Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мамлакатимизнинг металлургия саноатига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни фаол жалб қилиш, юқори қўшимча қийматга эга импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шунингдек, «Тошкент металлургия заводини қуриш» инвестиция лойиҳаси ижросининг самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 апрелдаги «Тошкент металлургия заводини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2874-сон қарорида:
иккинчи хатбошидаги «2019 йил декабрда фойдаланишга топширишни назарда тутувчи» сўзлари «2020 йил майда маҳсулотнинг биринчи ўрамини ишлаб чиқаришни назарда тутувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Toshkent Metallurgiya Zavodi» МЧЖнинг 147 млн евро эквиваленти қийматидаги ўз маблағлари, шу жумладан «Metallurgical Technology and Engineering B.V.», «SFI Management Group» ХК МЧЖ компаниялари хорижий таъсисчининг — 73,65 млн евро эквивалентидаги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 73,35 млн евро миқдоридаги улуши»;
«банк синдикатни ташкил этиш орқали «Асака» АТБни етакчи банк этиб белгиланган ҳолда «Росэксимбанк» АЖ (Россия Федерацияси) билан кредит шартномалари тузилган санадан бошлаб 36 ойлик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, фоиз ставкаси Euribor 6m + йиллик 5,25 фоиздан ошмайдиган, шу жумладан, қайта молиялаштирувчи банкларнинг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги маржаси билан тақдим этиладиган, тижорат банклар орқали қайта молиялаштириладиган 164,56 млн евро миқдоридаги «Росэксимбанк» АЖ (Россия Федерацияси) кредитлари, шу жумладан «Российское агентство по страхованию экспортных кредитов и инвестиций» ОАЖ (Россия Федерацияси) мукофоти»;
в) 6-банднинг тўртинчи хатбоши «тасдиқлаш» сўзидан кейин «шунингдек, 2020 йил 1 мартгача ушбу инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларига тузатишлар киритиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 8-банднинг «а» кичик банди «лойиҳавий ҳужжатлар» сўзларидан кейин «синов воситалари бўлган хом ашёлар, материаллар, технологик» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Тошкент металлургия заводини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишни давом эттиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3638-сон қарорида:
б) 10-банднинг «а» кичик банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «2020 йилнинг 1 январигача» сўзлар «2021 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин;