Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Муқаддимадаги, 1-илованинг номи ва 1-позициясидаги ҳамда 2-илованинг номидаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «пенсияни ҳисоблашнинг базавий» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3 ва 6-бандлардаги ҳамда 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «энг кам иш ҳақи» деган сўзлар «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-бобнинг номидаги ҳамда 12 — 15, 18 ва 19-бандлардаги «Миллий хавфсизлик хизмати» деган сўзлар «Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази