Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Мониторинг режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби

3-боб. Ҳуқуқий мониторингни ўтказиш тартиби

4-боб. Ҳуқуқий мониторинг ўтказилишини назорат қилиш

5-боб. Ҳуқуқий мониторинг натижалари бўйича якуний маълумот

6-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
1. Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 42-моддасига мувофиқ давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги амалга оширилиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
ҳуқуқий мониторингни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар, шу жумладан мазкур қарорнинг 6-7-бандларида назарда тутилган ташкилий тадбирлар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида ташкил этиладиган махсус электрон майдончада амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
7. Ҳуқуқий мониторинг ушбу Низом иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
8. Ҳуқуқий мониторинг ўтказиш режаси (кейинги ўринларда — мониторинг режаси) давлат бошқаруви органлари таклифлари ҳамда ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган кўрсаткичлар асосида ҳар йили Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Давлат бошқаруви органлари ҳар йили 1 февралга қадар ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган кўрсаткичлар асосида мониторинг режаси лойиҳасини шакллантириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқади ва биринчи раҳбар имзоси билан Адлия вазирлигига тақдим этади.
19. Мониторинг режасида белгиланган муддатлар бузилган тақдирда, нотўғри, ишончсиз ёки тўлиқ бўлмаган, шу жумладан, ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган кўрсаткичларни қамраб олмасдан, ахборот тақдим этилганда ҳуқуқий мониторинг якунлари бўйича Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказишда қонунбузилишларни бартараф этиш тўғрисида давлат бошқаруви органларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритишга ҳақли.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат бошқаруви органлари

1. Ҳуқуқий мониторинг ўтказиш режаси (кейинги ўринларда — мониторинг режаси) лойиҳасини шакллантириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиш.

2. Таклифларни биринчи раҳбар имзоси билан Адлия вазирлигига тақдим этиш.

Ҳар йили 1 февралга қадар

2-босқич

Адлия вазирлиги

1. Мониторинг режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Мониторинг режаси лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳар йили 20 февралга қадар

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

1. Мониторинг режаси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилиш.

2. Мониторинг режасини тасдиқлаш.

Ҳар йили 20 мартга қадар

4-босқич

Давлат бошқаруви органлари

1. Ҳуқуқий мониторингни ўтказиш.

Йил давомида

2. Таҳлилий маълумотларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда уларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни Адлия вазирлигига киритиш

Ҳар чоракда

5-босқич

Адлия вазирлиги

1. Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилиши аҳволини таҳлил қилиш.

2. Таҳлил натижалари бўйича зарур ҳолларда, ҳуқуқий мониторингни сифатли ва тўлиқ ўтказиш бўйича давлат бошқаруви органларига тегишли маслаҳатлар бериш ёхуд ҳуқуқий мониторингини ўтказишда қонун бузилишларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритиш.

Ҳар чоракда

6-босқич

Давлат бошқаруви органлари

Мониторинг режасига мувофиқ ўтган йилда улар томонидан ўтказилган ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботни Адлия вазирлигига тақдим этиш.

Ҳар йили 1 февралга қадар

7-босқич

Адлия вазирлиги

Ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳар йили 20 февралга қадар

8-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

1. Ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилиш ҳамда тасдиқлаш.

Ҳар йили 20 мартга қадар

2. Ҳуқуқий мониторинг натижаларини амалга оширишга қаратилган «йўл харитаси»ни тасдиқлаш ҳамда ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш чораларини кўриш.

Белгиланган муддатларда

1. 10-банднинг 4-кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
5-кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази