Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида келтирилган тўлов тизимларининг тавсифларига мос келмайдиган тўлов тизимлари бошқа тўлов тизимлари ҳисобланади.
Муҳим тўлов тизими оператори ушбу Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган шартларга қўшимча равишда:
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чеклов фаолиятнинг қуйидаги турларига нисбатан татбиқ этилмайди:
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган фаолият турлари амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига кирса, тўлов ташкилоти бу фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияни белгиланган тартибда олиши керак.
Тўлов тизими операторининг ва тўлов ташкилотининг ижро этувчи органлари раҳбарлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда Марказий банк тўлов тизими операторининг ва тўлов ташкилотининг ижро этувчи органлари раҳбарларини алмаштириш ҳақида кўрсатма беришга ҳақли. Ушбу кўрсатма устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Электрон пуллар тизимининг оператори «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг таъсир доирасига кирувчи операциялар ҳақидаги маълумотларни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ваколатли органга тақдим этади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда амалга оширилган тўлов рухсат этилмаган тўлов ҳисобланади. Қалбаки тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тўлов ҳам рухсат этилмаган тўлов ҳисобланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази