноябрь 2019 йил

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ», Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси

10.

Ярмарка ва Форумлар доирасида Россия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг туризм соҳаси вакиллари, хусусан вазирлик ва идоралар вакиллари, етакчи туризм компаниялари ва соҳа мутахассисларининг иштирокини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий туризм компаниялари ва «Ўзбекистон» туристик брендининг элчиларини Ярмарка ва Форумларга жалб этиш мақсадида тарғибот ишларини амалга оширилишида кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг сўровига биноан, «Нosted Buyers» дастурининг (хорижий ОАВ вакиллари учун махсус дастур) потенциал иштирокчилари ҳақида маълумот олишда кўмаклашиш чораларини кўриш.

ноябрь 2019 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

11.

Форумлар иштирокчиларининг рўйхатини шакллантириш.

5 ноябрь 2019 йил

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

12.

Форумлар иштирокчилари учун меҳмонхона хоналарини банд қилиш.

7 ноябрь 2019 йил

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

13.

Ярмарка ва Форумлар доирасида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан «Ўзэкспомарказ» МКК» павилёнлари, конференция заллари ва «ITC» халқаро марказини овоз бериш ва синхрон таржима қилиш асбоб-ускуналар билан, шунингдек, Ярмарка давомида тезкор ахборот алмашиш учун симсиз Интернет тармоғи (Wi-Fi) билан белгиланган тартибда таъминлаш.

13 — 15 ноябрь 2019 йил

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

14.

Республиканинг ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг туризм соҳасида таълим олиш имкониятларини намойиш этувчи стендларини ташкил этиш;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган олий ва ўрта махсус, ихтисослаштирилган касб-ҳунар таълими муассасаларининг талабалари ва ўқувчиларини Ярмаркага ташриф буюришини ташкил этиш чораларини кўриш.

13 — 15 ноябрь 2019 йил

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

15.

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, муассасалари ва клиникаларнинг тиббиёт туризмининг имкониятлари тўғрисидаги стендлари ва тарқатма материаллар билан иштирокини ташкил этиш.

13 — 15 ноябрь 2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

16.

Дам олиш масканлари ва марказларини (жумладан, туризм базалари, сиҳатгоҳлар ва ҳ.к.) йўналишлари ва имкониятларини намойиш этувчи стендлар билан иштарок этишини таъминлаш.

13 — 15 ноябрь 2019 йил

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши

17.

Ярмарка доирасида авиация ва темир йўл соҳаларидаги салоҳияти ва истиқболли имкониятларини акс эттирувчи алоҳида кенг кўламли экспозицияларни тайёрлаш ва тақдим этишни таъминлаш.

13 — 15 ноябрь 2019 йил

«Uzbekistan Airways» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

18.

Хорижий туристлар учун мўлжалланган тариф ва хизматлар ҳақида маълумот акс эттирувчи стендлар ва тарқатма материаллар билан иштирок этиш учун туризм соҳасига IT технологияларини жорий этувчи мобиль операторлар ва компанияларга белгиланган тартибда таклифномалар юбориш.

Ноябрь 2019 йил

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

19.

Туризм соҳаси тадбиркорлик субъектлари учун кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот акс эттирувчи стендлар ва тарқатма материаллар билан иштирок этиши юзасидан тижорат банкларига таклифнома юбориш.

5 ноябрь 2019 йил

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон банклари ассоциацияси, тижорат банклари

20.

Хорижий туристлар ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун суғурта хизматлари тўғрисида стендлар ва тарқатма материаллар билан суғурта компанияларининг иштирок этишини таъминлаш.

ноябрь 2019 йил

Суғурта назорати давлат инспексияси

21.

Миллий шаробларнинг энг яхши намуналарини ва республика шароб захираларини намойиш этадиган кенг кўламли стенд ташкил этиш.

13 — 15 ноябрь 2019 йил

«Узшаробсаноат» АЖ

22.

Оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда Ярмарка ва Форумларнинг матбуот анжуманини, уларга тайёргарлик кўриш жараёнини, «Ўзбекистонда туризм» мавзусидаги республика ижтимоий роликлар танловининг якуний натижаларини ёритиш ишларини оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда ташкил этиш, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ҳам ёритиш.

ноябрь 2019 йил

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, «Дунё» ахборот агентлиги

23.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан қуйидагиларни таъминлаш:

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан шакллантириладиган рўйхатлар бўйича «Нosted Buyers» дастурининг (хорижий ОАВ вакиллари учун махсу дастур) ва «Ўзбекистон» туризм брэнди элчилари форумининг иштирокчилари ҳамда ЮНВТО экспертлари учун халқаро авиачипталарни белгиланган тартибда банд қилиш ва тақдим этиш,

Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халкаро аэропорти «Business Lounge» заллари оракали «Нosted Buyers» дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсус дастур) иштирокчилари ва ЮНВТО экспертларининг кутиб олиш ва кузатиш хизматини бепул тарзда ташкил этиш.

ноябрь 2019 йил

«Uzbekistan Airways» АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

24.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан қуйидагиларни таъминлаш:

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан тузилган рўйхатлар бўйича «Нosted Buyers» дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсу дастур) иштирокчилари ва ЮНВТО экспертлари учун маҳаллий йўналишлар, шу жумладан «Афросиёб» юқори тезликдаги электр поездига чипталарни белгиланган тартибда брон қилиш ва тақдим этиш;

кўргазма иштирокчилари, «Нosted Buyers» дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсу дастур) ва ЮНВТО экспертлари учун Тошкент шаҳри ва Бухоро шаҳар темир йўл вокзалларида расмий делегациялар заллари орқали кутиб олиш ва кузатиш хизматини бепул тарзда ташкил этиш;

«Афросиёб» тезюрар пойездининг видео мониторларида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган Ярмарка ва Форумларни тарғиб этувчи видеороликларни намойиш этиш.

ноябрь 2019 йил

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

25.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан беғараз асосда қуйидагиларнинг амалга ошириш:

«Шарқ бозори» экспозицияси, «Ипак йўли таъми» миллий таомлари фестивали ва бошқа тадбирларни ташкил этиш учун 40 дона чодирни такдим этиш;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан такдим этилган экранлар учун мўлжалланган металл конструкцияларни такдим этиш.

13 — 15 ноябрь 2019 йил

«Узбекнефтегаз» АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

26.

«Нosted Buyers» дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсу дастур) иштирокчилари ва ЮНВТО экспертларини Бухоро шаҳрида кутиб олиш, транспорт ва шаҳар бўйлаб экскурсия хизматларини ҳамда овқатланиш билан таъминлаш (Ярмарка доирасида Бухоро вилоятига бир кунлик ташриф амалга оширилади).

14 — 16 ноябрь 2019 йил

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

27.

Қуйидагиларни:

Ярмарка доирасида йирик меҳмонхоналарнинг кенг кўламли стендлар ва йирик экспозициялари билан иштирок этишини;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган Ярмарка ва Форумларга бағишланган тематик материалларнинг ижтимоий реклама баннерларини Тошкент шаҳри ва вилоятлар шаҳарларининг Марказий кўчаларида жойлаштирилишини;

Ярмарка ва Форумларга бағишланган ижтимоий рекламаларни пойтахтимиздаги электрон таблоларида бепул тарзда намойиш этилишини, шунингдек, байрам атрибутлари билан тадбирлар ўтказиладиган жойларни безашга кўмаклашишни;

фестивал доирасида республикамизнинг турли минтақаларига хос бўлган миллий таомларнинг турлари ва усулларини намойиш этиш мақсадида маҳорат дарслари ўтказилишини;

«Ипак йўли таъми» миллий таомлари фестивалининг иштирокчиларини тегишли чиқинди қутилари, ва жавонлар (стол-стуллар) билан таъминлаш;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига «Ипак йўли таъми» миллий таомлари фестивали ва «Шарқ бозори» экспозицияси иштирокчиларининг рўйхатини тақдим этиш.

ноябрь 2019 йил

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, Тошкент шахар ва вилоятлар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси, Рестораторлар ассоциацияси, отелчилар уюшмаси

28.

Жамоат тартибини сақлаш, иштирокчилар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, хорижий тилни биладиган мутахассисларни жалб этган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларини ташкил этиш.

12 — 16 ноябрь 2019 йил

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

29.

Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатлар элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналари, шунингдек, ҳамкор хорижий ташкилотлар вакиллари учун Тошкент шаҳридаги «Курант» ресторанида фуршет дастурхонини ташкил этиш.

10/11 ноябрь 2019 йил

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

30.

Ярмарка ва Форумлар якунлари бўйича кўргазмали видеороликни тайёрлаб, халқаро тадбирларда тарғибот ишлари учун фойдаланиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиш.

декабрь 2019 йил

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази