Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2024 05.10.2019 йилдаги 950-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1345-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар, шунингдек уларнинг ишончли вакилларининг оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаларини имкон қадар қисқа муддатларда кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирларнинг умумий сонини кўрсатган ҳолда сайлов кампанияси тугагунига қадар амал қилиш муддати билан бир қатор оммавий тадбирларни ўтказиш учун ягона рухсатнома бериш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар, шунингдек уларнинг ишончли вакилларининг сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. АБДУСАЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 5 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
950-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 950-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига (бундан буён матнда Сайлов кодекси деб юритилади) мувофиқ ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари (бундан буён матнда маҳаллий Кенгашлар деб юритилади) депутатлигига номзодларнинг (бундан буён матнда депутатликка номзод деб юритилади) сайловолди ташвиқотини ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни депутатликка номзодни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади), Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи вилоят туман ва шаҳар сайлов комиссиялари (бундан буён матнда вилоят туман ва шаҳар сайлов комиссиялари деб юритилади) томонидан номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Депутатликка номзодлар сайловолди ташвиқотини ўтказиш борасида тенг ҳуқуқларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатликка номзодлар депутат этиб сайланиши учун унинг номидан ишончли вакиллар сайловолди ташвиқотини олиб боришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Депутатликка номзодларга ўзининг келгусидаги фаолияти дастурини, сиёсий партиянинг дастурини ва сайловолди платформасини ташвиқот қилиш ҳуқуқи берилади. Ташвиқот давлат суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига қарши қаратилмаган бўлиши, халқнинг саломатлиги ҳамда маънавиятига таҳдид солмаслиги, урушни, миллий нафратни, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилмаслиги, конституциявий тузумни зўрлик ишлатиб ўзгартиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини чекловчи ҳаракатларга даъват қилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сайловолди ташвиқоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партиянинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни ўзининг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатликка номзод ҳақида ахборот тарқатиб, уни ёқлаб овоз беришга чақириш шаклида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сайловолди ташвиқоти омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида (бундан буён матнда ОАВ деб юритилади) чиқишлар, роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сайловолди ташвиқоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОАВ, шу жумладан телевидение, радио, газета ва журналлар, умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқлари (шу жумладан бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи) орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чоп этиш ҳамда тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловолди ташвиқоти даврида уни олиб боришнинг Сайлов Кодекси ва ушбу Низомда тақиқланмаган бошқа турлари, шакллари ва усулларидан ҳам фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотини ўтказишнинг турлари, шакллари ва усулларини мазмун-моҳиятини мустақил белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сайловолди ташвиқоти материаллари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзод учун овоз беришга чорловчи босма, кўргазмали, аудиовизуал материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодга оид плакатлар, баннерлар, варақалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОАВда қўйиладиган номзод учун овоз беришга чорловчи видео ва аудио роликлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатликка номзодларнинг автобиографик маълумотлари ва уларнинг сайловолди дастурлари тўғрисидаги тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг ахборот материаллари (плакатлари) сайловолди ташвиқоти материаллари ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сайловолди ташвиқотини сайловчиларга товарларни, хизматларни (ахборот хизматлари бундан мустасно) бепул ёки имтиёзли асосларда тақдим этиш, шунингдек пул маблағлари тўлаш орқали ўтказиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқот ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари (сайлов кунидан икки кун олдин) жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун қолганида олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сайлов комиссиялари аъзолари партия рамзлари туширилган кийим кийиши, тақинчоқ тақиши ва бошқа белгилардан фойдаланиши таъқиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Депутатликка номзодларга сайловолди ташвиқотини ўтказиш учун маблағлар Давлат бюджетидан ажратилади. Депутатликка номзодларга бошқа манбалардан пул маблағларини ўтказиш (киритиш), товарлар етказиб бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш шаклида молиявий таъминлаш ва бошқача тарзда молиявий қўллаб-қувватлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзод сайлов кампаниясида иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг ҳажми Марказий сайлов комиссияси томонидан тенг улушларда белгиланади ва сиёсий партия тасарруфига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сайловолди ташвиқоти бошлангунга қадар сиёсий партиялар томонидан ўзининг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишларини сиёсий партияни ёки унинг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этмаган (чақирмаган) ҳолда ўз маблағлари ҳисобидан, шу жумладан ҳомийлик маблағларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Оммавий ахборот воситалари орқали сайловолди ташвиқотини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Сайловолди ташвиқоти ўтказилаётганда депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга бир хил ҳажмдаги эфир вақти ва чоп этиш майдони бепул тақдим этилиши орқали уларга давлат ОАВдан фойдаланишда тенг имконияти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сайловолди ташвиқотини ўтказиш мақсадида ОАВдан фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатлигига сайловлар бўйича — сайловда иштирок этишга ижозат берилган сиёсий партияларнинг республика органлари билан келишган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари депутатлигига сайловлар бўйича — сайловда иштирок этишга ижозат берилган сиёсий партияларнинг ҳудудий органлари билан келишган ҳолда вилоят сайлов комиссиялари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сайловлар бўйича — сайловда иштирок этишга ижозат берилган сиёсий партияларнинг туман ва шаҳар органлари билан келишган ҳолда туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари қарорларида қуйидагилар белгилаб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эфир вақти ёки чоп этиш майдони бепул тақдим этиладиган давлат ОАВ рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловолди ташвиқотини ўтказиш учун депутатликка номзодларга ва сиёсий партияларга давлат (республика ва маҳаллий) теле- ва радиоканалларида бепул тақдим этиладиган эфир вақти ҳажми, шунингдек улар эфирига узатиладиган вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловолди ташвиқотини ўтказиш учун депутатликка номзодларга ва сиёсий партияларга давлат (республика ва маҳаллий) нашрларида бепул тақдим этиладиган чоп этиш майдони ҳажми, шунингдек улар босилиб чиқадиган кунлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловолди ташвиқоти даврида сиёсий партиялар вакиллари ва депутатликка номзодларнинг ОАВда чиқиш навбати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ОАВда бепул тақдим этиладиган эфир вақти ва чоп этиш майдони ҳажми ҳамда вақти тегишли ОАВ билан олдиндан келишиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат теле- ва радиоканалларида ажратиладиган бепул эфир вақти, қоида тариқасида, энг кўп аудитория қамраб олинадиган вақтга (прайм-таймга) тўғри келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Бепул эфир вақтидан сиёсий партиялар вакиллари ва депутатликка номзодлар оммавий дебатлар, мунозаралар, матбуот анжуманлари, интервью, чиқишлар, сайловчилар йиғилишлари, номзод тўғрисида роликлар жойлаштириш ва ҳоказолар учун фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловолди ташвиқоти доирасида теле- ва радиоканалларда жойлаштиришга мўлжалланган материаллар тегишли теле- ва радиоканаллар билан ҳамкорликда номзодларни кўрсатган сиёсий партиялар, депутатликка номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари томонидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тақдим этилган эфир вақтидан сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда, агар депутатликка номзодлар бундай тадбирларда қатнашишга рози бўлса, улар ўртасида оммавий дебатлар ва мунозаралар ўтказиш учун фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Босма ОАВда чоп этиш учун материаллар депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, депутатликка номзодларни кўрсатган сиёсий партиялар томонидан тақдим этилади. Сайловолди ташвиқоти материаллари уларни тақдим этган шахсларнинг розилигисиз таҳрир қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, депутатликка номзодларни кўрсатган сиёсий партиялар уларга тақдим этилган эфир вақтидан ва чоп этиш майдонидан эркин ва ўз ихтиёрига кўра фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар билан ўзаро келишилган ҳолда сайловолди ташвиқоти материалларининг турлари, шакллари ва мазмун-моҳияти бирхиллаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Муайян депутатликка номзодларга ва сиёсий партияларга тақдим этилган бепул эфир вақтидан ёки чоп этиш майдонидан бошқа депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар фойдаланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар бепул тақдим этилган эфир вақтидан ва чоп этиш майдонидан воз кечишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бепул тақдим этилган эфир вақти ва чоп этиш майдони доирасида сайловолди ташвиқоти материаллари узатилаётган ҳамда чоп этилаётган вақтда ОАВ улар сайловолди ташвиқоти материаллари эканлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Сайловолди ташвиқоти даврида депутатликка номзодларнинг ва сиёсий партиялар вакилларининг ОАВда чиқишлари уларни кўрсатган сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатига қараб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. ОАВ сайловолди ташвиқоти даврида депутатликка номзоднинг ишлаб чиқариш ва хизмат мажбуриятларини бажараётганини ёритишлари мумкин ва бу сайловолди ташвиқоти тусидаги тадбир ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ахборот дастурлари ва бошқа ахборот материалларида сиёсий партиянинг дастури ва (ёки) сайловолди платформасини ёритиб беришда ОАВ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенг шароитлар яратиб бериши, шу жумладан дастурнинг давомийлиги ва ҳажми бўйича тенг шароитлар яратиб бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларни эфирга узатиш ҳамда чоп этишда улар кўпроқ биргаликда берилишига эришиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Депутатликка номзодларга ва сиёсий партияларга давлат ва нодавлат ОАВда эфир вақти ёки чоп этиш майдони пулли асосда ҳам ажратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эфир вақти, чоп этиш майдони учун ОАВ томонидан белгиланадиган тўлов шартлари ва бошқа талаблар (тираж, эфирга бериладиган вақт, жой, шрифт ва ҳоказолар) барча депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар учун тенг ва бир хил бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пулли эфир вақтини ёки чоп этиш майдонини ажратиш билан боғлиқ муносабатлар ОАВ ва сиёсий партиялар ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. ОАВда тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга тўғри келиши, депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Нотўғри, депутатликка номзоднинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш, шунингдек депутатликка номзоднинг розилигисиз унинг шахсий ёки оилавий сиридан иборат хусусий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни ноқонуний тўплаш ёки тарқатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Депутатликка номзодлар ОАВда чоп этилган нотўғри ҳамда ўзининг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказган маълумотлар юзасидан раддия беришни таҳририятдан талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чоп этиш натижасида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган депутатликка номзодлар ушбу ОАВда раддия ёки жавоб мақола чоп этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босма ОАВда раддия ОАВнинг навбатдаги сонида, жавоб пайдо бўлишига сабаб бўлган материал жойлаштирилган саҳифада эълон қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ОАВда раддия навбатдаги дастурда ёки кўрсатувда эфирга узатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатликка номзодлар ОАВ раддияни, жавоб мақолани чоп этишдан бўйин товласа ёки чоп этишнинг белгиланган муддатини бузса, судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. ОАВда, шу жумладан ҳамма фойдалана оладиган телекоммуникация тармоқларида депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларни ёритиш жараёнининг мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг натижалари ҳар куни, ёритиш эртасидан кечикмай Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов якуни бўйича мониторингнинг якуний сарҳисоби Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ушбу Низомнинг II бобидаги талаблар сиёсий партиялар томонидан таъсис этилган босма ва электрон ОАВга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини чиқариш ҳамда тарқатиш орқали сайловолди ташвиқотини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Босма, кўргазмали, аудиовизуал материалларни, фонограммалар, босма маҳсулотнинг электрон кўринишлари ва бошқа сайловолди ташвиқоти материалларини тўсиқларсиз чиқариш ҳамда тарқатиш учун депутатликка номзодларга ва сиёсий партияларга тенг шаротлар яратиб берилади. Сайловолди ташвиқоти материаллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа сайловолди ташвиқоти материаллари қуйидагиларга эга бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловолди ташвиқоти материалларини тайёрлаган юридик шахс номи, жойлашган ери (почта манзили) ва у ҳақида бошқа маълумотлар (жисмоний шахс фамилияси, исми ва отасининг исми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловолди ташвиқоти материалларига буюртма берган юридик шахс номи (жисмоний шахс фамилияси, исми ва отасининг исми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловолди ташвиқоти материаллари нусхасининг сони, чиқарилган санаси ҳақидаги ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Сайловолди ташвиқоти материаллари хоналарга, биноларга, иншоотларга ва бошқа объектларга осиб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайкалларга, ёдгорликларга, шунингдек сайлов комиссияси жойлашган биноларга, овоз бериш хоналарига босма сайловолди ташвиқоти материалларини жойлаштириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Депутатликка номзодларга ва сиёсий партияларга сайловолди ташвиқоти материалларини жойлаштириш учун ташқи реклама воситалари (махсус щит конструкциялари, экранлар, билбордлар, электрон табло ва ҳоказолар) бепул тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бепул тақдим этиладиган ташқи реклама воситалари сони маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таклифларига асосан тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари қарорлари асосида тегишли округ сайлов комиссиялари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда ташқи реклама воситалари жойлашадиган ерларни белгилайди ва сайловолди ташвиқоти материалларини жойлаштириш учун уларни сиёсий партияларга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Сайловолди ташвиқотини сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Депутатликка номзодларга ва уларнинг ишончли вакилларига сайловолди ташвиқотини сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ўтказиш учун тенг шароитлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Сайловчилар билан учрашувлар номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари томонидан мустақил равишда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатликка номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари бошқа депутатликка номзодлар ёки уларнинг ишончли вакиллари билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа депутатликка номзодлар томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Сайловчилар билан учрашувларни ўтказиш жойи ва вақти ҳақида округ ёки участка комиссиясига маълум қилинади, мазкур комиссиялар бу ҳақда сайловчиларни олдиндан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатликка номзоднинг сайловчилар билан учрашувлар ўтказиши тўғрисидаги эълон участка сайлов комиссияси биносига осиб қўйилади ёхуд маҳаллий ОАВда чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари сайловчилар билан учрашувларни ташкил этиш ва ўтказишда ёрдам кўрсатиш илтимоси билан округ ва участка сайлов комисияларига мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Сайловчилар билан учрашувлар чоғида депутатликка номзод маъруза билан сўзга чиқиши мумкин. Маъруза якунлари бўйича депутатликка номзоднинг келгусидаги фаолияти дастури, сиёсий партиянинг дастури ва сайловолди платформаси, мамлакат ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожига доир турли масалаларга муносабати юзасидан муҳокама ва мунозаралар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатликка номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда депутатликка номзодларга кўмаклашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчиларни депутатликка номзодлар билан учрашувлар ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилиш масаласида сайлов комиссияларига кўмаклашиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Депутатликка номзод сайловчилар билан учрашув вақтида, сайловолди йиғилишларида, телевидение ва радиода нутқ сўзлаш вақтида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш ёки хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Депутатликка номзод сайловолди ташвиқоти даврида депутатликка номзод этиб рўйхатга олинган сайлов округи жойлашган ҳудудда барча турдаги давлат йўловчи транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга (бундан шаҳар йўловчи транспорти, такси ва бошқа транспорт турларининг буюртма қилинадиган рейслари мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари очиқ ва ошкора тарзда ўтказилади, хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлланиладиган чекловлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Сайловолди ташвиқотини ўтказиш шартлари ва тартибига риоя қилиниши устидан назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудудида сайловолди ташвиқотини ўтказиш шартлари ва тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари ва округ сайлов комиссиялари тегишли ҳудудида сайловолди ташвиқотини ўтказиш шартлари ва тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Сайловолди ташвиқотини ўтказиш шартлари ва тартибини бузганлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жиноий ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 950-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ўз кучини йўқотган деб топилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ Марказий сайлов комиссиясининг низом ва йўриқномалари тўғрисида» 2004 йил 18 сентябрдаги 198-сон қарори 5-банди ва 5-иловаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида» 2009 йил 17 сентябрдаги 417-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов ўтказиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 11 сентябрдаги 618-сон қарори 1-банди ўн учинчи хатбошиси ва 12-иловаси.